«хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси


IV. Идентификациялашнинг асосий принциплари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/37
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#58654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги

IV. Идентификациялашнинг асосий принциплари 
10. Қуйидагилар хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ўзига хос 
хусусиятларини акс эттирадиган асосий принциплар ҳисобланади: 
зоналаштириш принципи; 
хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тўлиқлиги ва 
ишончлилиги принципи; 
мустақиллик принципи; 
камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи. 
11. Зоналаштириш принципи тегишли технологик жараёнлар амалга 
оширилаётган ишлаб чиқариш майдончалари (ёки) ишлаб чиқариш биноларининг 
бирлаштирувчи мезони сифатида ажратиб кўрсатиш йўли билан хавфли ишлаб 
чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотлар таркибида барча хавфли 
ишлаб чиқариш объектларини аниқлашни англатади. 
Қоидага кўра, хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида битта ишлаб чиқариш 
майдончасида жойлашган корхонани ажратиб кўрсатиш тавсия қилинади. Агар 
корхона бир-биридан 500 метрдан ортиқ масофада жойлашган бир нечта ишлаб 
чиқариш майдончаларида жойлашган тақдирда, майдончаларнинг ҳар бири 
алоҳида хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида қаралади. 
12. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашнинг тўлиқлиги ва 
ишончлилиги принципи хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган 
ташкилот таркибида ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объектининг хавфи ва 
типининг барча белгилари аниқланишини ва саноат хавфсизлиги экспертизаси 
хулосасида акс эттирилишини англатади. 
13. Мустақиллик принципи хавфли ишлаб чиқариш объектининг бир типи учун 
характерли бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларига эга бўлган объект учун 
энг кам суғурта суммаси миқдори кўрсатиб ўтилган белгилар сонига боғлиқ 
бўлмаслигини англатади. 
14. Камроқ хавфли типнинг хавфлироқ тип билан ютилиши принципи агар объект 
турли типларга мансуб бўлган хавфлиликнинг бир неча белгиларга эга бўлса, у 
ҳолда энг хавфли типга мансублигини англатади. 
V. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби 
15. Идентификация варақаси ҳар бир хавфли ишлаб чиқариш объекти учун ушбу 
Низомга 
1-иловада
 келтирилган шакл бўйича тўлдирилади. 
16. Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида хавфли ишлаб чиқариш 
объектини индентификациялаш буюртмачи билан эксперт ташкилоти ўртасида 
тузилган шартнома асосида амалга оширилади. 


17. Идентификациялашни ўтказиш муддатлари, қоидага кўра, экспертиза 
объектининг мураккаблиги билан белгиланади, бироқ экспертиза бошланган 
пайтдан бошлаб 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. 
18. Саноат хавфсизлиги экспертизаси доирасида идентификациялаш натижалари 
хавфли ишлаб чиқариш объектининг идентификация варақаси шаклида 
расмийлаштирилади ва ушбу варақа саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасига 
илова қилинади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
19. Саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартиби ва экспертиза 
хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар «Саноатгеоконтехназорат» 
давлат инспекцияси томонидан белгиланади. 
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 
декабрдаги 301-сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
20. Саноат хавфсизлиги экспертизасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда 
тайёрланган хулосаси белгиланган тартибда «Саноатгеоконтехназорат» давлат 
инспекцияси томонидан ҳақиқий эмас деб эътироф этилади. 
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 
декабрдаги 301-сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486 -модда) 
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби 
тўғрисидаги 
Низомга 
 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish