Хива хонлиги тугатилиши. Хоразм халқ совет республикаси



Download 315,68 Kb.
bet2/3
Sana17.07.2022
Hajmi315,68 Kb.
#812872
1   2   3
Bog'liq
ХИВА ХОНЛИГИ ТУГАТИЛИШИ

ҳарбий нозир, Полвонниёз Ҳожи Юсупов – давлат назорати нозири, Эшчон қори Жабборқулов – халқ хўжалиги нозири, Мулла Бекжон Раҳмонов – халқ маданияти ва маорифи нозири, Бобо Охун Салимов – адлия нозири қилиб тайинландилар. Шунингдек, давлатни бошқариш, суд ва адлия ишлари қайта кўриб чиқилди. Ҳукуматнинг махсус қарори билан Олий инқилобий суд ва адлия нозирлиги ташкил қилинди. Олий инқилобий судга Олимжон Акчурин раис, Қўшмамадхон Сапаев ва Бобо Охун Салимовлар аъзолар этиб тайинландилар. Умумжиноий ва фуқаролик ишларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун халқ суди ташкил қилиниб, унга Абдулвоҳид Қориев раис бўлди.
Хива шаҳрида ташкил қилинган махсус милиция бошқармаси тартиб-интизомни сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш ишлари билан шуғулланиб, унга Назир Шоликоров раислик қилди. Муваққат инқилобий ҳукумат фармонига биноан, қийноқ, уриб азоблаш ва ўлим билан боғлиқ барча жазолар бекор қилинди.
1920 йил 26-30 апрел кунлари Хивада Бутунхоразм халқ вакилларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда иштирок этган 200 та вакилнинг 80 таси туркман аҳолиси вакиллари эди. Қурултойда Хива хонлиги ҳудудида Хоразм Халқ Совет Республикаси тузилганлигини эълон қилиб, ХХСР конституцияси, давлат герби ва байроғини тасдиқлади.
Хоразм Халқ Совет Республикаси
ХХСРнинг биринчи Конституциясида давлат тузуми масаласига алоҳида бўлим ажратилди. Унда давлат олий ҳокимият ва бошқарув органлари, маҳаллий органларни ташкил этиш тартиби, тузилиши, уларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Республиканинг энг муҳим ишларини ҳал қилиш олий ҳокимият органи бўлган Умумхоразм халқ вакиллари қурултойига тегишли деб топилди. Республикани бошқариш қурултой томонидан сайлаб қўйиладиган ва унинг олдида ҳисобот берадиган, 15 та аъзодан иборат Халқ Нозирлари кенгаши зиммасига юкланди.
Шунингдек, биринчи Конституцияда ХХСР нинг мудофаасини ташкил этиш, вақф ишлари, хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати, актив ва пассив сайлов ҳуқуқлари, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қиладиган шахслар, сайлов тартиби, иқтисодий сиёсат тўғрисида, хон ва хон авлодларининг мулки тўғрисида, республиканинг байроғи ва герби масалалари мустаҳкамланди.
Хоразм ХСР пул бирлиги
Конституция ХХСР нинг барча фуқароларига жинси, касби ва миллатидан қатъий назар сўз, матбуот, мажлис ўтказиш, ташкилотлар тузиш ҳуқуқлари берилганлигини эълон қилди.
Қурултойда янги ҳукумат таркиби қуйидагича сайланди:

  1. Полвонниёз Ҳожи Юсупов – ХХСР ХНКнинг раиси;

  2. Жуманиёз Султонмуродов – ХНК раисининг биринчи муовини;

  3. Қўшмамадхон Сапаев – ХНК раисининг иккинчи муовини;

  4. Бобо Охун Салимов – адлия нозири;

  5. Бекчон Раҳмонов – маориф нозири;

  6. Эшчон (қори) Жабборқулов – халқ хўжалиги нозири;

  7. Матпанбой Мадраҳимов – молия нозири;

  8. Худойберган Девонов – давлат назорати нозири;

  9. Ризо Шокиров – ҳарбий нозир;

  10. Назир Шоликоров – ички ишлар нозири;

  11. Шомурод Бахши – соғлиқни сақлаш нозири;

  12. Ғуломалихон Баҳодир – ижтимоий таъминот нозири;

  13. Ҳаким Бобожонов – зироат (қишлоқ хўжалиги) нозири;

  14. Абдулвоҳид Қориев – адлия нозири муовини;

  15. Ўроз Хўжамуҳаммадов – ташқи ишлар нозири.

ХХСР раҳбарияти ўз конституциясига биноан мустақил давлат сифатида иш олиб боришга ҳаракат қилди. Конституцияга биноан янги давлат қуйидаги 22 та туманга бўлинган эди: Дарғонота, Питнак, Ҳазорасп, Бешариқ, Хонқа, Янги Урганч, Гурлан, Қипчоқ, Манғит, Қиличбой, Моноқ, Тошҳовуз, Пўрси, Хўжайли, Кўҳна Урганч, Қўнғирот, Хива, Илонли, Ғазовот, Шовот, Хитой, Қўшкўпир.

1920 йилнинг апрели охири ва май ойининг бошларида ушбу туманларнинг туман советлари тузилиб, уларнинг ҳар бирида 5-7 кишидан иборат кенгаш аъзолари сайланди. 14 та ўзбеклар яшайдиган, 5та туркманлар яшайдиган ва учта қозоқлар ҳамда қорақалпоқлар яшайдиган туманларда советлар сайланиб, ҳар бир туман маҳаллаларида оқсоқоллар сайланди.
1920 йил 28 майда Хоразм коммунистик партиясининг биринчи Бутунхоразм конференцияси бўлиб, унда янги партия ташкил этилганлиги эълон қилинди. Унинг раиси қилиб А.Акчурин сайланди. Бироқ, кўп ўтмай у бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ХКП МК раиси қилиб Ж.Султонмуродов сайланди. Шунингдек, айнан шу пайтдан бошлаб марказдан келган вакилларнинг кўрсатмаси билан Хоразмда кўппартиявийлик таъқиқланди.
ХХСР ХНКга Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат таркибига асосан, “Ёш хиваликлар” партиясининг аъзолари кирган бўлиб, улар мамлакатда демократик тузумни ўрнатиш, мустақил давлатни барқарорлаштириш борасида катта ишларни амалга ошира бошладилар. Мисол учун, Бобо Охун Салимов раислигидаги ХХСР делегациясининг уч ой давомида Москва ва Петроград шаҳарларида бўлиб, 1920 йил 13 сентябрда РСФСР билан ХХСР ўртасидаги иқтисодий-сиёсий шартноманинг имзоланиши ана шундай ишлардан бўлди. 24 моддадан иборат иттифоқ шартномаси ва 15 моддадан иборат иқтисодий битимда РСФСР ҳукумати ХХСР мустақиллиги ва дахлсизлигини тан олди. Россия империяси даврида рус капиталистлари томонидан Хива хонлиги ҳудудида қурилган барча банклар, заводлар, фабрикалар, савдо корхоналари ва бошқалар ХХСР нинг мулки деб белгиланди. Бу ҳужжатга асосан ХХСР мустақил давлат ҳисобланиб, совет Россияси билан ўзаро тенг ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмасликка келишиб олинди.
Амалда эса, ХХСР ҳукумати раҳбарлари олиб борган мустақил сиёсат марказдаги большевик раҳбарлар ва ХХСР ҳудудидаги совет раҳбарияти вакилларига ёқмади. Чунки, Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат хусусий мулк, вақф ерлари, диний муассасаларни тарқатиб юбориш ўрнига уларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилган эдилар. ХХСР нинг Конституциясида ҳам хусусий мулк эътироф этилган эди. Совет ҳукуматининг Хоразмдаги вакиллари ХНК ҳукуматига қарши ҳатти-ҳаракатларни авж олдирдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, ХХСР да коммунистлар олиб борган сиёсат маҳаллий кадрлар, зиёлилар ҳамда мустақил фикрга эга бўлган шахсларни йўқотишга қаратилди. ХХСР мавжуд бўлган атиги 5 йилга яқин муддат ичида республика ҳукумати – ХНК ва Хоразм МИК раислари ўн марта алмаштирилгани ҳам юқоридаги фикрни исботлайди.
1921 йил 15-23 май кунлари II Бутунхоразм советлари вакилларининг қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда ХХСР МИК қошида етти кишидан иборат махсус туркман бўлими ташкил этилди. Унга Мулла Ўроз Хўжамуҳаммедов раҳбар бўлди. Ушбу бўлимнинг асосий вазифаси туркманлар яшайдиган ерлардаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, миллий, маданий масалаларни, уруғлар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш ва уни яхшилаш, меҳнаткаш халқ фаоллигини ошириш, улар яшайдиган ҳудудларда деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш, ҳунармандчиликни тараққий эттириш ҳамда улар маданиятини оширишдан иборат эди.
Шунингдек, қурултойда ХХСР Конституциясига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди. Олдинги Конституциядан фарқ қилган ҳолда ушбу Конституцияда Қурултой ва Хоразм МИКнинг ваколатлари мустаҳкамланди. 
Download 315,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish