Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ОВҚАТЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИК ЎЗБЕКИСТОН АХОЛИСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ОВҚАТЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИК ЎЗБЕКИСТОН АХОЛИСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ 
МУАММОЛАРИ 
Осбоев М.У.
Фарғона давлат университети
Соғлом овқатланиш – организмнинг меъѐрий ўсиши ва ривожланиши, узоқ фаол ҳаѐт 
кечириши, саломатлигини мустаҳкамловчи ҳамда касалликларга қарши курашиш қобилиятини 
оширувчи соғлом турмуш тарзининг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 25 апрелидаги 
―Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиш соҳасида амалга оширилаѐтган 
чора-тадбирларни янада такомиллаштириш‖ тўғрисидаги қарори ушбу долзарб масалани хал 
этишга қаратилган. 
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда ЖССТи маълумотига кўра 
(2015 йил): дунѐда 840 миллиондан ортиқ киши (ҳар саккиз одамнинг бири) тўйиб 
овқатланмаяпти, сайѐрамиз аҳолисининг 30 %дан зиѐди тўлақонли овқатланмаслик 
(микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги) муаммосини бошидан кечирмоқда. Шу туфайли 
160 миллиондан ортиқ бола бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланишига доир 
камчиликлардан азият чекмоқда, 600 миллион одам дунѐдаги ҳар 10 кишидан бири 
ифлосланган озиқ-овқат махсулотини истеъмол қилиши натижасида касал бўлади ва ҳар йили 
420000 вафот этади, бу эса 33 миллион йилдан ортиқ соғлом ҳаѐтни қурбон қилади, овқат 
сифатига боғлиқ касалликларнинг 40 % и 5 ѐшгача бўлган болаларга тўғри келади, ҳар йили 
улар орасида 125 000 ўлим ҳолати кузатилмоқда


253 
Ўзбекистон ахолисининг орасида тўйиб овқатланмаслик ва болаларнинг саломатлигида 
муаммолар (гипотрофия (35%), чақалоқлар ва болаларнинг юқори ўлим даражаси, паст 
жисмоний ривожланиш); анемия (90 %); йод танқислиги холатлар (60-70%); микронутриентлар 
танқислиги; семириш; овқатдан заҳарланишлар сонининг ошиши; ҳайвон ва ўсимлик ѐғлари, 
шакар ва тузни меъѐрдан кўп истеъмол қилиниши; гўшт ва сут маҳсулотлари, мева ва кўкатлар 
каби биологик моддаларга бой маҳсулотларнинг кам истеъмол қилиниши; чойни меъѐрдан кўп 
истеъмол қилиш каби овқатланишга боғлик муаммолар мавжуд. Айниқса, бугун овқат 
махсулотларига қўшилаѐтган консервантлар ва Генетик модификациялаштирилган организмлар 
(ГМО-генига ўсимлик ѐки ҳайвоннинг «мақсадли» гени киритилган организмлардир) ўсма 
касалликларини келтириб чиқариши кузатилмоқда. 
Соғлом овқатланиш шартлари: 

турли-хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш; 

кунига бир неча маҳал ҳар хил сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш, яхшиси янги 
узилган маҳаллий сабзавот ва мевалар (кунига камида
400 г) истеъмол қилиш; 

нон (250-300 гр), йирик тортилган (қора ѐки 2чи навли) ун маҳсулотлари (50 г), ѐрмалар 
(50-80 г) ва картошка (150-200 г) ҳар куни истеъмол қилиш;

тана вазнини меъѐрида сақлаб туриш учун ҳар куни жисмоний ҳаракатлар қилиб туриш; 

ѐғ истеъмол қилишни назорат қилиш, ҳайвон ѐғларини ўсимлик ѐғларига (20-25 г) 
алмаштириб бориш; 

ѐғли гўшт ва улардан тайѐрланган маҳсулотларни дуккаклиларга, балиқ, товуқ (100 г) 
ѐки ѐғсиз гўшт (100 г) га алмаштириш;

таркибида ѐғ кам бўлган сут (200 мл) ва қатиқ ѐки кефир (200 мл), шунингдек ѐғ ва туз 
миқдори кам бўлган сут маҳсулотлари – творог, йогурт ва пишлоқ (60-80 г) истеъмол 
қилиш; 

таркибида қанд миқдори кам бўлган маҳсулотларни танланг ва қандни камроқ истеъмол 
қилинг, ширинликларнинг истеъмолини чегаралаш; 

Кунлик овқатланиш рационидаги умумий ош тузи миқдори бир чой қошиқ, яъни 5 г дан 
ошмаслиги лозим. Фақат йодланган тузни истеъмол қилиш; 

Овқатланганда чой ичмаслик, чой ўрнига сабзавот ва меваларнинг табиий шарбатлари 
ѐки оддий қайнатилган сув ичиш. Чойни асосий овқатланишлар орасидаги 
танаффусларда истеъмол қилиш; 

Овқат тайѐрлаш жараѐнида унинг ҳавфсизлиги таъминланиши зарур. Таомларни буғда 
димлаш, духовкада пишириш, қайнатиш унинг ҳавфсизлигини таъминлашга ва тайѐрлаш 
жараѐнида сарф қилинган, ѐғ, туз ва қанд миқдорини камайтиришга ѐрдам беради; 

Чақалоқлар ҳаѐтининг дастлабки 6 ойи мобайнида фақат она сути билан боқишга ҳаракат 
қилиш. Кейинчалик она сутидан ажратмасдан, асте-секинлик билан қўшимча овқатлар 
бериш лозим бўлади.
Соғлом бўлиш учун бадавлат бўлиш шарт эмас. Яъни, камбағал бўла туриб соғлом 
бўлиш ѐки бой-бадавлат бўла туриб, соғлом овқатланиш билимларини билмаслик натижасида 
хасталикларга дучор бўлиш мумкин. 


254 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish