Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат


-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасида



Download 233,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana28.02.2022
Hajmi233,84 Kb.
#474051
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sanoat xavfsizligi 57

6-модда. Саноат хавфсизлиги соҳасида
давлат томонидан тартибга солиш
Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли давлат органи, шунингдек қонун ҳужжатларига 
мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари 
томонидан амалга оширилади. 
Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш: 
саноат хавфсизлиги талабларини белгилашни; 
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини; 
хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларини 
сертификатлаштиришни; 
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни; 
саноат хавфсизлиги экспертизасини; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни ўз ичига олади. 
7-модда. Саноат хавфсизлиги талаблари
Саноат хавфсизлиги талаблари қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник 
ҳужжатларда назарда тутилган шартлар, тақиқлар, чеклашлар ва бошқа мажбурий талаблар 
бўлиб, уларга риоя этилиши саноат хавфсизлигини таъминлайди. 
8-модда. Хавфли ишлаб чиқариш объектини
лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул
қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектини куриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан 
қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари 
саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши зарур. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан 
қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларидан четга 


чиқишларга йўл қўйилмайди. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта 
қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа 
ҳужжатларини ўзгартириш саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак. 
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектини 
қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва 
тугатиш жараёнида белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга оширади. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган 
тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш 
жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, 
ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ҳамда хавфли ишлаб чиқариш 
объектида авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш 
бўйича ҳаракатларга тайёрлиги текширилади. 

Download 233,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish