Хетт тарихи ўрганилишида илмий тадқиқотлар ва диний ривоятларнинг ўзаро боғлиқлиги



Download 177 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi177 Kb.
#64138
Bog'liq
Xeтт халқи номи 2 maqola


Хетт тарихи ўрганилишида илмий тадқиқотлар ва диний ривоятларнинг ўзаро боғлиқлиги
Болтаев Муроддило
401-гуруҳ талабаси
(Илмий раҳбар Ф.А.Ахмедшина,тарих фанлари доктори,проффессор)

Олимлар томонидан жуда кўп изланишлар олиб борилаётган бўлсада, ҳали-ҳануз Хетт халқининг тарихи шубҳали бўлиб қолмоқда. Хетт халқи ҳақида қадимдан маълумотлар жуда оз бўлиб, бу ҳақда фақат Библияда бироз бўлсада маълумотлар келтирилган, шунинг учун ҳам то яқин кунгача кўпгина тадқиқотчилар бу халқ қачондир мавжуд бўлганлигига ишонқирашмади.1 Бунга асосий сабаблардан бири сифатида Кичик Осиёда туғилган ва тарихнинг отаси бўлган Геродот бу халқ ҳақида ҳеч нарса ёзмаганлигини кўсатишди.2 


ХIХ асрга қадар хеттлар ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаганлиги сабабли тадқиқотчилар Муқаддас Библия муаллифлари томонидан хетт халқи ўйлаб топилган ёки энг катта хатога йўл қўйилган деб таъкидлаб келишган. Аммо кейинги археологик топилмалар сони кўпайгани сари қадимги тарихнинг ушбу саҳифасини очиб ўрганиш мумкин бўлди.3 Кашфиёт тарихи ХVIII асрда европалик саёҳатчилар томонидан Кичик Осиё ва Шимолий Суриянинг шарқий вилоятидан топилган хетт иероглифларига бориб тақалади. Улар Ҳамат шаҳрида жойлашган тасвирлар ва иероглиф ёзувлари билан қопланган қадимий ёдгорликларга эътибор қаратдилар.4 Бироқ, бу иероглифларни тушуниш учун биринчи уринишлар ХIХ асрнинг 30-йилларида амалга оширилган. Франсиядан саёҳат қилаётган Чарлз Тексер 1834-йилда Кичик Осиёнинг шарқий қисмини кесиб ўтган Қизил-Ирмоқ дарёси бўйида изланишлар бошлади.Бу ҳудудлардан шаҳар қолдиқлари, аҳоли ишлатадиган буюмлар ва қадимий ёзувларни топди. Қадимий Бўғозқоя қишлоғидан 150 километр узоқликда жойлашган Анқара шаҳрига етганида маҳаллий аҳоли вакилларидан турар – жой қолдиқлари мавжуд бўлган Язилкая (“битикли тош” маъносини билдиради) шу яқин атрофда эканлигини билиб олади. У бундан руҳланиб олға юради ва кейинги тепаликка чиқади, у ерда унинг қаршисида вайрон бўлган қадимий шаҳарнинг харобалари гавдаланади.Язилкаядан топилган суратларда жингалак сочли аскарлар тасвири ва руҳоний кўринишидаги ҳайкалниниг сопол бўлакларини учратади.
У ёдгорликларни тахлил қилиб, ушбу ҳудуд мил. I асрда Страбон ташриф буюрган Тавий шаҳри дея тахмин қилди. Кейинчалик Чарльз Тексер бу ғоянинг нотўғри бўлиши ҳам мумкинлигини "Кичик Осиё таърифи" деб номланган уч қисмли асарида таъкидлайди.Ҳақиқатда ҳам Тексер кўп нарсаларни эътибордан четда қолдирганди.Кейинги изланишлар бу ҳудуд Тавий эмас,балки Хетт империяси шаҳарларидан Ҳаттуса эканлиги исботланди. Бу вақт мобайнида хеттликлар ҳақида бошқа манбалардан ҳам маълумотлар олишди. 1822-йилда француз тарихчиси Жак-Франсуа Шамполён Миср иероглифларининг маъносини тушунишга муваффақ бўлди. Иероглифларни ўрганишда Розетта тошида ёзилган Птолемей ва Клеопатранинг юнонча номларини , бу тошнинг Миср деб номланган қисмида худди шу номдаги иероглиф тасвири билан танишиш имкониятига эга бўлди. Шампольон вафотидан кейин қадимий Миср тилининг грамматикаси ва сўзлашуви кенг нашр этилиши кенг доирадаги олимларнинг қадимги мисрликларнинг ёзишмаларини ўрганишига имкон берди5. Хетт империяси мавжудлигини исботига Миср ҳукмдори Рамзес ва буюк хеттлар ўртасида Кардешдаги жанг таърифланган матнларнинг топилиши муҳим манба бўлиб хизмат қилди. Бу кўплаб Хетт давлати мавжудлигини ёқлаб юрган ҳимоячиларининг кўпайишига сабаб бўлди. Натижада Библиядаги таърифларни замонавий археология ютуқлари натижасидан келиб чиқиб таҳлил қилишди.6  Кейин Рамсес II ва Хетт ҳукмдори Ҳаттусили III томонидан тузилган тинчлик шартномаси ҳам аниқланди . Ушбу шартнома нусхаси Карнак ибодатхонасининг деворларида ва Фива шаҳридаги Рамзес саройидан ҳам топилган . Шартнома шунингдек, аккадча миххат ёзувида ёзилган бўлиб, матн нусхалари Ҳаттусадаги қазиш ишлари пайтида ҳам топилган. Ушбу шартнома, хетт халқининг Миср қўшинига ўхшаб юқори кучга эга эканини кўрсатади. 
Хетт тарихига оид матнларни топиш учун биринчи археологик қазиш 1861-йилда тадқиқотчилар Геллам ва Перрот 7 томонидан амалга оширилган. Улар Бўғозқоянинг харобаларини текшириб, 1872-йилда хеттлар тарихига доир ёдгорликларни тасвирлашди.Кейинчалик хеттлар тарихига оид қизиқиш жуда сусайиб,халқ ҳеч кимни ўйлантирмай қўйди. 1880- йилнинг кузида Оксфорд профессори Арчибалд Генри Сайс Лондонда тузилган Кичик Осиё жамиятида хетт халқлари ҳақида маъруза қилди.8  У ўз маърузасида бугунги Туркия ва Шимолий Сурияда ўттиз ёки қирқ аср илгари- тарихда буюк ва қудратли халқлар яшаганлигини таъкидлаб ўтди. Кейинчалик Хетт давлати тарихи ҳақидаги изланишлар анча жонланди. Биринчи мақсадли илмий экспедиция 1888-йилда машҳур археолог Карл Ҳуман (1839-1896) бошчилигидаги “Берлин Шарқ Жамияти” томонидан ташкил этилган. Отто Пуштейном ва австриялик шифокор Феликс фон Лушан томонидан Каппадокия ва шимолий Сурияга қилинган экспедициялар давомида Бўғозқоянинг аниқ жойлашув харитаси олинди, Язилкаядан қоятошларга ўйиб битилган диний эпизодлар топилди. Ундан кейин Кичик Осиёга археологлар оқими кучайди. Уларнинг кўпчилиги чизмалар, миххат тахтачалар ва бошқа археологик жойларнинг нусхаларини олиб келишган.9 Лекин ҳеч ким хетт тилини тушунмасди. Қадимги хетт халқининг ёзувларини тушунмасдан , бу халқнинг тарихини ва маданиятини ўрганишнинг иложи йўқ эди. 
1906 йилда Германиянинг “Шарқ жамияти” Гуго Винклер бошчилигида Бўғозқояга археологик экспедиция гуруҳини юборди . Қазув ишлари натижасида Винклер 10 000 дан ортиқ миххатли сопол тахтачаларни ўз ичига олган шоҳ архивини топди. Уларнинг кўпчилигининг ёзилиши номаълум эди. Аммо бу кашфиёт замонавий Бўғозқоянинг Хетт империясининг пойтахти эканлигини тўлиқ исботлади.10 Ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрларнинг бошларида немис тадқиқотчиси Леопольд Мессершмит Кичик Осиёда топилган 37 та йирик ва 60 дан ортиқ кичик хетт матнларини ўз ичига олган хетт ёзувлари тўпламини нашр этди. Аммо шунга қарамай, олимлар хетт ёзувини ўрганишда илгарилашмаган.11 Хетт халқининг тарихига оид дастлабки ишлар асосан Миср ва Бобил халқларининг ёзма манбаларига асосланган эди. Ниҳоят, Биринчи жаҳон уруши даврида чехиялик олим Бедрич Грозний хетт иероглифларининг сирини очишга муваққат бўлди. Грозний Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам илмий иш билан шуғулланиб келган. Урушдан сўнг Грозний қадимий ёзувларни таржима қилишни давом эттирди. 
ХХ асрнинг кейинги қазилма ишлари тўлиқ эмас эди. Уларнинг кўпгина топилмалари шахсий коллекцияларда тўпланиб, тадқиқотчиларнинг кенг доираси фойдаланишига имкон бермади.12 Юқорида айтилганидек хетт халқи ҳақида Библийда жуда ноаънанавий маълумотлар келтирилган. Ветхом Заватенинг келтирилган маълумотига кўра хеттлар Фаластин фуқаролари бўлишган.Бу халқ ҳақида китобларда келтирилишича:”Ханандан аввал унинг тўнғичи Сидон туғилди,кейин Хетт, Ёбус, Амор,Гергес,Eвей, Аркай,Синей, Арвадите , Земарей ва Ҳимарей. Кейинчалик Ханан қабилалари тарқаб кетишди. Моисей бу ҳақда шундай дейди: “Хетт Хананнинг иккинчи ўғли, Нуҳнинг набираси ҳисобланади”.Унинг авлодлари Ханан қабилалари таркибига киради, кейинчалик Хананда яшайди ва тарқалиб кетиш оқибатида айрим ҳудудларни эгаллайди. Ибтидо китобида хетт халқи ҳақидаги қуйидаги сўзлар Иброҳимнинг ваъдаси билан боғлиқ. Бошқа қабила ва хетт қабилаларининг орасида яшаётган Иброҳим ер авлодига шундай ваъда беради: "... сенинг наслингга Мен буюк дарё Миср дарёсидан Фрот дарёси оралиғидаги:Хайин халқини,Кениззитес,Кадмонитес,Хетт,Париз,Рафа,Амор, Хананликлар,Гер-гесликлар ва Ёбусликларни киритдим."13 (Ибтидо 15: 18-21).
Бунга кўра хетт халқи Ханандаги аҳоли вакилларидан бўлишган.Кейинги воқеаларда Иброҳимнинг хотини ўлганидан сўнг, у хетт далаларидан майитни қўйиш учун Махпела ғорини сотиб олади.Вақти соати етиб Иброҳимнинг ўлими яқин қолган дамларда, у Хетт ўғилларига мурожаат қилади.”Эй хетт халқи мен ораларингда бир мусофирман ва мен сизлардан ўлимимдан кейин танамни қўйиш учун сизлардан ер сўрайман”.Бундан кўриниб турибдики хеттлар бу даврларга келиб ўз ҳудудларга эга бўлишади.14 Хуллас Иброҳимни сўзларига Хетт ўғиллари мулоҳазакорлик билан жавоб беради:”Хожамиз бизни эшит,сен бизнинг орамиздаги Худонинг шаҳзодасисан. Биз сени ҳурмат қиламиз ва сенга энг яхши ерларимизни тортиқ қиламиз”. Диний китобларда Ханан халқига келтирилган қарғиш ҳақида ҳам келтириб ўтилган.Лекин баъзи одамлар Ханан халқи жазоларга йўлиқишмаган ва хетт халқи анча давр мобайнида ҳукмронлик қилган деб таъкидлашади(ривоятларга кўра Фаластин ҳудудлридаги халқлар гуноҳлари учун қарғишга учраган).15
Чунки улар Иброҳимга ўз ҳудудларини тортиқ қилиб,уни “Худонинг елчиси” эканлигини тан олишади. Лекин, эҳтимол, Иброҳимга бундай мурожаат жуда оддий бўлгандир. Бу даврда Хетт шаҳри атрофида катта кучга эга бўлмаган кўчманчи ва ўтроқ қабилалар яшарди.16 Иброҳим бир вақтнинг ўзида ушбу халқларнинг ҳам хожаси эди.17 Бу эса Иброҳимнинг фақатгина “Худонинг вакили” бўлиб қолмасдан балки кучли ҳукмдор ҳам бўлганини кўрсатади.18 Хетт халқининг исми Исъҳоқнинг ҳикоясида ҳам учрайди. Иброҳимнинг талабларини ҳисобга олмаган ҳолда, хетт халқи вакиллар ўзга халқлар билан никоҳ боғлашни хоҳлашмади. Кейинчалик, Мусо пайғамбарга хетт халқи ва бошқа Ханан халқлари билан никоҳ боғламасликлари учун Худо унга кўрсатмалар беради . Худо бу орқали бутпарастлик ўз халқини васвасага солишини истамаган эди. Мусо даврида хетт қабилаларининг бир қисми Амор ва Ёбус халқлари билан бирга Хананда яшаган.Бу халқларни текшириш учун Мусо ўн иккита айғоқчини бу юртларга юборади.Айғоқчилар бу халқлар жуда кучли ва даҳшатли эканлиги ҳақидаги хабарни олиб келишади. Кейинчалик, Мусо бу халқлар исроилликлардан ҳақиқатда кучли эканлигини тан олиб шундай дуо қилади: “Eй ибтидо Эгаси, сен ато қилган юртларда яшовчи етти халқ:Хетт,Гиргашитес, Амор, Ханан, Париз ,Ивев ва Ёбус, ўзини сендан кучли ҳисобламоқда.Сен кел ва бу халқларни маҳв эт...". Мусо бу халқларни бутунлай қириб юборишни истамайди,лекин исроилликлар бу хурофотдаги халқларни ер юзидан бутунлай супириб ташлашни хоҳлашган эди. Хетт халқи яҳудийлар орасида яшашни давом эттирди.Хеттлар ҳаёт тарзи ва бутпарастлиги уларга таъсир ўтказди. Инжилда бу одамлар Исроил халқини синаш учун қолган эди, деб айтилган. Хетт халқи Исроил монархияси даврида ҳам эслатиб ўтилган.
Хеттларнинг кейинги авлодлари Довуднинг ҳарбий хизматида муҳим ўрин эгаллашган.Шундай қўмондонлардан бири Весави Урия исмли хеттлик эркак эди.Хетт халқининг авлодлари кейинчалик ҳукмдор Сулаймонга, исроил халқи қириб юбормаслиги, учун ўлпон тўлаб келди ва унинг қора меҳнатида бўлди. Исроил ташқарисида Сулаймон хетт подшоҳлари билан савдо-сотиқ қилар эди.Сулаймон қўлига хетт ҳукмдорларидан Мисрликларнинг жанг араваларида 600 тасида кумуш танга ва 150 отлиқ етиб келинганлиги манбаларда маълум. Сулаймоннинг шахсий ҳаёти хетт халқининг авлодлари билан бевосита боғлиқ эди. Унинг хотинларининг кўпчилиги ҳам Хетт халқидан эди ва улар шоҳ қалбини ўз худоларига ишонтиришди. 
Библиянинг тўртинчи қисми, Сурия шоҳи Бенядад Самарияни қамал қилади. Суриядаги жанг араваларига ва отларига, исроилликлар талофат кўрмасин деб, Исроил шоҳи хетт ва миср аскарларини ёллаган эди. Шубҳасиз, ўша пайтда босқинчиларга қарши туриш учун етарлича кучли армия ва аравалар қўшинига эга бўлган хетт подшоҳлари бор эди. Бобил асирлигидан кейин, хетт халқининг қолган қисми Фаластиннинг бошқа халқлари билан бирга келишиб яшашга мажбур бўлади.Езра ибодатхонаси қурилиши якунланганидан кейин хеттлар Худога илтижо қилишади ва бошқа халқлар билан яқинлаша бошлайди. Пайғамбарлар орасида Ҳизқиё фақат хетт халқининг исмини исроилликларга қарата ишлатади (Исроил халқининг гуноҳкорлигининг рамзи сифатида): "... отанг - бу аморея ва онанг - хеттлик ". 19
Eндиликда хеттларга тегишли асосий масалалардан бири қуйидагича : бу ривоятларни замонавий археологик топилмалар билан қандай қилиб боғлаш мумкин? Бу топилмалар хетт халқининг қандай қилиб Семит халқи билан қондош эканинилигини исботлайди.Бу номаъллумликлар эса Хетт тарихига чуқурроқ назар ташлаш кераклилигини кўрсатади.



1 Большой библейский словарь / Под ред. Элуэлла У. и Камфорта Ф. СПб.: Библия для всех, 2007. С. 1323.
2 Волков А. В., Непомнящий Н. Н. Хетты. Неизвестная империя Малой Азии. URL: http://coollib.net/b/103857/read. Дата обращения: 03.12.12.
3 Немировский А., Краснова Е. Неабсолютная монархия хеттов. URL: http://www.vokrugsveta.ru/vs/article/930/. Дата обращения 03.12.12.
4 Авдиев В. И. История Древнего Востока. 2-е изд. М.: Госполитиздат, 1953. С. 324. http://historic.ru/books/item/f00/s00/z0000054/index.shtml

5 O'sha manba, 148- bet.
6 Thurston S. Land of the Storm God. The History of the Hittites. URL: http://www.hittites.info/history.aspx?text=Essays/IntroEssay20030524.html.
7 Авдиев В. И. История Древнего Востока. С. 324.
8 Войтех Замаровский. Тайны Хеттов. URL: http://www.litmir.net/br/?b=122817.



9 Александров Б. Е. Хеттская держава и верхняя Месопотамия в 13 в. до н.э.: Реконструкция политических взаимоотношений. Автореферат канд. ист. наук. М. 2002. С. 8. URL: http://elar.uniyar.ac.ru/jspui/bitstream/123456789/1553/1/Alexandrov
10 Менабде Э. Хеттское общество. Экономика, собственность, семья и наследование. Тбилиси: Мецниереба, 1965. URL: http://annales.info/hetts/menabde/00b.htm.
11 Грозный Ф. О «хеттских» иероглифах на стелах Тель-Амара // Вестник древней истории, № 1, 1937. С.



12 Максимова М. К вопросу о выходе Хеттов на южный берег Черного моря // Вестник древней истории.1984.C 24.
13 Здесь и далее в библейских текстах курсив наш. – П. О.
14 Шульц С. Ветхий Завет говорит. М.: Духовное Возрождение, 1997. С. 37.
15 Щедровицкий Д. Введение в Ветхий Завет. Пятикнижие Моисеево. М.: Теревинф, 2003. С. 204.

16 Прокопенко А. Бытие: Комментарий. СПб.: Библия для всех, 2012. С. 331.
17 Шульц. Ветхий Завет говорит. С. 47-48.
18 F. Putnam. Hebrew Bible Insert: A Student's Guide. Quakertown, PA: Stylus Publishing, 1996. С. 16.



19 А. А. Опарин. Всемирная история и пророчества Библии: Монография. Харьков: Факт, 1997. URL: http://nauka.bible.com.ua/vs-istor/vi4-01.htm.

Download 177 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish