Оддий тўлиқ ўрта мактабга 15-16 ёшлилар қабул қилинади ва 3 йил давом етади. Ўрта касбий билим юрти 2 та босқичга бўлинади: тўлиқсиз ўрта мактаб 15-16 ёшли ўқувчилардан иборат бўлган билим юртлари учун ўқиш муддати 4 йил, баъзи билим юртида 3 йил. Тўлиқ ўрта мактабнинг 22 ёшли ўқувчиларидан иборат билим юртлари учун ўқиш муддати 2 йил. Тўлиқсиз ўрта мактаб битирувчилари касбни 3-4 йилда ўрганадилар. Техник билим юртларида ўқиш муддати 3 йил.
Умумтаълим ўрта мактабларининг вазифаси бўлажак ишчиларни тайёрлаш ҳамда олий ўқув юртларига кириш учун абитуриентларни тайёрлашдан иборат. Ўрта мактаб дастурлари ўқувчиларга таълим бериш билан бирга ахлоқий, ақлий, жисмоний, естетик тарбиялашга қаратилган. Кўп мактабларда касбий таълим курслари мавжуд.
Ўрта касбий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанлар молия, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, техника, туризм каби танланган мутахассисликка боғлиқ.
Бу касблар бўйича таълим олган битирувчилар касбига кўра турли муассасаларга ишга тақсимланадилар.
2007 йил статистик маълумотларга кўра ўрта мактабнинг иккинчи босқичига 66 % болалар қабул қилинади.
Юқорида таъкидланганимиздек, касбий - техник йўналиш бир неча босқичли ўқув муассасаларидан иборат: махсус техник, техник, касбий ва қишлоқ хўжалик мактаблари. Махсус техник мактабларда ўқиш муддати 4 йил. Касбий ва қишлоқ хўжалик мактабларида ўқиш 3 йил бўлиб, улар камроқ еътиборга лойиқ.
Ўқиш сентабрда бошланади ва 9,5 ой давом етади, 2 та семестрдан иборат. Таътил кунлари январдан февралгача, июндан августгача давом етади. Машғулотлар ҳафтада 5 кун ерталабдан тунгача бўлади.
Ўрта мактабнинг академик йўналиши бўйича ўқиш давомида турли турдаги имтиҳонлар, якунида - битирув имтиҳонлари топширилади.
Мактаб таълими ҳақида аттестат олиш учун хитой тили, математика, чет тили, физика, химия, сиёсацҳунослик, тарих, география, информатика, биология фанларидан имтихонлар топширадилар.
Ягона битирув мактаб имтихони (Россия ЕГЕсига ўхшаган) бутун давлат бўйича май ойида ўтказилади. Битирувчилар билимларини баҳолаш 100 балли тизим асосида баҳоланади.
Олий таълимнинг муҳим қисми бўлган ва юқори босқичдаги ўрта таълим базасида амалга оширилаётган касбий олий таълим ҳозирча ривожланишнинг бошланғич босқичида турибди. У 87 та касбий-техник институтларда, қисқа муддатли касбий университетларда, махсус техникумларда, қайта қуришни амалга ошираётган ўнлаб олий махсус ўқув юртларида, катталар учун 188 мутахассислик бўйича 133 та олий ўқув юртларида тахсил оладилар. Ундан ташқари 18 та ўрта техникумда олий касбий таълим гуруҳлари киритилган. Бу олий касбий ўқув муассасалари амалий ва технологик соҳадаги малакали техник ишчиларни тайёрлайди. Касбий таълимни ривожлантириш дастурига кўра Хитой яқин кунларда олий касбий таълим тизимини ислоҳ қилишни тезлаштиради, олий касбий мактабларни тартибга солади.
Ҳозирги кунда Хитойда 3026 та ўрта касбий мактаб мавжуд. Касбга йўналтирлган тўлиқ ўрта мактаб 1980 йилларнинг бошида тикланган ва миллий иқтисодиётни кўтариш талабларига жавоб бериб ривожлана борди. Ҳозир 8500 та шундай мактабларда 4 млн. киши ўқийди.
Ҳозирги кунда 17 минг касбий ўқув юртлари, 2090 касбий тайёргарлик марказлари, 400дан ортиқ малака ошириш марказлари, катталар учун техник тайёргарлик курслари мавжуд. Ҳар йили 10 миллионлаб кишилар бу ерда таҳсил оладилар. Бу Хитойда асосан юқори, ўрта, бошланғич босқичлардан иборат бўлган касбий таълим тизими шаклланганлигини билдиради.
ОЛИЙ ТАъЛИМ
Хитойда олий таълим тизими ўз ичига университет, коллеж ва олий касбий мактабларни олади, ҳамда ўзининг нуфузига кўра бир неча иерархик категорияларга бўлинади. Мактаб битирув имтихонларида олинган балларга кўра битирувчилар олий ўқув юртларининг юқори ёки қуйи тоифаларига номзод бўла оладилар. Хитой университетларига кириш қатъий рақобат шароитида ўтади: баъзи университетларда битта ўринга 200-300 киши тўғри келади. Хитойда, худди Ғарб давлатларидаги каби уч босқичли стандарт тайёрлов босқичи мавжуд. Булар: бакалвриат - ўқиш муддати 4-5 йил. Бу босқични тугатганлар "Бакалавр" мақоми билан тугалланган олий таълим оладилар. Магистратура - ўқиш муддати 2-3 йил. Докторантура - ўқиш муддати 2-3 йил, баъзан 4 йил.
Олий ўқув юртларининг асосий вазифалари юқори малакали кадрларни тайёрлаш, фан, техника ва маданиятни ривожлантиришдир. Ҳозирги пайтда давлат "Дастур - 2011"ни амалга оширишга катта ёрдам бермоқда. Бунга кўра 100 та муҳим олий ўқув юртларида ўқитилаётган зарур фанлар ва мутаҳассисликлар қаторида ўқитувчилик, илмий-тадқиқот, бошқарув ва хўжалик фаолиятлари енг юқори даражасига чиқиши керак.
Кейинги йилларда иқтисоднинг модернизациялаш талабларини тўлиқ қондириш мақсадида ўқув мутахассисликлари рўйхати қайта коъриб чиқилди; молия ва иқтисодиёт, сиёсат ва ҳуқуқий фанлар, иқтисодиёт бошқаруви, машинасозлик, архитектура, електроника, ЕҲМ, енгил озиқ-овқат ва тўқимачилик саноатига урғу берилди.
Хитойда 2 минг ОЎЙУлари мавжуд. Биринчиси Пекинда жойлашган Цинхуа университети каби политехник университетлар, иккинчиси Хефей шаҳридаги Илмий-техника университети каби олий ўқув юртларидир. Буларга кўплаб техник ва табиий факултетлардан иборат олий ўқув юртлари, ҳамда тор битта соҳа техник институтлари киради.
Умумий соҳалардаги университетлар 2 та йўналишдаги факултетларга ега: гуманитар ва аниқ. Гуманитар факултетлар тил, адабиёт, тарих, фалсафа, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик ва бошқа фанларга асосланган. Аниқ фанлар йўналиши: математика, физика, химия, биология, география, геология, радиоелектроника ва бошқа фанларга асосланган. Умумсоҳа университетларига Пекин, Нанкай (Тянъзин шаҳри) ва Фиденъ (Шанхай шаҳри) университетлари мисол бўла олади. Давлат олий ўқув юртларига қабул ягона режа асосида амалга оширилади. 2007 йилги статистика маълумотларига кўра олий ўқув юртларига аҳолининг 23 % топширади. Давлат битирувчиларига ягона режа асосида иш берилади. Умумсоҳа олий ўқув юртларида ўқиш муддати 4 йил. Баъзи соҳалар, жумладан, табиий фанлар, техник, тиббиёт бўйича - 5 йил. Тор соҳали олий ўқув юртларида ўқиш қисқа муддатли бўлиб, 2-3 йилни ташкил етади. Битирувчиларга бакалавр даражаси берилади. Аспирантларни тайёрлаш 2 қисмга бўлинади: магистр илмий даражали мутахассис ва фан доктори илмий даражали мутахассис.
И категориядаги аспирантлар ёши 40дан ошмайди, ўқиш 2-3 йил давом етади. Иккинчиси - 45 ёшдан ошмайди, ўқиш муддати 3 йил.
Хитойда олий маълумотга ега бўлиш жуда ҳам обрўли саналади. Миллий кадрлар тизими орасида таълим енг етакчи ўринни егаллайди. Олий таълим олишга академик профилдаги ўрта мактаб битирувчилари ва махсус техник мактаб битирувчилари ҳақли. Мактаб битирув имтихонида тўпланган балл натижаларига кўра олий таълимга кириш имтихонларига киритилади.
Олий ўқув юртларига кириш учун абитуриент 7 та фан бўйича махсус имтихон топширади.
Хитойда пулли олий таълим муассасалари кўп, лекин шартнома асосида ўқишга кириш ҳам жуда қийин. Иқтидорли ёшлар учун текин ўқиш имконияти бор. Ундан ташқари, баъзи фанларда талаба ишлаган муассаса ўқиш учун пул тўлайди. Иқтидорли талабалар давлат стипендияси ёки ташкилот ва муассаса субсидиялари кўринишидаги имтиёзларга ега.
Ҳозир барча талабалар бир ҳил тартибда ўқишга қабул қилинадилар ва ўқишга пул тўлайдилар. Молиявий қийинчиликни бошидан кечираётган талабаларга банк кредити ажратилиб, стипендия берилади.
Фақат 1998 йилнинг ўзида 8957 та тадқиқотчига доктор илмий даражаси берилди, 38051 та киши магистр бўлди.
Хитой ўз Олий ўқув юртларига чет еллик талабаларни қабул қилади, ўз талабаларини чет елга ўқишга ва малака оширишга жўнатади. Биргина 1998 йил Хитой 164 та давлатдан 43084 талабани ўқишга қабул қилди. Хитойдан чет елга ўқишга кетган талабалар сони 23 млнни ташкил етди. Хитой Олий ўқув юртлари 3/2 қисми давлат тасаруффида, қолган 1 қисми хусусий бўлиб, ҳозирги кунда 3 мингта Олий ўқув юртларида 20 миллион талаба таҳсил оляпти.
МАХСУС ТАъЛИМ
Хитойда махсус таълимга катта аҳамият берилади. Ногиронлар таълим олиш ҳуқуқини кафолатловчи қонун ва кўрсатмалар қабул қилинган. Ҳозирги кунда 1655 та махсус таълим ўқув муассасасида 365 минг дан ортиқ киши таҳсил олади.
Масофавий таълим.
Ҳозирги кунда Хитойда онлайн университетлар кўп. Олий маълумотни масофавий таълим орқали, уйдан чиқмай ўтириб ҳам олиш мумкин. Масофавий таълим секин-аста кенг ривожланиб бормоқда. Масофавий таълимдан узоқ раёнларда яшовчи талабалар енг катта фойда кўрадилар. Кириш имтихонларидан йиқилган талабалар ҳам таълим ва касбий тайёргарлик оладилар.
Катталар учун таълим
Хитой Халқ Республикасининг илк ташкил топган йиллари саводсизлар сони аҳолининг 80%ини ташкил етган пайтларда, халқ ҳукумати "саводхонликка ўрганиш, саводсизликни йўқ қилиш"га чорлади. Шундан бери катталар учун таълим кенг ёйилди.
Катталар учун таълим маданий билимларни иш билан банд бўлган кишилар орасида оммалаштириш, ишсизларни касбий тайёрлаш, саводсизликни бартараф етиш, маълум билимга (жумладан олий) ега, лекин узоқ давом етувчи таълим ёки билимларни тўлдириш учун жорий етилган.
Катталар учун таълим тизимига радио - ва телеуниверситетлар, ишчилар, ҳодимлар ва деҳқонлар учун олий ўқув юртлари, бошқарув кадрлари учун институтлар, педагоглар учун институтлар, сиртқи институтлар, олий ўқув юртлари қошида катталар учун таълим курслари (масалан, сиртқи, кечки курслар, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси), масофавий таълим курси ва бошқалар; ишчилар ва ҳизматчилар учун ўрта махсус курслар, катталар учун ўрта мактаб ва техник тайёргарлик ўрта мактаблари, катталар учун ўрта махсус мактаблар ёки ўрта умумтаълим мактаблари қошида деҳқонлар учун маданий - техник мактаблар, деҳқонлар учун радиотелемактаблар ва ҳ.к.
Катталар учун таълим тизими қуйидаги шаклларда амалга ошади; тўлиқ ўқув куни билан аудитория таълими, аудио-визуал ўқув қўлланма таълимоти билан сиртқи таълим, ишлаб чиқаришдан қисман ёки тўлиқ ажралган ҳолдаги таълим, кечки таълим ва ҳ.к.
Катталар учун таълим мақсадига кўра 2 та тоифага бўлинади: таълим олганлиги ҳақида аттестат бериш ёки бермаслик. Биринчи тоифага тўлиқ муддатли олий ўқув юртлари курси, таъҲмнинг қисқа муддатли курси, ўрта махсус ва ўрта умумтаълим. Иккинчи тоифага саводсизликни бартараф қилиш курслари, амалий технологияларни қишлоқларда ёйиш бўйича алоҳида фанларни ўқитиш курслари, олий таълимдан кейинги курслар.
Олий таълим барқарор ривожланмоқда. 2003 йил охирида Хитойда 19 миллион талаба таҳсил олди. Аҳолини олий таълим бўйича қамраб олиш коеффициенти 17 %ни ташкил етади. Халқаро тан олинган стандартларга кўра Хитой оммавий таълим босқичига ўтди. 2003 йил 23 июнда ЙУНЕСКОнинг "дунёда олий таълим соҳасидаги ҳолати ҳақида"ги маърузасида кўрсатилишича, Хитой олий ўқув юртларида таълим олувчилар сони жуда қисқа муддат ичида 2 мартагача ошди, олий таълим кўлами бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.
Кўп йиллар давомида олий ўқув юртларига қабул кенгаймоқда. 1999 - 2002 йил олий ўқув юртларига кирган талабалар сони 3,2 миллионга етди. 2003 йил 3,82 миллион талаба қабул қилиниб, ўтган йилгидан 620 минг талабага кўпайди. Олий ўқув юртлари аспирантураси ва тадқиқот институтларига 269 минг тадқиқотчи қабул қилиниб, 2003 йилга нисбатан 66 минг тадқиқотчига кўпайди. 2004 йил давлат режасига кўра 230 минг тадқиқотчи қабул қилиш кутилмоқда. Бу еса 2003 йил нисбатан 22,7 % га кўпроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |