Катта олачипор бургут
табиатан камѐб тур бўлиб, вилоят ҳудудидаги текисликлар ва
паст тоғлар этакларида учиб ўтиш даврида учрайди. Қўриқ ерларнинг кўплаб ўзлаштирилиши
оқибатида озуқа манбаи бўлган турли ҳайвон турларининг камайиши, электр узатиш
тизимларида кўплаб нобуд бўлиши уларнинг сони кескин камайишига сабаб бўлган.
Қиронқора
сони қисқариб бораѐтган тур бўлиб, вилоят ҳудудидаги текисликларда, чўл
зоналарида ва Шеробод дарѐсининг ўрта оқимларида учиб ўтиш даврида учрайди. Уларнинг
сони камайиб кетишига қўриқ ерларнинг беҳисоб ўзлаштирилиши оқибатида озуқанинг
камайиши, уларнинг электр узатиш тизимларида кўплаб нобуд бўлиши сабаб бўлган.
Бургут
табиатан камѐб, ўтроқ қуш тури бўлиб, вилоятнинг тоғли ҳудудларида тоғларнинг
ўрта ва баланд қисмидаги қояликларида учрайди. Шеробод дарѐсининг ўрта оқимларида кам
сонда учрайди [2]. ―Сурхон‖ давлат қўриқхонаси ҳудудида уларнинг сони 29-30 бош эканлиги
аниқланган [4]. Қўриқ ерларнинг беҳисоб ўзлаштирилиши оқибатида бургутлар озуқасининг
камайиши, инларининг бузиб ташланиши ҳамда браконьерлик улар сонининг кескин
камайишига сабаб бўлган.
Кичик бургут
сони қисқариб бораѐтган қуш тури бўлиб, вилоят ҳудудида Кўҳитанг,
Бойсунтоғ, Боботоғ, Ҳисор тоғ тизмалари ва текисликларида учрайди. Шеробод дарѐсининг
ўрта оқимларида кам сонда учиб ўтиш даврида кузатилган [2]. Тўқайларнинг беҳисоб
кесилиши, воҳаларнинг режасиз ўзлаштирилиши оқибатида яшаш жойларининг йўқ қилиниши,
инсонлар таъқиби туфайли сони кескин камайиб кетган..
Куйка
(чўл миққийси)
вилоят ҳудудидаги Боботоғ, Бойсунтоғ, Кўҳитанг ва Ҳисор тоғ
тизмаларида, денгиз сатҳидан 3000-3600 м баландликларда учиб ўтиш даврида учрайди.
Инсонлар хўжалик фаолияти мақсадида ҳудудларнинг ўзлаштирилиши оқибатида куйкалар
яшаш жойларининг вайрон қилиниши, инларининг бузиб ташланиши уларнинг сони кескин
камайиб кетишига сабаб бўлган.
Итолғи
уяловчи, учиб ўтувчи ва қишловчи кенжа тур бўлиб, Сурхондарѐ вилояти
ҳудудида Боботоғ, Бойсунтоғ, Кўҳитанг тоғларида учрайди. ―Сурхон‖ давлат қўриқхонаси
ҳудудида ѐзги мавсумда уларнинг 5-6 боши учраши қайд этилган [4]. Кемирувчилар сонининг
ўзгариб туриши, ноқонуний овлаш, инларининг бузиб ташланиши, бундан ташқари, уларнинг
электр узатиш тизимларида кўплаб нобуд бўлиши итолғилар сонининг кескин камайишига
сабаб бўлган.
Лочин
табиатан камѐб қуш тури бўлиб, вилоят ҳудудида Кўҳитанг тоғи этаклари,
текисликларида учиб ўтиш ва қишлаш даврида учрайди. Уларнинг сони ҳамма вақт кам бўлган.
Якка ҳолда ва 2-5 та индивиддан иборат кичик гуруҳ бўлиб учиб ўтади ва қишлайди.
Лочинларни ноқонуний овлаш оқибатида уларнинг сони кескин камайиб кетган.
Маллабош лочин
табиатан камѐб тур бўлиб, Кўҳитанг тоғида соғ тупроқли жарликлар ва
тошқояларда уялайди ва бир неча жуфти қишлайди. Шеробод дарѐсининг ўрта оқимларида ва
―Сурхон‖ давлат қўриқхонасининг Кампиртепа бўлимида кам сонда учраши аниқланган [2;4].
Маллабош лочинлар сонининг кескин камайиб кетишига уларни ноқонуний овлаш, инларининг
вайрон қилиниши сабаб бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |