Қўшимча хизматлари.
Резервли нусхалаш (бэкап)
“Cloud” ечимлар
Администрацияланувчи сервер сервер
Масофавий ишчи стол
Дата-центрларда қўлланиладиган технологиялар
Ишончли дата центрларнинг асосий техник характеристикалари қуйидагилар:
Дата-центр жойлаштириш учун мўлжалланган махсус бинонинг мавжудлиги
Кафолатланган элекртоманба ва кондиционерлаш тизими.
Саноат вентиляцияси тизими.
Ўт ўчиришнинг автоматлаштирилган тизими.
Қўриқлаш ва назоратга рухсатнинг мавжудлиги.
Дизелли генераторнинг мавжудлиги.
Сервер қурилмаларига персонал, хамда мижозлар учун 24/7 рухсати.
Дата-центр нима учун керак?
Биринчи қарашда савол оддийдек туюлади, иш учун керак бўлган серверлар ва бошқа қурилмаларни қаергадир жойлаштириш зарур, аммо нимага бунинг учун бутун бино қуриш керак, агар биронта сервер хонаси билан чекланиб қолса бўлса. Энг аввало жавоб иқтисодий фойдага тақалади. Хисоблаш ресурсларининг ва маълумотларга ишлов бериш марказида маълумотларни сақлаш воситалари консолидацияси IT-ресурслар эксплуатациясини умумий нархининг камайтириш имконини беради.
Ишончли Дата-центрларда серверларни жойлаштирилиши нафақат маълумотлар сақлаишини, бутунлигини ва химояланганлигини таъминлайди, балки хар бир алохида компанияларнинг молиявий харажатларини оптималлаштиради.
GRID – технология концепцияси
GRID - computing (сўзма-сўз - решеткали хисоблашлар) номини олган янги интернет-технология, тадқиқотчилар фикрича Интернетнинг ривожланишидаги навбатдаги қадами деб хисоблайдилар.
GRID – технология концепцияси йирик масштабли ахборот-хисоблаш лойихаларини амалга ошириш учун дунёнинг компьютер ресурсларини интеграцияловчи глобал инфраструкрура концепцияси деб қаралиши мумкин.
GRID - биргаликда умумий ресурсларни ишлатувчи корхоналар ва алохида мутахассислардан ташкил топган, глобал тақсимланган виртуал ташкилотлар чегараларида ресурсларга ва улар билан боғлиқ бўлган хизматларга коллектив бўлинувчи режимда уларга рухсатни (доступ) тахмин қилади.
GRID маълумотга ишлов бериш учун универсал инфраструктурадир. Бу нафақат конкрет амалий масалаларни ечиш имконини беради, балки у турли хизматлар фаолияти (Grid Services)ни тақдим этувчи сервис хизматдир. Масалан: зарур ресурсларни қидириш, ресурслар холати хақида ахборотларни йиғиш, маълумотларни сақлаш ва етказиб бериш.
Қандай масалалар синфи учун GRID нинг қўлланилиши ечимнинг янги сифатини бериши мумкин?
Катта хажмли маълумотларга оммавий ишлов бериш
Маълумотларни кўппараметрли тахлили
Масофавий суперкомпьютерларда моделлаштириш
Катта маълумотлар тўпламини реалистик визуаллаш
Катта хажмлардаги хисоблашлар билан мураккаб бизнес иловалар
Do'stlaringiz bilan baham: |