Тиббий этика – тиббиѐт ходимларининг ахлоқий меъѐрлари тўплами.
Деонтология – тиббий мутахассисларнинг ўз вазифаларини бажаришдаги ахлоқий меъѐрлар
тўплами.
Шифокор ва бемор. Шифокорнинг асосий мақсади – беморнинг соғлиғини яхшилашдир.
Шифокор ҳар бир беморга индивидуал ѐндашиши керак. Шифокор муносабатида ҳар бир
беморнинг умумий холати, характери, маданияти, маълумоти хисобга олиниши керак. Баъзи
бир гурух инсонларга, айниқса ѐш аѐлларга эътиборли, хушмуомала бўлиш, керак бўлганда
хушомад қилиш керак. Бошқаларга, айниқса армияда хизмат қилган
эркакларга, қаттиқ, буйруқ охангида гапириш керак. Учинчи гурухга, интеллектуал
даражаси паст инсонларга, касалини, бажариладиган операциясини оддий, бемор
тушунадиган сўзлар билан тушунтириш керак. Энг асосийси хирург беморга, унинг
тузалишини хохлаѐтганини, даволай олишига ишонишини ва даволаш самарали бўлишини
кўрсата билиши керак. Ҳамма холатларда беморларга далда керак, лекин шифокор албатта
беморга унинг ахволи жиддийлигини, асоратлар бўлиши мумкинлигини айтиб ўтиши керак.
Истисноли холатлар ҳам бор, булар онкологик беморларда бўлади. Шифокор, хаттоки энг
кичик ўзгаришларни ҳам беморга билдириши керак, бу беморга далда бўлади. Шуни
эътиборга олиш керакки, ҳар қандай инвазив муолажалар учун беморнинг ѐзма розилиги
керак ва у касаллик тарихига қўшиб қўйилади. Касаллик тарихида беморнинг имзоси
бўлмаса, беморнинг қариндошлари томондан иш судда юридик кўриб чиқилиши мумкин.
Шифокор ва беморнинг қариндошлари. Беморнинг энг яқин қариндошларига (1-катор
қариндошларига) шифокор касаллик характери, операция тури, бўлиши мумкин бўлган
асоратлар, операциянинг хавфи томонлари ҳақида маълумот бериши керак.
Энг яқин қариндошлар қуйидагилар ҳисобланади:
Беморнинг аѐли
Беморнинг фарзандлари
Беморнинг ота-онаси
Булардан бошқа қариндошлар ва танишларга, улардан томонидан сўров бўлганда, бемор
холати ҳақидаги умумий маълумотлар берилади. Қуйидаги қоидага қатъий амал қилиш
керак: Юридик кучга эга бўлган операцияга розиликни фақат беморнинг ўзи бериши
мумкин. Фақатгина бемор хушсиз холатда бўлганда, рухий касаллик натижасида мустақил
қарор қабул қила олмаганда, вояга етмаган болаларда операция қилишга розиликни яқин
қариндошлар беради. Шифокор- хирург беморнинг яқин қариндошлари билан доимий
контактда бўлиши керак. Бу летал холатларда турли хилдаги шикоятлар ва
кўнгилсизликларнинг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |