СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ АНОР АГРОЦЕНОЗЛАРИДА УЧРОВЧИ
ФИТОНЕМАТОДАЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ГУРУҲЛАРИ
Бекмуродов А.С., Норбоева С.Ў.
Термиз давлат университети
Анор маданийлашган ҳолда Ўзбекистонга бундан икки минг йил олдин Эрон,
Туркманистон, Шимолий Афғонистондан кириб келган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг
кўпчилик туманларида анорзорлар барпо этилган. Анорнинг барча қисмлари инсонлар учун
фойдали бўлиб, мевасининг суви таркибида 12-20% шакар, органик кислоталар, витаминлар ва
бошқа фойдали моддалар мавжуд. Анор меваси 38,6-63,5% сув, 27,6-51,6% пўстлоқ, 7,2-22,2%
донадан иборат. Мевасининг таркибида 1,6 % оқсил, 0,1-0,7 % ѐғ, 0,2-5,2% клетчатка ва 0,5-
0,7% кул мавжуд. Анор сувида 0,208-0218 % минерал моддалар, жумладан, марганец, фосфор,
магний, алюминий, кремний, хром, никель, кальций, мис борлиги аниқланган. Халқ табобатида
эса анор пўстлоғи, меваси, мева пўсти ва гули истисқо, қўтир, йўтал, ич кетиш, зангила (цинга),
ошқозон-ичак касалликларида, камқонликда дори сифатида ишлатилади [1].
Анор ҳам бошқа ўсимликлар сингари турли зараркунандалар, жумладан паразит
фитонематодалар билан зарарланади ҳамда улар мазкур қимматли ўсимликнинг ўсиши,
ривожланиши, ҳосилдорлигига жиддий зиѐн етказади.
Анор ўсимлиги фитонематодаларининг турлар таркиби, тарқалиши, турли биоэкологик
хусусиятларини ўрганиш мақсадида биз Сурхондарѐ вилояти анор агроценозларида ва шахсий
томорқа хўжаликларида фитогельминтологик тадқиқот ишларини олиб бордик ва
тадқиқотларимиз давомида ўсимликнинг илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда 3 та кенжа
синф, 7 та туркум, 28 та оила, 43 та авлодга мансуб 98 тур фитонематодалар аниқланди.
Анор ўсимлигининг илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқдан топилган фитонематодалар
А.А.Парамоновнинг экологик классификацияси [2,3] бўйича таҳлил қилинганда 5 та экологик
гуруҳга мансублиги қайд этилди:
Параризобионтлар.
Тадқиқотлар давомида мазкур экологик гуруҳга мансуб 20 тур
фитонематодалар аниқланиб, жами аниқланган фитонематодаларнинг 20,4 % ини ташкил этди.
67
Параризобионтлар орасида
Prismatolaimus dolichurus
,
Eudorylaimus labiatus
,
E. pratensis
E.
parvus
,
E. similis, E. discolaimiodeus
,
Tylenchоlaimus minimus, Diphtherophora communis
турлари
асосан ўсимликнинг илдизи атрофидаги тупроқда кўп сонда,
Alaimus primitivus
,
Nygolaimus
brachyurus
,
Ecumenicus monohystera, Aporcelaimellus krugeri, E. penetrans
,
Leptonchus obtusus
турлари эса кам сонда учраганлиги қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |