Францияда архив соҳасидаги таълим масалалари. Францияда давлат архивларининг анча даражадаги кенг тармоғини ташкил этилгани, кутубхоналарда кўп сонли қўлёзмалар коллекцияларини мавжуд бўлгани, шунингдек XIX асрнинг иккинчи ярмида баъзи бир муассасаларнинг ўзларига тегишли архивларда ишни ташкил қилишни йўлга қўйишни яхшилашга интилишлари – архив идоралари хихматчиларини сафини махсус тайёргарликка эга бўлган кадрлар билан тўлдириш этиёжларини келтириб чиқарди. Француз архившунослари бундай тайёргарликни Париждаги “Хартиялар мактаби”да ўташган. Бироқ, ўзининг ташкил этилишида, ушбу ўқув юрти архивлар учун хизматчиларни тайёрлашни асосий мақсад қилиб олмаган бўлсада, аммо XIX асрнинг I ярмидаги Франция тарих фанининг тараққиёти, тарихий манбалардан кенг доирада фойдаланишга йўл очишни, манбаларни қидириб, излаб топишни осонлаштирадиган ҳужжатли материалларни чоп этишни, маълумотларга изоҳлар бериш тизимини ташкил этишни талаб қилган. Бунинг учун, архивлар ва кутубхоналарда қўлёзма ва манбаларни устида ишлаш ва ҳужжатларни сақлаш учун, ишлов бериш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган, махсус ёрдамчи тарих фанлари бўйича зарур билимларга эга бўлган мутахассислар зарур бўлган. Мана шундай кадрларни тайёрлаш учун ўқув юртини ташкил этишга дастлабки уриниш 1821 йилда йўлга қўйилди. Бироқ ушбу уриниш узоққа бормади: Қўлёзалар Академияси раҳбарлиги остида ташкил этилган “Хартиялар мактаби” бор-йўғи 2 йил фаолият кўрсатди. Мазкур ўқув юрти 1882 йилда фаолият юритишни бошлади, бироқ жуда тор доирада амалга оширди: у жойда фақат палеография ва дипломатика фанлари бўйича ўқув машғулотлари олиб борилган. “Хартиялар мактаби” ташкилий жиҳатдан Париж университетининг таркибига кирган бўлиб, ўша вақтдаёқ мактабнинг архивлар билан алоқаси ўрнатилган эди; Миллий архивнинг ва Миллий кутубхонанинг ходимлари “Хартиялар мактаби”да ўқув машғулотлари олиб боришган, уни тамомлаган тингловчилар эса “архившунос-палеограф” дипломини олишган ва Қироллик архивида ҳамда оммавий архивларда мавжуд бўлган вакант ўринларни яримини эгаллашган ҳуқуқига эга бўлишган.
Бироқ, фақат департаментлар архивларида амалга оширилган ислоҳотлар, туб ўзгаришлардан кейингина, Хартиялар мактаби ўзининг ривожланиши учун мустаҳкам негиз яратди. Ислоҳотлардан сўнг, “архившунос-палеограф”ларнинг меҳнатини қўллаш учун анча кенг шароит ташкил этилди. Хартиялар мактабининг архивлар билан алоқаси борган сари мустаҳкамланиб борди. 1850-1859 йилларда қабул қилинган қонунларга асосан, Хартиялар мактабини тамомлаганлар департаментларнинг архившунослари ва архив бошқармасининг бош инспекторлари лавозимларига тайинланиш ҳуқуқини олишган; архившуносларни шунингдек, ҳатто анча йирик ва қўлай бўлган муассасаларнинг ва шаҳарларнинг архивларига ишлаш учун таклиф эта бошлашди. Шундай қилиб, Хартиялар мактаби архившуносларни тайёрлаш бўйича танҳо ҳуқуқни қўлга киритди. Кадрларга бўлган талабнинг ошиб бориши, шунингдек махсус ёрдамчи тарих фанларининг ривожланиши мактабда таълим бериш, ўқитиш тизимини қайта ташкил этилишига олиб келди, 1846 йилда мазкур мактабдаги таълим тизимида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди, 1869 йилда эса янги ўқув режаси жорий қилинди. Хартиялар мактабидаги ўқитувчиларнинг таркиби кучайтирилди, ўрганиладиган фанларнинг доираси кенгайтирилди, ўқишга қабул қилиш ва мактабни битирувчилар билан боғлиқ бўлган талабларнинг тафсилотларига аниқлик киритилди. Ўша вақтда қабул қилинган мактабнинг тузилиши ва ўқув иши бўйича тартиб-қоидалар ўзоқ давр мобайнида ўзгаришларсиз сақланиб қолди. Хартиялар мактабига, тугалланган ўрта маълумотга эга бўлган ва синов имтиҳонларидан ўтган ёшлар қабул қилинган. Мактабга қабул қилинувчиларнинг сони 20 кишидан ортмаган. Уч йиллик курс мобайнида “шартистлар”, Хартиялар мактаби ўқувчиларини шундай деб аташган, қуйидаги фанлар бўйича таълим олишган: 1-чи йил мобайнида: роман филологияси, лотин ва француз палеографияси, библиография(кутубхона иши бўйича); 2-чи йилда: дипломатика, Франция муассасалари тарихи, архив иши, ўрта асрлардаги Франция тарихи бўйича манбаларнинг I-қисми; 3-чи йилда: фуқаролик, иқтисодиёт ва феодал ҳуқуқи тарихи, француз археологияси, ўрта асрлардаги Франция тарихи бўйича манбаларнинг II-қисми.
Хартиялар мактабида тасил олиш жараёнида, тингловчилар университетдаги тарих фани бўйича маъруза машғулотларига қатнаганлар. Курсни битиришга қадар диплом ишини ёзишлари ва уни имоя қилишлари даркор бўлган. Кимда ким архившунос лавозимида ишлашни ният қилган бўлса, у мазкур мактабни тамомлагач Миллий архивда амалиётни ўтаган. Хартиялар мактаби, нафақат Францияда, балки ундан ташқарида ҳам кенг миқёсда машҳур бўлган. Хартиялар мактабида, архив ходимларини тайёрлаш учун махсус ўқув юртлари мавжуд бўлмаган мамлакатлардан келган кўплаб чет элликлар ҳам таълим олишган, бунга Бельгия ва Испанияни мисол қилиб келтириш мумкин. Хартиялар мактаби, манбалар устида ишлаш бўйича илмий усуллари билан донг қозонган, ушбу усулларни ўзининг ўқувчиларини онгига сингдириб борган. Бироқ архившунослар тайёрлаш нуқтаи назаридан, Хартиялар мактаби бир қатор камчиликларга эга бўлган. Биринчи-дан, архив ишига ихтисослашиш жараёни таълим ва ўқитиш тизимида етарлича акс этмаган, ифодаланмаган. Мактабда нафақат архившунослар, балки кутубхоналар ва музейлар учун ҳам ходимлар тайёрлаган. Архившунослик бўйича унчалик кенг бўлмаган доирада таҳсил бериш жараёни, тегишли, керакли даражадаги касбий тайёргарликни таъминлай олмаган. Иккинчи-дан, ўқитиш жараёни очиқ равшан равишда ўрта асрлар даврини ўрганишга қаратилди. Хартиялар мактабига ўқитилган фанларнинг, шулар қатори муассасалар ва ҳуқуқ тарихи фанининг хронологик чегаралари XV-XVI асрлардан четга чиқмаган. Янги даврга оид ҳужжатлар устида иш юритиш учун шартистларнинг тайёргарлик даражаси умуман бўлмаган. Ушбу ҳолат айниқса, XIX асрнинг охирларига келиб, архивлар кўп миқдордаги янги ҳужжатлар билан тўлиб кетганидан кейин, сезилиб қолди.
Аммо, барибир ҳам, Хартиялар мактабининг ташкил этилиши, катта ижобий аҳамиятга эга бўлди. Биринчи марта архившунос мутахассиларларни тайёрлаш иши илмий асосда ташкил қилинди. У архившуносларни тайёрлаш ишида ўз даври учун юқори ҳисобланган маданиятни таъминлади. 1884 йилда Францияда давлат архивларининг марказлаштирилиши тугаллангунига қадар ҳам, архивларда фаолият кўрсатадиган ходимларни бир тахлитда тайёрлаш амалга оширилгани туфайли, Миллий ва департаментларнинг архивларида ҳужжатларга илмий жиҳатдан ишлов бериш усулларида бир хилликка эришилди, архив ҳужжатларининг рўйхатлари кўп миқдорда тайёрланди ва нашр қилинди. Хартиялар мактабининг амалда орттирилган тажрибаси, келгусида бошқа давлатларда махсус ўқув юртларини ташкил этилишида асос бўлиб хизмат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |