Хiх аср охирида архив ислоҳотининг тугатилиши. Франция­даги Хартиялар архиви



Download 27,66 Kb.
bet1/2
Sana02.07.2022
Hajmi27,66 Kb.
#729326
  1   2
Bog'liq
2-семестр Fransiya arxivlari


9-мавзу: ХIХ аср охирида архив ислоҳотининг тугатилиши. Франция­даги Хартиялар архиви.
Р Е Ж А:

  1. XIX аср иккинчи ярмида Францияда архив қонунчилигини такомиллаштирилиши.

  2. Францияда архив соҳасидаги таълим масалалари.

  3. Францияда давлат архиви ва департамент архивлари фаолияти.

Адабиётлар:
1. Бржостовская Н.В. Архивы и архивное дело в зарубежных странах. Учеб. пособие. - М.: 1971.
2.Бржостовская Н.В., Илизаров Б.С. Архивное дело с древнейших времён до 1917 г. // Труды ВНИИДАД. Т. 1, 2. М.: 1979.
3. Карапетянц И. В. Экономические архивы Западной Европы и США в постиндустриальном мире. Общность и своеобразие. – Москва, РГГУ, 1999.
4.Медведев И.П. Архивы Франции // Вспомогательные исторические дисциплины. Т. 10. Л., 1978.
5.Клейе-Мишо Р. Архивное дело во Франции // Отечественные архивы. 1995. № 6.
6. Кожевников Е.М. Архивное дело в Великобритании // Советские архивы. 1987. № 3.
7. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов в Западной Европе в связи с архивной реформой в России. –М.: 1899.
8. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов: Архивное дело на Западе. –М.: 1900.
9. Иофе В. Всеобщая история архивов и ведущие архивы современного мира. Методическое пособие. Ташкент, 2009.
10. Малышева С.Ю. Основы архивоведения. Учебное пособие. Казань, 2002.
XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Франция архивлари. Шундай қилиб, Францияда давлат архивларининг бир нечта тоифалари шаклланди, аммо уларнинг барчаси битта тизимга солинмаган, турли идораларга бўйсунишган. Маҳаллий архивлар префектуралар тасарруфида бўлган. Миллий архив, то 1870 йилда узил-кесил маориф ва нафис санъатлар вазирлигининг қарамоғига ўтказилгунига қадар, бир неча марта гоҳ у идоранинг, гоҳ бу идоранинг ихтиёрига олиб берилган. Амалда мавжуд бўлган давлат архивларининг бир-бирларига ўзаро боғлиқлигини янада мустаҳкамлаш зарурати тобора аниқ-равшан бўлиб қолди. Бир қатор қонунчилик ҳужжатлари мана шу масалани ҳал этишга қаратилди, буларнинг орасида энг муҳимлари ва умумлаштирувчилари, 1884 йида қабул қилинган иккита қонун ҳисобланади. Бу қонунлар асосида Франциядаги давлат архивларини ва уларнинг тармоқларини бошқариш ишини ташкил этилиши мустаҳкамланди. Маориф вазирлиги ҳузурида Архив бошқармаси ташкил этилди, 1897 йилдан бошлаб ушбу муассасага Миллий архив директори раҳбарлик қилган. Архив бошқармасининг қошида: I) Олий архив комиссияси – архивлар, вазирликлар ва илмий муассасалар вакилларидан иборат маслаҳат кенгаши ҳисобланиб, архив ишининг умумий масалаларини муҳокама қилиган ҳамда ичаки тартиб қоидаларни ва йўл-йўриқларни тасдиқлаган ва 2) маҳаллий архивлар устидан назоратни олиб борадиган архив инспекцияси фаолият кўрсатган. Мамлакатнинг марказий архиви ҳисобланган, Архив бошқармасига ва Миллий архив директорига, департаментлар архивлари бўйсунган, архившунос, архив иши мутахассиси – палеограф дипломига эга бўлган кишилар департаментлар архивлари директори лавозимида фаолият юритишган; ўз навбатида эса, департаментлар архивларининг директорлари томонидан, коммунал ва госпитал архивлари фаолияти назорат остига олиниб, текшириб турилган, бироқ, коммунал ва госпитал архивлари давлат архивлари тармоғи тизимига кирмаган. Шундай қилиб, Францияда давлат архивларининг изчил ва шахобчаларга бўлиниб кетган тармоқлари вужудга келди, ва архивларни бошқарадиган махсус идоралар ташкил этилди, яъни архив ишини марказлаштириш бўйича асосий талаблар амалга оширилди. Бироқ ушбу марказлаштириш фақат қисман амалга оширилган. Давлат архивларига кўп миқдорда жуда узоқ вақт сақланган ҳужжатлар топширилган. Бу вақтга келиб маҳаллий муассасаларда мавжуд бўлган 50 йил аввалги йиғма жилдлар ҳануз маҳаллий архивларга келтирилиб топширилган. Миллий архивга, марказий муассасалардан материалларни мунтазам, режа асосида ва белгилаб қўйилган муддатларда, топширилишини йўлга қўйишни имкони бўлмади. Муассасалар онда-сонда, баъзан, қандай ҳужжатни ҳоҳласа ўшани ва қачон ҳоҳласа, ўша вақтда топширишган. Ҳужжатларнинг кўп қисми муассасалар архивларида сақланишида давом этган. Баъзи бир муассасалар: парламент, ташқи ишлар вазирлиги, ҳарбий ишлар вазирлиги, мустамлака ишлари вазирлиги ва бошқалар умуман материалларни топширишмаган. Айрим архивлар умуман, бутунлай архив органларига бўйсунмаган, уларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатишга уринишларнинг барчаси натижасиз якунланган. Шундай қилиб, архивларнинг жуда кўпчилигида марказий муассасалардан узоқлашиш ва ўзбошимчалик хукм сурган. Турли хилдаги хусусий архивларнинг жуда кўп сонли бўлганлиги хусусида эса гапирмаса ҳам бўлади, чунки уларнинг фаолияти устидан давлат томонидан ҳеч қандай назорат ўрнатилмаган эди. Бинобарин, фақат тарихий архивларгина марказлаштирилган эди, декин шу иш ҳам тўла амалга оширилмаган. Кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзмалар коллекцияларининг мавжуд бўлганлиги, мазкур масалани ижобий ҳар қилинишида диссонанс яъни келишмовчиликлар ва ихтилофлар келтириб чиқарган. Кутубхоналар ва музейлар, тарихий ҳужжатларни сақланиши масаласида архивлар билан рақобатлашган, бу айниқса хроникалар, адабий матнлар сингари материалларга тааллуқли бўлган, бироқ ушбу коллекцияларда расмий материаллар ҳам кўп миқдорда бўлиб, баъзи ҳолларда, давлат архивларида сақланаётган фондларнинг айрим қисмлари ҳам сақланган. Париждаги Миллий кутубхона, Арсенал кутубхона, Санъат ва археология кутубхонаси айниқса бой қўлёзма коллекцияларга эга бўлган. XIX асрда Миллий архив томонидан, кутубхоналарда сақланаётган тарихий ҳужжатларни, айниқса расмий материалларни, архивларга топширилишига эришишга амалий уринишлар бўлиб ўтди. Бироқ бу уринишлар муваффиқиятсиз якун топди. Биргина ижобий натижага эришилган ҳолат – бу ҳужжатли материаллар билан қисман алмашишга эришилгани бўлди.
XIX аср ўрталаридан барча давлат архивлари учун ташкилий жиҳат бир тизимда тузилишни ташкил этилгани бўлди. Ҳужжатли материаллар 2 та секцияга бўлинган: 1) ўтмишдаги тузумга тегишли, 1789 йилга қадар юритилган ҳужжатли материаллар ва 2) янги тузумга тегишли материаллар. Иккинчи секцияда француз инқилоби даврига оид (1800 йилга қадар бўлган)материаллар “ўтиш даври” сифатида алоҳида гуруҳга ажратилган. Муддати 50 йилдан ўтган ҳужжатлардан тадқиқотчиларнинг фойдаланиши учун рухсат юерилган. Шахсий ва нотариал тоифадаги ҳужжатлар учун анча узоқ муддат ўтганидан кейин фойдаланишга рухсат берилган.
XIX асрдаги француз архившуносларининг хизмати, архивлар бўйича турли маълумотлар берадиган қўлланмаларни нашр этиш юзасидан анча жадаллик билан фаолият юритганликлари бўлди. Миллий архивлар томонидан ҳам, маҳалий архивлар томонидан ҳам “инвентарь”лар рўйхатлари сериялари ва кўрсаткичлар -“репертуарлар”- сериялари босиб чиқарилган. Тавсиф, баён қилишнинг тартиб-қоидалари, Бордье шаҳрининг йўлкўрсаткичи, йўлларни кўрсатувчи китобча -1855 йилда чоп этилган “Франция архивлари” ва Ш. Ланглуа 1893 йилда тузган “Франциянинг тарихий архивлари” - типидаги махсус инструкция, яъни қўлланма, йўл-йўриқлар орқали мустаҳкамланган справочник-маълумотномалар нашр қилинган. Архив ишига доир мақолалар чоп қилинадиган даврий тўплами сифатида, “Кутубхоналар ва архивларнинг йиллик тўплами” и хизмат қилган. Францияда илмий жамиятлар ва муассасалар ҳамда айрим тарихчилар билан бир қаторда, археография, яъни тарих фанининг қадимий ёзма ёдгорликларни нашрга тайёрлаш ва чоп қилиш усуллари ҳақидаги ёрдамчи тармоғи соҳасида ҳам амалий ишлар олиб борилган. Айниқса 1834 йилда асос солинган “Француз тарихий жамияти ва Тарих комитети” нинг фаолиятини ва ушбу муассаса томонидан “Франция тарихи бўйича нашр этилмаган ҳужжатлар тўплами” ни таъкидлаб ўтиш лозим бўлади. Бироқ, XIX аср мобайнида ҳужжатларни эълон қилиш ва босиб чиқариш бўйича амалга оширилган барча ишлар давомида, асосан ўрта асрларга оид ёзма ёдгорликлар чоп этишдан иборат бўлган. Янги давр тарихи бўйича ҳужжатларни босиб чиқариш ишлари ниҳоятда оз миқдорни ташкил этган.

Download 27,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish