Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари У. H. Адизовга Маълумотнома Хатирчи тумани “Худдон” МФЙда яшовчи фуқаро Нормаматов Ойдин томонидан “Ичимлик суви йўқлигидан” норози бўлиб қилган мурожаати масъул ходимлар томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Ҳақиқатдан ҳам Хатирчи тумани “Худдон” МФЙ ҳудудида ичимлик сув қувурлари мавжуд эмас. Ҳудудга 2022 йил маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ичимлик сув қувурлари ётқизилиши режалаштирилган. Бугунги кунда аҳолига ичимлик суви махсус техникалар орқали етказиб берилмоқда.
Хатирчи тумани “Пахтакор” МФЙда яшовчи фуқаро Набиев Равшан Абдуназарович томонидан “Ичимлик суви муаммоларидан” норози бўлиб қилган мурожаати масъул ходимлар томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Ҳақиқатдан ҳам Хатирчи тумани “Пахтакор” МФЙ ҳудудида ичимлик сув қувурлари мавжуд эмас. Ҳудудга 2022 йил маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ичимлик сув қувурлари ётқизилиши режалаштирилган. Бугунги кунда аҳолига ичимлик суви махсус техникалар орқали етказиб берилмоқда.
Хатирчи тумани “Тинчлик” МФЙда яшовчи фуқаро Д.Бобомуродова томонидан “Тоза ичимлик суви билан таъминланишда амалий ёрдам беришларини сўраб” қолдирган мурожаати “Навоий сув таъминоти” МЧЖ Хатирчи туман бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилиб қуйидагилар аниқланди.Ўрганиш натижаларига кура, ҳақиқатдан хам ушбу фуқарохонодонига марказлашган ичимлик суви тармоқлари йуқлиги аниқланди.Ҳудуд аҳолиси “Навоий сув таъминоти” МЧЖ Хатирчи тумани ходимлари томонидан махсус автомашина орқали ичимлик суви билан таъминланишини тушунтирилди.
“Навоий сув таъминоти” МЧЖ Б.Рахимов Хатирчи туман бўлими бошлиғи: