Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet336/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   414
Bog'liq
Туплам

Адабиѐтлар 
1. Ёрматова Д. Е. Соя.-Т.: Меҳнат, 1991.- 96 б. 
2. Каршибоев Х.К. Сирдарѐ вилоятида дала экинларини етиштиришнинг илғор 
технологиялари. – Гулистон, 2004. – 24 б. 
3. Каршибоев Х.К. Сирдарѐда шароитида такрорий экин сифатида экилган ―Генетик - 1‖ 
соя навининг биоэкологик хусусиятлари // Университет ахборотномаси, 2017. № 2.- Б. 81-86. 
4. Дала тажирбаларини ўтказиш услублари.- ЎзПИТИ, 2007.- 147 б. 
5. Ашурметов О.А., Каршибаев Х.К. Методические указания по изучению репродукции
травянистых растений. - Гулистан, 2008.- 24 с. 
 
ЎСИМЛИКЛАРНИ КЎПАЙТИРИШДА БИОПРЕПАРАТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
Қосимова Д.Б., Халбаева С.Ғ.
Гулистон давлат университети
 
Ҳозирги вақтда биз яшаб турган экологик катастрофалар (климат ўзгариши, шўрланиш, 
чўлланиш жараѐнларини жадал ривожланиши ва ҳ.к) кўпгина қишлоқ хўжалик ўсимликларига 
ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу мақсадда ўсимликлар истиқболларини белгиловчи, рақобат 
бардош, экологик тоза маҳсулотлар етиштириш омиллари бу фақатгина янги яратиладиган 
замонавий технологияларни имкониятлари, уларни замон талабларига тўла жавоб бера олиши 
билан узвий боғлиқ. 
Шундай технологиялардан бири – микроорганизмлар билан ўсимликлар орасидаги 
потенциалдан фойдаланиб тайѐрланадиган технологиялар бўлиб, бунда ҳар икки томонда, яъни 
ўсимликда ҳам, микроорганизмда ҳам бўлмаган янги хусусиятлар пайдо бўлади. 
Микроорганизмлардан ўсимликни ҳосилдорлигини ва тупроқ унумдорлигини ошириш соҳасида 


394 
фойдаланиш қадим-қадимлардан маълум. Микробиология фанини пайдо бўлиши, кўп маънода 
тупроқдаги микроорганизмларни ўрганиш билан боғлиқ. Микроорганизмларни энг фойдали ва 
кўпчиликка маълум бўлган хусусиятларидан бири – азотфиксация ҳисобланади.Ўсимликларни 
микроорганизмлар имкониятларидан фойдаланиб мослашувига қуйидагиларни келтириш 
мумкин: СО

газини ютиши; молекуляр азотни ютиши; кислород ва тупроқдаги қийин эрувчи 
фосфатлардан фойдаланиш; ҳар хил фитопатогенларга ва стресс ҳолатларга чидамлилиги; 
организмда синтез бўлмайдиган моддалардан фойдаланиш имкониятлари ва ҳ.к. 
Ўсимликларни ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига ижобий таъсир этувчи 
микроорганизмларни сони тобора кўпайиб бораѐтганлигини эътиборга оладиган бўлсак, 
ўсимликлар билан тўғридан тўғри алоқада бўлган микробларни қандай функцияларни 
бажаришлари мумкинлиги тўғрисида ҳозирча фақатгина башоратлар қила оламиз холос. 
Шундай экан, микроб-ўсимлик тизимини ҳосил бўлиш қонуниятларини ўрганиш, бундай 
тизимни самарадорлигини оширишга ҳаракат қилиш, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришни 
янада мукаммаллаштириш йўлларидан биридир. Юқорида келтириб ўтилганидек, бундай тизим 
натижасида ҳар иккала томон (на ўсимлик ва на микроорганизмлар) да бўлмаган янги хусусият, 
хосса ва белги ҳосил бўладики, у ўсимликни соғлом ривожланишини, кам харажат қилиб юқори 
ҳосил беришини белгилаб беради. Бу жараѐн биринчилардан бўлиб, С. Н. Виноградский 
тугунак бактерияларни азот ютиш хусусиятлари тўғрисида ўша даврда чоп этилган 
экспериментал материалларга таяниб асослаб берган. У ―Бирорта тажриба ҳам ўсимликдан 
ташқарида ўстирилган 
Rhizobium
атмосфера азотини юта олишини исботлай олмади‖ деб ѐзади. 
Демак, микроб-ўсимлик тизими (системаси) деганда, биз шерикларни (ўсимлик ва 
микроб) токи, ўзаро алоқага кирмагунларича ишламасдан турган генетик имкониятларини 
ишга тушишини, ҳамда бу воқейлик мослашув жараѐнини ривожланишини аниқлаб беришини 
тушунамиз. 
Шундай экан замонавий микробиологиянинг асосий вазифаларидан бири – ўсимликни 
мослашувчанлигини кенгайтириб бера олувчи, унга янги хусусият бахш этувчи ва шу билан 
ўсимликни ўзига етарли ҳолатга, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини эса ҳар томонлама экологик 
талабларга жавоб бера оладиган ҳолатга олиб келиш хусусиятига эга бўлган микроорганизм 
штаммларини яратишдан иборат бўлса, замонавий биотехнологиянинг асосий вазифаларидан 
бири – мана шундай микроорганизмлар асосида янги, экологик хавфсиз, рақобатбардош, 
импорт ўрнини боса оладиган ва экспортга мўлжалланган биопрепаратлар тайѐрлаш 
технологиясини яратишдир. 
Тупроқ бактериялари томонидан амалга ошириладиган атмосфера азотини биологик 
фиксацияси, ўсимлик ҳаѐтида жуда катта рол ўйнайди. Ўсимликларни азот билан озиқланишида 
Rhizobium
авлодига мансуб бўлган симбиотик бактериялар билан бирга ассоциятив 
диазотрофлар ҳам катта рол ўйнайди. Ассоциятив азотфиксация – гетеротроф бактериялар 
томонидан ўсимликни тўқималари ва сиртида яшаб, азот ва углерод фиксациясида пайдо 
бўладиган маҳсулотлар билан ўзаро алмашиш даврида қандай морфологик кўзга кўринадиган 
белгилар ҳосил қилмасдан ўтадиган жараѐндир. 
Фаол диазатрофлар сафига 
Bacillus polymyxa

Bacillus azotofixans

Bacillus macerans 
лар 
кирадилар. Бу бактериялар тупроқда кенг тарқалган. Бошоқли ўсимликларни илдизлари 
атрофида ва ўсимликни ички қисмида ҳам кўплаб учрайдилар. 
In vitro
шароитида ацетилен 
методи (
ARA
, инглизча 
acetylene rediction assay
) билан тажриба ўтказилганда, бу бациллаларни 
барчасини азот ютиши кузатилган. 
Bacillus polymyxa
бошқа азотфиксация қилувчи 
бактерияларга нисбатан ўсимликларни ички тўқималарида кўпроқ учраши ва анаэроб шароитда 
бошқа микроорганизмларга нисбатан кучлироқ азотфиксация қилиши кузатилган. Ассоциятив 
микросимбионтларни ўсимликларни ўсиши ва ривожланишига таъсири механизмларини 
ўрганиш даврида сосна ва қизил кедр дарахтларини уруғлари ва поялари ичидан эндофит 
микроорганизмлар ажратиб олинган ва уларни аэроб спора ҳосил қилувчи бактериялар деб 
топилган. Муаллифларни фикрларига кўра, сосна ва кедр дарахтлари ўзларини азотга бўлган 
мухтожлигини тўқима ичидаги эндофит азот ютувчи микроорганизмнинг ҳисобидан бемалол 
қоплай олар эканлар. Шу мақсадда 
Bacillus polymyxa

Bacillus azotofixans

Bacillus macerans 
бактерияларидан биопрепарат тайѐрланиб, йўқолиб бораѐтган ўсимликларга қўлланилса илдиз 
тизими яхши тараққий этади, ҳосилдорлик ошади, мосланувчанлик кучаяди. 


395 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish