Хатирчи туман бўлими бошлиғи: Б.Рахимов
Хатирчи тумани Найман
МФЙ яшовчи фуқаро
Ж. Тошпулатовга
Нусхаси Хатирчи тумани хокими
С.Ф.Низамовга
Хатирчи туман хокимига 06.09.2021йилда №01-50-349-сонли билдирган аризангиз юзасидан шуни малълум қиламиз
“Навоий сувтаъминоти” МЧЖ Хатирчи тумани бўлими, Сизга шуни ёзиб маълум қиламизки , “Найман” МФЙ да “Қамар” қишлоғида яшовчи фуқаро Тошпулатов Жўрақул ва аҳолиси сув йўқлигидан азият чекаётгани хақида маълум қилган . “Навоий сувтаъминоти” МЧЖ Хатирчи тумани бўлими маъсул ходимлари томонидан жойида бориб ўрганилди.
Хатирчи тумани “Найман” МФЙ 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган булиб бугунги кунда, Оқ-олтин 21-аср МЧЖ томонидан 19,5 км.сув қувурлари ётқизилган .Тугалланмаган кисмига ДУК томонидан 2- босқичда маблағ ажратилгандан сунг қушимча тармоқ ёткизилишини маълум қиламиз. Сизга ушбу жавобдан норози бўлган тақдирингизда,Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги (янги тахрири) Конунининг 32-моддасига асосан юқори турувчи органларга мурожаат қилиш хуқуқига эга эканлиги тушунтирилди
.
“Навоий сув таъминоти” МЧЖ
Хатирчи туман бўлими бошлиғи: Б.Рахимов
Хатирчи тумани Оқ-олтин
МФЙ яшовчи фуқаро
Оқсоқоллари ва ахолисига
Хатирчи тумани хокими С.Ф.Низамовга нусхаси3-сектор бошлиғи У.Ж.Асадовга
“Навоий сувтаъминоти” МЧЖ Хатирчи тумани булими Сизга, шуни ёзиб маълум қиламизки, “Оқ-олтин” МФЙ Навруз қишлоғида яшовчи Оқсоқоллари ва ахолиси томонидан 30.11.2021 йил №01-50-484 ракам билан руйхатга олинган Билдириш хатига асосан куйидагиларни маълум киламиз.
“ Ок-олтин” МФЙга карашли Наврўз кишлоги ахолиси 34 йил мобайнида тоза ичимлик сув йўқлигидан қийналиб келаётганлиги ва куп маротаба мурожаат қилганликлари тугрисида маълум килишган. Булимимиз томонидан шуни ёзиб маьлум киламизки 2015 йилда инвистиция дастури асосида Ок олтин МФЙ Навруз кишлогига Кориз Араб МФЙ Насиробод кишлогида жойлашган Насробод сув иншоотидан сув тармоглари тортилиши режалаштирилган булиб янгидан Навруз 3 км олисда жойлашган Навруз кишлогига янгидан сув тармоглари тортилган лекигин курилиш жароёнида ичимлик суви олиниши режалаштирилган тик кудук чукиб кетганлиги сабабли ахолига ичимлик суви етказиб берилиши имконияти булмаган ва шу холатда колиб кетган. Шунинг учун ушбу 2 та ОК- олтин МФЙ ва Кориз Араб МФФ ларини тулик ичимлик суви билан таьминлаш максадида инвистиция дастурига 2023-йилга 25 км сув тармоглари тортилиб бир дона янгидан тик кудук бургуланса 800 та хонадон ёки 6525 нафар ахоли тоза ичимлик суви билан таьминланади.
Халқ депутатлари, Хатирчи туман Кенгашининг № 10-53 қарори 24.07.2020 й,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-апрельдаги ПҚ-2910 сонли қарорига асосан дастурга киритилган.
Бугунги кунда ушбу худудларга булимимизга тегишли булган махсус сув ташиш автомашинаси билан Дамхужа ичимлик суви билан график асосида таьминланиб келинмокда.
Сизга, ушбу жавобдан норози бўлган тақдирингизда,Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги (янги тахрири) Конунининг 32-моддасига асосан юқори турувчи органларга мурожаат қилиш хуқуқига эга эканлиги тушунтирилди
“Навоий сув таъминоти” МЧЖ Б.Рахимов
Do'stlaringiz bilan baham: |