ДАВРОНОВ Зоир Абдуғаниевич – 1955 йил 22 июнда Тожикистон ССР Октябрь райони Хрушчёв номли колхозда туғилган. Фарход совхозининг 4- бўлимида бригадир. Тилхат орқали очиқда айблаш копияси 19. 08. 1985 йилда олган.(Янгиер архиви).
ДЎСТНАЗАРОВ Раббимқул Назарович - 1957 йилда Сирдарё области Янгиер район Фарҳод совхозида туғилган. Фарход совхозининг 4-бўлими бригадир бўлиб ишлаган. Тилхат орқали очиқда. Айблов копияси 19.08.1985 йилда олган. ЎЗ ССРЖКнинг 149. 151.118- моддаси 3-қисми билан бажарилган. Иш бўйича 1 йилга озодликдан маҳрум қилинган. (Янгиер архиви).
ДЎСТНАЗАРОВ Рўзибой Жуманазарович- 1958 йил 16 майда Сирдарё вилояти, Ховос райони Фарҳод совхозида туғилган. Фарҳод совхозининг 4- бўлими бригадири. 19.08.1985 ЎЗ ССРЖКнинг 149. 151.118- моддаси 3-қисми билан бажарилган. Иш бўйича 1 йилга озодликдан маҳрум қилинган. (Янгиер архиви).
ДАВУРБАЕВ Анвар - 1938 йилда Жиззах области Бахмал районида туғилган. Гулистон пахта пунктида мудир. Ведомостларни қалбакилаштириб, давлат мулкини бир неча йил давомида талон-тарож қилишган. Айб эълон қилинган орган суд ҳукмида кўрсатилмаган. Ўзбекистон ССР Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов коллегиясининг 21.04.1986 йилдаги 03-224-к сонли ажримига кўра Сирдарё область судининг 31.01.1986 йилдаги ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон ССР Олий суди Президиумининг 01.12.1987 йилдаги 4-236-87-сонли қарори билан Сирдарё область судининг 31.01.1986 йилдаги хукми ва Олий суднинг 21.04.1986 йилдаги ажрими тубандагича; ўзгартирилиб, 119-м 1-қдан 118-м 3-қ ва169-м 2-қисмига қайта квалификация қилиниб, шу моддалар билан Уз ССР ЖКнингнг 40-моддасига асосан жазолар сингиштириб ўташ учун мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилиниб, муддати 6 йил ОМҚ жазоси, кучайтирилган колонияларда ўташ белгиланган.
ДУШАБАЕВ Тургун - 1945 йил Жиззах область, Зоомин районида туғилган, (ОРС-9 га қарашли 1-Д совхоздаги жойлашган магазин мудири). (Ховос район Насосная поселкасида яшаган. Сирдарё областъ прокуратураси томонидан УзССР ЖК 1191-м, 149-м, 155-м.Т.Душабаев бир гурух шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзининг хизмат вазифасидан фойдаланиб жами 7484 сўмлик озиқ-овқат махсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган. Ўз ССР ЖКнингнг 149-моддаси билан оқланган, ЖКнингнг 40-моддасига кўра, 11 йил ОМҚ, мол-мулки мусодара қилиниб, асосий жазони ўтаганидан сўнг 3 йил муддатга муайян вазифаларни эгаллаш ҳуқуқидан махрум этилсин. Жиноят ишлари бўйича судлов коллегиясининг 21.04.1986 йилдаги 03-224-к сонли ажримига кўра Сирдарё область судининг 31.01.1986 йилдаги ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.Ўзбекистон ССР Олий суди Президиумининг 01.12.1987 йилдаги 4-236-87-сонли қарори билан Сирдарё область судининг 31.01.1986 йилдаги хукми ва Олий суднинг 21.04.1986 йилдаги ажрими тубандагича; ўзгартирилиб, Уз ССР ЖКнингнг 42-моддасини қўллаб, ЖКнингнг 1191-м билан тайинланган жазо камайтирилиб, ЖКнингнг 40-моддасига асосан ўташ учун муддати 7 йил ОМҚ жазоси, Жигули маркали автомашинаси, мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилиниб, жазони кучайтирилган аҳлоқ тузатиш меҳнат колонияларда ўташ белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |