«JIZZAX AVTOKAPITAL SERVIS» маъсулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда “Ижрочи” деб юритилади) номидан Низом асосида фаолият юритувчиH.Ш.Насимов,Жиззах вилоят хокимлиги кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) номидан низом асосида фаолият юритувчи _А.Абдувахабов __мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар.
1.1 Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғига кўра мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган хизматларни кўрсатиш мажбуриятини олади, буюртмачи эса ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
1.2 Ижрочи кейинги ўринларда “Хизматлар деб аталадиган қуйидаги хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади:
Ижрочи Хизматлар кўрсатиш бўйича ишларни муддатидан олдин бажариш ҳуқуқига эга.
1.3.1 Хизматлар буюртмачи ёки унинг ваколатли вакили томонидан хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 2.1. Ижрочининг мажбуриятлари:
2.1.1. Хизматларни лозим бўлган сифатда бажариш.
2.1.2.Хизматларни мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда тўлиқ ҳажмда кўрсатиш.
2.1.3. Агар ижрочи хизматлар кўрсатиш жараёнида шартнома шартларидан ишларнинг сифатини ёмонлаштирадиган четга чиқишга йўл қўйган бўлса, буюртмачининг талабига асосан барча аниқланган камчиликларни ______кун ичида текинга бартараф этиш.
2.1.4. Ижрочи хизматларни бажариш бўйича ишни шахсан бажариши шарт.
2.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
2.2.1. Буюртмачи томонидан кўрсатилаётган хизмат учун олдиндан 30 % туловни амалга оширади, қолган 70%и хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб ______кун ичида ҳақ тўлаш.
2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.3.1. Ҳар қандай вақтда ижрочининг фаолиятига аралашмаган ҳолда у томонидан бажарилаётган ишларнинг бориш жараёни ва сифатини текшириш.
2.3.2. Далолатнома имзолангунга қадар ҳар қандай вақтда шартномани бажаришдан воз кечиб, белгиланган баҳонинг буюртмачи шартномани бажаришдан воз кечганлиги ҳақидаги хабарнома олингунга қадар кўрсатилган хизматлар қисмига мутаносиб қисмини ижрочига тўлаш.
2.3.3. Мазкур шартнома Ғазначилик органларида рўйхатга олингандан кейин кучга киради ва 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилади.