Хавфсизликнинг ролли модели Бажарди:416-20 гурух талабаси Нуруллаев Шерзод Текширди:Ботиров Файзулло Бўлиши мумкин бўлган таҳдидларни олдини олиш учун нафақат операцион тизимларни, дастурий таъминотни ҳимоялаш ва фойдаланишни назорат қилиш, балки бузувчилар туркумини ва улар фойдаланадиган усулларни аниқлаш лозим. Бўлиши мумкин бўлган таҳдидларни олдини олиш учун нафақат операцион тизимларни, дастурий таъминотни ҳимоялаш ва фойдаланишни назорат қилиш, балки бузувчилар туркумини ва улар фойдаланадиган усулларни аниқлаш лозим. Сабаблар, мақсадлар ва усулларга боғлиқ ҳолда ахборот хавфсизлигини бузувчиларни тўртта категорияга ажратиш мумкин: - саргузашт қидирувчилар; - ғоявий хакерлар; - хакерлар-профессионаллар; Саргузашт қидирувчи, одатда, ёш, кўпинча талаба ёки юқори синф ўқувчиси ва унда ўйлаб қилинган хужум режаси камдан-кам бўлади. У нишонини тасодифан танлайди, қийинчиликларга дуч келса чекинади. Бундай саргузашт қидирувчи муваффақиятларини факат яқин дўстлари–касбдошлари билан ўртоқлашади. Саргузашт қидирувчи, одатда, ёш, кўпинча талаба ёки юқори синф ўқувчиси ва унда ўйлаб қилинган хужум режаси камдан-кам бўлади. У нишонини тасодифан танлайди, қийинчиликларга дуч келса чекинади. Бундай саргузашт қидирувчи муваффақиятларини факат яқин дўстлари–касбдошлари билан ўртоқлашади. Ғояли хакер – бу ҳам саргузашт қидурувчи, аммо моҳирроқ. У ўзининг эътиқоди асосида муайян нишонларни (хостлар ва ресурсларни) танлайди. Унинг яхши кўрган ҳужум тури Web-сервернинг ахборотини ўзгартириши ёки, жуда кам ҳолларда, ҳужумланувчи ресурслар ишини блокировка қилиш. Саргузашт қидирувчиларга нисбатан ғояли хакерлар муваффақиятларини кенгрок аудиторияда, одатда ахборотни хакер Web-узелда ёки Usenet анжуманида жойлаштирилган ҳолда эълон қиладилар. Хакер-проффесионал ҳаракатларнинг аниқ режасига эга ва маълум ресурсларни мўлжаллайди. Унинг ҳужумлари яхши ўйланган ва одатда бир неча босқичда амалга оширилади. Аввал у дастлабки ахборотни йиғади (операцион тизим тури, тақдим этиладиган сервислар ва қўлланиладиган ҳимоя чоралари). Сўнгра у йиғилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ҳужум режасини тузади ва мос инструментларни танлайди (ёки ҳатто ишлаб чиқади). Кейин, ҳужумни амалга ошириб, махфий ахборотни олади ва ниҳоят ҳаракатларининг барча изларини йўқ қилади. Бундай ҳужум қилувчи профессионал, одатда яхши молияланади ва якка ёки профессионаллар командасида ишлаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |