Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   414
Bog'liq
Туплам

 Mahalliy asalarilar
ning xartum uzunligi 5,9 – 6,4 mm bo‘ladi. Osoyishtalikni yaxshi ko‘radi, 
ranglari har xil, oilaga ajralgan, urug‘lanmagan ona arilarning o‘rtacha vazni 176 – 196 mg (aprel – 
may oxirida). Bir tuxumdondagi tuxum naychalarining soni 123 tadan 185 tagacha, shuning uchun ona 
arining tuxum berish qobiliyati ham har xil, ular bir sutkada 400 tadan 1500 tagacha tuxum qo‘yadi. 
Erkak arilar o‘rtacha 200 mg keladi. Ba‘zan bir oilada 10 tagacha yosh ona arini uchratish mumkin. 
Asalni ho‘l tamg‘a (20 % aralashgan) bilan shuvab qo‘yadi.
Hozirgi vaqtga kelib asalari zotlaridan yangi-yangi duragaylar olinib ularning asal yig`ish 
ko`rsatkichlari,muhitga moslanuvchanligi,turli hil kasalliklarga chidamliligi va o`rtacha umri 
oshirilmoqda. 
Farg`ona viloyat ―Asalarichilik uyushmasida‖ turli hil ma`ruzalarni tashkillanishi, aprel, may 
oylarida zotdor ona asalarilar keltirilishi shular jumlasidandir. 


77 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАЙВОНЛАРИНИ ГЕЛЬМИНТОЗ КАСАЛЛИКЛАРДАН 
ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ 
Давронов Б.О., Зиядуллаева Ю.
Қарши давлат университети
Ҳозирги вақтда дунѐ миқѐсида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг гельминтоз 
касалликлари таъсирида зарарланиш даражасининг ортиши бевосита, чорвачилик секторининг 
барқарор ривожланиши ва гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш иқтисодий 
кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши қайд қилинмоқда. Шу сабабли, қишлоқ хўжалиги 
ҳайвонларида гельминтоз касаллигини келтириб чиқарувчи биологик турларнинг био-
экологияси, инвазия ҳолати ва уларга қарши кураш ва профилактика чора-тадбирларини ишлаб 
чиқиш йўналишидаги илмий тадқиқотлар долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. 
Ҳозирги вақтда чорвачиликда ҳайвонларни инвазион касалликлардан ҳимоя қилиш 
мақсадида кенг спектрли диапазонда патоген гельминтларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга 
бўлган препаратлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Шунингдек, гельминтоз касалликлардан 
ҳимоялаш чора-тадбирлари сифатида қуйидаги талабларга риоя қилиш тавсия қилинади: 
Ҳайвонларда гельминтоз касалликларнинг олдини олиш учун уларни сақлаш 
шароитларига қўйилувчи талабларга қатъий амал қилиш тавсия қилинади. Жумладан, чорва 
моллари яхши ѐритилган, қуруқ ҳолатдаги, ҳаво алмашинуви яхши даражада таъминланган 
шароитда боқилиши талаб қилинади. Чорвачилик иншоотлари ички қисмида намлик 
даражасининг ортиши гельминтларнинг тухум ва личинкалари ривожланиши учун қулай 
шароитни юзага келтириши қайд қилинади. Шунингдек, қорамолларни сақлаш иншоотлари 
ичида ҳаво таркибида СО
2
концентрацияси ортиши (0,3% ва ундан ортиши), аммиак ва H
2

улуши ортиши ҳайвонларнинг умумий саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, гельминтлар 
таъсирига нисбатан иммун тизимининг қаршилик кўрсатиш хусусияти сусайишини юзага 
келтиради. Бинобарин, бузоқлар организмининг гельминтоз касалликларга нисбатан қаршилик 
кўрсатиш даражаси паст бўлиб, гельминтлар бузоқлар овқат ҳазм қилиш тизимида максимал 
даражада кўпайиши қайд қилинади, шу сабабли бузоқларни вояга етган қорамоллардан алоҳида 
иншоотларда сақлаш тавсия қилинади. 
Шундай қилиб, бузоқлар организмида гельминтлар билан зарарланиш даражаси вояга 
етган қорамолларга нисбатан юқори қийматга эгалиги – бузоқлар организмининг иммун 
тизимининг паразитларга қаршилик кўрсатиш хусусияти пастлиги билан изоҳланади. 
Қорамолларнинг фекалиясини сутка давомида 1-2 марта тозалаш тавсия қилинади, чунки 
айрим турдаги гельминтлар максимал даражада ривожланиш фазасида қорамоллар сақланувчи 
иншоотда фекалия таркибида суткасига 8 000 000-10 000 000 донагача паразит тухуми чиқиши 
мумкинлиги аниқланган. 
Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг озуқа рациони таркибига қўйилувчи талаблар. 
Қорамолларнинг озуқа рациони таркибида оқсиллар, витаминлар ва минерал озуқа моддалар 
етишмаслиги шароитида ҳайвонлар организмида моддалар алмашинуви жараѐни меъѐрий 
ҳолатда амалга ошмайди ва ўз навбатида, организмнинг гельминтоз касалликларга қаршилик 
кўрсатиш даражаси пасаяди. Айниқса, қорамолларни озиқлантиришда ем-ҳашакни ерга ташлаш 
паразитлар билан интенсив зарарланиш эҳтимоллиги даражаси ортишига сабаб бўлади. Шунинг 
учун, махсус озуқа солиш мосламаларидан (охур ѐки тегана) фойдаланиш тавсия қилинади. 
Бундан ташқари, қуруқ пичан, сомон ва бошқа ем-ҳашак турларини усти ѐпиқ шийпонлар 
типидаги қуруқ жойларда сақлаш талаб қилинади. Омуҳта ем солинувчи идишларни доимий 
равишда қайноқ сувда тозалаб туриш гельминтлар инвазияси ривожланишининг олдини олиш 
имконини беради. 
Чорва молларининг сувга бўлган талабини қондиришда санитария талабларига қатъий 
амал қилиш тавсия қилинади. Бунда табиий сув ҳавзаларида ѐғингарчилик сувлари ва оқова 
сувлар таъсирида гельминтлар тухум ва личинкаларининг кўпайиши учун қулай шароит юзага 
келади. Шу сабабли, чорва молларини артезан қудуқларидан насос ѐрдамида махсус резервуар 
қувурлар орқали олинувчи сувдан ѐки сувни тозалаш фильтрлари, қурилмаларидан фойдаланиш 
асосида тозаланган сув билан таъминлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 


78 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish