Хатирчи тумани Зарафшон МФЙ яшовчи
фуқоро Толибоева Яхшигул
“ Ўз сув таъминоти” АЖ га
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасинингИшонч телифонига 2021 йил 11-ноябрьда 868354/21-сонли қилган мурожаатингиз“Навоий сувтаъминоти” МЧЖ Хатирчи туман бўлими масъул ходимлари томонидан жойида бориб сизнинг иштирокингизда ўрганилиб қуйидагилар аниқланди.
Хатирчи тумани “Сарой” МФЙ “Найман” қишлоғи 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб бугунги кунда “Оқ-олтин 21-аср” МЧЖ томонидан 19,5 км. сув қувурлари ётқизилган. Қурилиш ишлари давом этмоқда. Сизнинг кўчангизга ичимлик сув қувурлари ётқизилган бўлиб яшаш хонадонингизга ўз маблағингиз ҳисобидан сув қувури ва керакли материалларни олиб берсангиз “Навоий сувтаъминоти” МЧЖ Хатирчи туман бўлими масъул ходимлари томонидан монтаж ишлари бажарилиб берилади. Натижада ичимлик сувини хонадонингизга олиб кирасиз.“Оқ-олтин 21-аср” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари 2023 йилнинг 4-чорагига қадар якунланиб ушбу худуд ахолиси тўлиқ ичимлик суви билан таъминланади.
Сизга ушбу жавобдан норози бўлган тақдирингизда,Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги (янги тахрири) Конунининг 32-моддасига асосан юқори турувчи органларга мурожаат қилиш хуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.
Тушунтириш хати ва фото лавха илова қилинади.
“Навоий сув таъминоти” МЧЖ
Хатирчи туман бўлими бошлиғи: Б.Рахимов
Ижрочи:
Хатирчи тумани Тинчлик МФЙ яшовчи фуқаро
Эшмуродов Нурмамат
“ Ўз сув таъминоти” АЖ га
“Навоий сув таъминоти” МЧЖ Хатирчи туман бўлими Сизга Тинчлик МФЙ да яшовчи фуқаро Эшмуродов Нурмамат томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телифонга 2021 йил 11-ноябрь 861050/21 сонли қилган мурожаати юзасидан шуни ёзиб маълум қиладики, фуқаро Эшмуродов Нурмамат ўз мурожаатида яшаб турган манзилида ичимлик суви йўқлигини билдириб мурожаат қилган. Ушбу масала бўйича амалий ёрдам беришларини сўраган. Фуқаро Н.Эшмуродов мурожаати юзасидан “Навоий сув таъминоти”МЧЖ Хатирчи тумани бўлими мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилиб, фуқарога ўз маблағлари хисобидан керакли бўладиган полителин сув қувурларини олиб берилса “Навоий сувтаъминоти” МЧЖ Хатирчи туман бўлими томонидан сув қувурларини хонадонига тортиб бериш ишларини ўз зиммасига олиниши фуқарога тушунтирилди..
Фуқаро ушбу жавобдан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги (янги тахрири) Конунининг 32-моддасига асосан юқори турувчи органларга мурожаат қилиш хуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.
Тушунтириш хати ва фото лавха илова қилинади.
“Навоий сув таъминоти” МЧЖ
Do'stlaringiz bilan baham: |