Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet358/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
 
ОДАМ ФИЗИОЛОГИЯСИНИ ЎҚИТИШДА “МЕН НИМАГА ҚОДИРМАН, ЎЗИМНИ-
ЎЗИМ БАҲОЛАЙМАН” МЕТОДИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Рахматуллаев Б 
Термиз давлат университети 
Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг муҳим шартларидан бири замонавий таълим 
иқтисодиѐт, фан, маданият, техника, технологиялар ривожи асосида кадрлар тайѐрлашнинг 
такомиллашган тизимини яратишдан иборат.
―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ни амалга оширишда узлуксиз таълим тизимининг 
тузилиши ва мазмунини замонавий илмий ютуқлар ва ижтимоий тажрибага таянган ҳолда туб 
ислоҳотлар кўзда тутилган. Бунинг учун, авволо, узликсиз таълим тизимининг барча шаклдаги 
таълим муассасаларида таълим жараѐни сифатини таъминловчи илғор илмий -педагогик 
жиҳатдан асосланган методларни амалда қўллаш лозим. Фан, техника ва илғор технология 
ютуқларидан фойдаланган ҳолда ѐш авлодга таълим - тарбия беришнинг мақсад, мазмун, метод
ва воситаларини илмий жиҳатдан таъминлаш педагогика фанининг долзарб муаммоларидан 


422 
бири ҳисобланади.
Олий 
ўқув 
юртларидаги 
ўқитиш 
жараѐнида 
янгипедагогик 
ваинновацион 
технологияларига асосланган таълим, анъанавий таълимга қараганда анча юқори самара 
бериши, мазкур технологиялар талабаларнинг билиш имкониятларини, ижодий қобилиятларини 
ва амалий кўникмаларини ривожлантириши, уларнинг мустақил фикрюритишини ташкил 
этишда самара бериши ўз исботини топмоқда.
2
Бу эса ҳозирги вақтда олий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш мақсадида 
педагогик технологияларнинг интерфаол методларидан фойдаланиб дарс ўтиш барча фанлар 
сингари ―Одам физиологияси‖ни ўқитишда ҳам долзарб эканлигини белгилаб беради.
Одам физиологиясини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш
таълимий васиталарини жорий этиш, ўқитишнинг замонавий методларидан етарли даражада 
фойдалананилаяпти деб бўлмайди.
Дарҳақиқат олий таълим муассасаларида машғулотларни самарали ташкил этиш учун 
турли интерфаол таълим методларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўқитувчида 
технологик маданият, яъни таълим технологияларини, таълим беришнинг метод, шакл ва 
воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши 
лозим. Гуруҳларда ишлаш ѐки индивидуал равишда топшириқларни бажариш ва натижаларни 
тақдим этиш самарали ўқитиш шакллари ҳисобланади. Ушбу босқичда интерфаол методлардан 
фойдаланиш юқори самара беради.
Бугунги кунда кўплаб замонавий педагогик технологияларга асосланган методлар
мавжуд. Уларга ақлий ҳужум, Б-Б-Б, каскад, пинборд, кластер, зиг-заг, бумеранг, кичик 
гуруҳларда ишлаш,муаммоли вазият, кейс-стади, бахс-мунозара,блиц-ўйин, маъруза 
дарсларини илмий ва матбуот конференциялар ҳамда семинар-тренинглар шаклида ўтказиш 
каби ўйинли методлар таълим жараѐнида талабаларни фаоллаштиришга қаратилган бўлиб, 
таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Юқорида келтирилган илғор педагогик технологияларга асосланган методларни қўллаш 
учун биринчи навбатда талабаларга ўтиладиган фан мавзулари бўйича ҳозирги замон талабига 
жавоб берадиган дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда электрон дарсликлар 
билан таъминланган бўлишлари лозим. 
Мазкур мақолани ѐзишда мавзу бўйича маълумотлар назарий жиҳатдан ўрганилди, бир 
қатор зарур илмий ва ўқув методик адабиѐтлар таҳлил қилинди. 
Дарс жараѐнида талабаларга мавзу бўйича олий нерв фаолиятининг муҳим хоссалари, 
биринчи ва иккинчи сигнал системаси, олий нерв фаолиятининг типлари, ҳиссиѐт назариялари, 
невроз, хотира ва унинг механизмлари, уйқу физиологияси ва унинг фазалари каби 
маълумотлар етказилади.Ушбу технология талабаларга ўтилган мавзуларни ѐд олишга, 
мантиқий фикрлаб, берилган саволларга мустақил равишда тўғри жавоб беришга ва ўз-ўзини 
баҳолашга ўргатишга ҳамда қисқа вақт ичида талаба томонидан эгаллаган билимларини 
баҳолашга қаратилган.
―Мен нимага қодирман, ўзимни-ўзим баҳолайман‖ методи ўқув машғулотларининг барча 
турларида, жумладан, дарс жараѐнида ѐки ўқув предметининг бирон бўлими тугалланганда, 
ўтилган мавзуларни талабалар томонидан ўзлаштирганлик даражасини баҳолашда, такрорлаш, 
мустаҳкамлаш ѐки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун мўлжалланган. Ушбу методни 
машғулот жараѐнида ѐки унинг бир қисмида якка, кичик гуруҳ ва жамоа шаклида ташкил этиш 
мумкин. 
Машғулотни ўтказиш тартиби: 
-талабаларни кичик гуруҳларга ажратиш; 
-талабаларни машғулотни ўтказишга қўйилган талаблар ва қоидалар билан таништирш; 
-талабаларга бўш тарқатма материаллар тарқатилади, саволлар ўқитувчи томонидан 
ўқилади ва ҳар бир талабасаволларнинг жавобини ѐзиб олади; 
-ҳар бир талаба тўғри жавобни белгиланган жавоблар фарқларини аниқлайдилар, керакли 
баллар тўплайдилар ва ўз-ўзини баҳолайдилар; 
-талаба ўз баҳолари ѐки балларини белгилаб олишгач, талаба бажарган қоғозларни 
ўқитувчи йиғиб олади ва гуруҳ журналига қайд қилади.


423 
Қуйида ―Мен нимага қодирман, ўзимни-ўзим баҳолайман‖ методни қўллаш жадвалини 
келтириб ўтамиз: 
1-жадвал 
№ 
Мавзу юзасидан саволлар 
Жавоблар 
Изоҳ 
Тўғри + 
Нотўғри - 

Шартли 
рефлекс 
таълимотининг аосчиси ким 
ҳисобланади? 
И.П.Павлов


Иррадиация нима? 
Қўзғалишнинг бир ҳужайрадан 
қўшни ҳужайраларга ѐйилиши


Невроз бу... 
Нерв системаси ОНФ нинг 
бузилиши билан боғлиқ оғир 
руҳий касаллик.


Уйқу касалликларини сананг? 



Галлюцинация нима? 
Узоқ вақт ухламаслик натижасида 
йўқ 
нарсаларнинг 
кўриниши, 
эшитилиши ва сезилиши жараѐни. 


Сомнамбулизм бу... 
Уйқува 
у 
биланбоғлиқ 
ҳодисаларни ўрганувчи фан 


Нарколепсия деб нимага 
айтилади? 
Одамнинг 
доимо 
уйқусираб 
юриши ва уйқуга туймаслиги. 


Амнезия бу... 
Хотиранинг йўқолиши. 


Турли хилдаги ҳаракатларни 
эслаб қолиш қандай хотирада 
ифодаланади? 
Ҳаракат хотирасида 

10 
Акалькулия бу... 
Айни вақтда санашнинг бузилиши 

11 
Бош мия ярим шарлар пўстлоғи 
қаватларини сананг? 


12 
Гомеостаз нима ва унинг 
асосчиси ким? 
Нисбий 
доимийлик 
бўлиб, 
асосчиси У.Кеннон 

13 
Даврий суткалик уйқунинг 
қандай турлари бор? 
Монофазалик ва диафазалик 

14 
Мия анимияси қачон юзага 
келади? 
Миянинг кислород билан тўлиқ 
таъминланмаганлиги натижасида 
келиб чиқади. 

15 
Инстинктлар асосини нима 
ташкил этади? 
Эҳтиѐж 

Умумий натижалартаҳлил қилинади:
8-10 та тўғри жавоб ―қониқарли‖ 
11-12 та тўғри жавоб ―яхши‖; 
13-15 та тўғри жавоб ―аъло‖. 
Демак, ушбу методни қўллаш жараѐнида биринчидан,талабалар ўзларининг билим 
даражасини мустақил текшириш, шунингдек, мавзу юзасидан олган билимларини янада 
мустаҳкамлаш жараѐнида яна бир карра орфографик қоидалар асосида ѐза олишимкониятига 
эга бўладилар.Ушбу методни дарс жараѐнида қўллашнинг яна бир афзаллиги шундаки 
ўқитувчи қисқа вақтнинг ўзида бутун гуруҳни баҳолай олиши мумкин. Аммо методни қўллаш 
жараѐнида ўқитувчидан билимни талабаларга етарлича етказиб бера олиш, талабаларнинг 
диққатини жалб қила олиш, бошқарувчанлик ҳамда зукколик каби сифатлар талаб этилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юқорида келтирилган маълумотлар таълим 
самарадорлигининг ошишига хизмат қилади ҳамда талабаларда шахсий сифатларини 
ривожланишига, мустақил фикр юритиш кўникмаларини шаклланишига ва фанларни юқори 
даражада ўзлаштириб олишларига ѐрдам беради ҳамда талабалар ва ўқитувчи ўртасидаги ўзаро 
ҳамкорликни таъминлайди. Шунингдек, талабалар ўз устиларида кўпроқ мустақил ишлаш 


424 
маъсулиятини оширади ва кўникмаларини шакллантиради. Чунки интерфаол методларда 
ўқитувчининг роли катта бўлиб, доимий. Бошқарувни амалга оширади ва талабалар доим 
назоратда бўлади,уларни тўғри йўл сари йўналтиради, мустақил фикрлашга ва фикрларини 
жамлашга ўргатади, изланувчанликларини оширади, саволлар ѐрдамида муаммонинг ечимини 
топишга ундайди.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish