бир ҳафта ҳеч қаѐққа чиқармай бир-
га яшади. Иигитлари хизмат қилиб туришди. Мен бу
ердаги хўрлик ва танҳоликдан тўрт-беш кундаѐқ адои
тамом бўлдим. Ҳафтанинг охирига бориб, мажолсиз-
ланиб ўрнимда ѐтиб қолдим. Оѐқ-қўлларим қалтираб,
пешонамни муздай тер боса бошлади.
Истам менинг ночор аҳволимни кўриб, бирон нима
рўй бериб қолса ғавғога дучор бўлишидан қўркди
шекилли, йигитларидан ўша малласочга ўз уйига эл-
тиб қўйинглар, деб буюрди.
Мен Истамга савол назари билан боқдим. У ўрта-
миздаги муносабатларни батамом унутган одамдай ло-
қайд ва совуққонлик билан:
— Биз бугундан бошлаб бир-биримизга бегона-
миз. Мен сени, сен мени танимайсан. Мабодо бирон
жойда оғзингдан гуллагудек бўлсанг, жонингдан уми-
дингни узавер. Ана энди Акмалгами, бошқасигами,
кимга истасанг тегавер, — деди.
Кўз олдим қоронғулашиб, ҳаммаѐқ чархпалак бўлиб
айлана бошлади. Яна ҳушимдан кетибман. Кимдир
мени даст кўтариб, ташқарига олиб чиққани ва ма-
шинанинг орқа ўриндиғига чўзилтириб ѐтқизганини
элас-элас эслайман.
Бир вақт устимга тегирмон тошини ѐтқизиб қўйган-
дек сездим ўзимни. Минг азоб билан ҳушимни йиғиб,
кўзларимни очдим. Очсам, қайси бир ўтлоқзорда ѐтиб-
ман. Энди ўша малласоч...
Тахмина шу жойга келганда хомуш тортди. Юз-
кўзларини қўллари билан бир дам ишқалаб турди-да,
кейин менга юзланди:
— Ана шундай, Собир ака, — деди. — Ҳаѐтимда
бир марта, биринчи марта ѐруғ оламга чиқмоқчи
бўлдим-у, лекин кўзларимни ўйиб олдилар. Бошқалар
қатори, тенгқурларим қатори тоза ҳаводан нафас олай-
ин, дедим-у, лекин мени бўғиб ташладилар...
— Энди на илож, чекингга тушган қисмат шундай
экан, Тахмина, — дедим мен ҳам у чеккан изтироб-
лардан бўғилиб. — Ўлиб кетганларни ѐмонламаймиз.
Улар туфайли сен шундай бадбахтликларга гирифтор
142
бўлганингни минг гапирмайлик, бундан энди асло фой-
да йўқ. Лекин сен ақалли шунча воқеалардан кейин
кўзингни очишинг, ўзинг учун тўғрироқ йўл танлаб
олишинг мумкин эди.
— Шундай дейсиз-у, бироқ ночорликка, танҳолик-
ка дуч келган ғўр ѐшлик айниқса, қаѐққа етакласа,
ўшаѐқ
қа эргашиб кетаверадиган қўйдек гап экан.
— Ночорликка,
танҳоликка
тушиб
қолган
ғўр
ѐшла
р йўқ эмас, албатта. Лекин ҳаммаси ҳам қўйми-
жоз эмас. Одам дегани худо берган ақлни мундоқ
ишга солади, яхшиларни ўзи қидириб топади, улар-
га эргашади. Худога шукур, ҳар ҳолда очликдан,
яланғочликдан ўлиб кетадиган жойда яшаѐтганимиз
йўқ. Ҳалоллик қидирган одам ҳеч вақт хор қол-
майди.
— Бу айтишгагина осон, Собир ака. Сиз мендақа*
ларни атрофингизда йўқ, деб ўйлаяпсизми? Мен сиз-
га, агар керак бўлса, бундайларни топиб беришим
мумкин. Энди тасаввур қилинг, кўз олдингизга келти-
ринг: мен ўшандан кейин ўша аҳволда қаерга бори-
шим, кимга учрашиб, ўзимнинг кимлигимни кимга
ѐрилиши
м, кимдан яхшилик кутишим мумкин эди?
Мени, ҳали айтганимдек, бир аҳволда уйимга кел-
тириб ташлашди. Яхшиям Сурайѐнинг борлиги, бўлма-
са, ўлиб кетишим аниқ эди. Икки ҳафтагача ўзимга
келолмай ѐтдим. Қўлимизда бир чақа пул йўқ, ҳол
сўраб ит ҳам ўрмаламайди. Уйимиздан қоқиштириб
кетган нарсаларим Атоникида қолиб кетаверди. Уни-
ям мелиса олиб кетипти, қамаб қўйишибди. Доник-
лар гуруҳида аллақандай ишлар билан шуғулланган
экан. Менга буни Акмал айтиб берди.
— Дарвоқе, Акмал сени излаб келдими? — унинг
сўзини бўлдим.
— Ҳа. Бир марта келиб кўриб кетди. Туркияга
ўқишга кетяпман, деди. Мендан узр сўради, нима
учунлигини билмадим, йиғлаганча қолавердим.
Ўшандан кейин, ягона Акмал ҳам мен билан хайр-
лашгандан кейин, кўнглимнинг бир бурчагида ҳануз
сақланиб қолган бир чимдим умид куртагиям сўлди.
Мен энди ҳеч нарсага, ҳеч кимга, айниқса, эркак
зотига мутлақо ишонмай қолдим. Эркаклар, шундан
143
сўнг, мен учун у яхшими-ѐмонми, ѐшми-қарими, ху-
нукми-чиройлими, бунинг аҳамияти йўқолди. Улар-
нинг ҳаммаси бир гўр, мен энди улар устидан кулиб,
мазах қилиб, эшакдек ишлатиб миниб, улардан кера-
гича ўч олиб яшашим керак, деган қарорга келдим.
Мени кечиринг, Собир ака...
— Тушунаман, бу гаплар фақат фоҳишабоз эркак-
ларгагина тааллуқли.
Тахмина менга «ялт» этиб қараб қўйди, фикримни
тушунди. Юзига бир оз норозилик аломатлари югур-
гандек бўлди. Лекин сир бой бормасликка уриниб,
гапида давом этди;
— Сурайѐ иккимиз ҳадемай оѐққа туриб олдик.
Кейинроқ Феруза опани топдик. Шундай кейин иши-
миз юришиб кетди. Жуда кўп шаҳарларни кездик,
жуда кўп танишларни орттирдик. Бу орада... Сиздан
яширмайман, бир йил ўтириб ҳам чикдим. Касаллик
тарқатганда айблашди. Бир прокурор чол бор эди.
Андижонда. Ўша жудаям ваҳима қилиб юборди. Нима
эмиш, фоҳишалар атом бомбасидан ҳам кўра кучли-
роқ офат. Жамиятга, халққа атом бомбасидан кўра
кўпроқ кулфат ва қирғин келтириши мумкинмиш. Сен
ҳали шошма, қамокдан қайтгач, сени барибир топа-
ман, сенга ҳали атомимни кўрсатиб қўяман, деб қасам
ичдим. Лекин у ердан қайтгач, уч-тўрт киши бўлиб
Андижонга ўтсак, аллақачон ўлиб бўпти. «Қарғиши-
мизга» қолди.
Мен Тахминанинг бу гапларидан беихтиѐр ичимда
кулиб қўйдим, лекин раҳматли прокурор жуда тўғри
топиб гапирган экан, деган фикрга келдим. Мен энди
ўртага бошқа савол ташламасдан тек ўлтирганимни
кўриб, Тахмина ҳам жимиб қолди. Кейин сигарет
тутатди.
— Бемаъни ҳасратларим билан сизни роса эз-
дим... — деди хаста товушда.
Индамай ўрнимдан турдим. Туриб бориб, дераза-
дан ташқарига бокдим. Шаҳар ҳали сукутда, сон-
саноқсиз неон чироқлар тобора ойдинлашиб келаѐт-
ган тонг зиѐсидан бўзариб бормокда эди.
— Собир ака, тонг ҳам ѐришиб қолипти...
144
Мен уни тушундим: «Кетсацгиз бўларди» демоқ-
чи.
— Эҳтимол бирга кетармиз?..
Тахмина бир дам сукут сақлаб, кейин сўз қотди:
— Бизнинг йўлларимиз ҳеч вақт туташмайди, Со-
бир ака. Менга шундай яхши. Мен энди бунга кўни-
киб қолганман.
Шу пайт кутилмаганда эшик қўнғироғи кетма-кет
жиринглаб қолди. Икковимиз ҳам ҳушѐр тортдик.
— Каллаи саҳарлаб... ким ташриф буюрдикин? —
хотиржамлик билан сўрайман ундан.
— Бу ерда вақт танламайдилар, Собир ака, —
жавоб берди Тахмина. — Иккинчидан, хавотирлан-
манг, бу ерда биров билан бировни иши йўқ. Фақат...
— Нима фақат?
— Бу ерда қолдириб кетадилар, бу ердан олиб
кетишмайди...
. — Тушунмаяпман.
— Мени олиб кетиш фикрингизни сираям билди-
ра кўрманг. Шундагина тинч чиқиб кетасиз... — Тах-
мина шундай дея шошиб ўрнидан турди. Бориб аста
эшикни очди, бахмал парда орасидан нариги хонани
кузата бошлади. Беихтиѐр мен ҳам унинг ѐнига бор-
дим.
Куйдирги ичкарига бир бесўнақай одамни эргаш-
тириб кирди. Унинг иккала қўлидаям дипломат. Ат-
рофга гуп этиб наша ва коньяк ҳиди ѐйилди.
— Шамси полвон, — аста шивирлаб қўйди Тах-
мина. Куйдирги полвоннинг қўлларидагини бир четга
олиб қўйди, кейин келиб унинг бўйнига занжир бўл-
ди.— Росаям соғинтирдингиз-ку, Шамси ака!
Полвон ҳам ўз ўрнида уни суйиб-эркалаб, обдон
қучоқлаб, кайф аралаш эҳтирос билан дўриллайди:
— Дўндиғим...
— Рости билан мени соғиндингизми?
— Ҳмм... сениям соғиндим, — Шамси бўйнидан
Куйдиргининг қўлларини беозор олди-да, тўрироққа
қўпол қадам ташлади. — Ухлаб ѐтувдингми?
— Ҳа. Соқолларингиз ўсиб кетипти, — Куйдирги
қўллари билан унинг юзини сийпалади, — бетимни
шилиб юборди.
145
— Мен юрган йўлларда соқол олинмайди. Қани
бўл, закус-макускангни келтир, — дейди Шамси крес-
лога оғир чўкаркан. — Тахмина ухлаяптими?
— Ҳа... — Куйдирги афтидан «ичкарида одам бор»
деган гапни ҳам илова қилмоқчи бўлувдики, улгурма-
ди.
— Мен уйғоқман, полвон ака...
Шамси «ялт» этиб Тахмина томон ўгирилади. «Ваҳ,
бормисан!?» дея ўрнидан шарт туради-да, қиз томон
қулоч ѐйиб, икки қадам олдинга ташланади. Тахмина
ҳам унга томон талпинади. У энди Шамсининг ярим
очиқ кўксига сингиб кетади...
Мен ўз кўзларимга ишонмай қоламан. Нималар
бўляпти ўзи?! «Наҳот! Наҳот?!» дея аччиқ ҳайрат
ичида ўз-ўзимга беихтиѐр савол бераман. Наҳотки
ҳозиргина «меники» бўлиб турган, менинг туйғула-
рим, эҳтиросларим билан ўйнашишга ҳадди сиғиб,
тунни мен билан ҳамнафас, бедор ўтказган, менда
ўзига нисбатан оз-моз бўлса-да, ишонч ва умид уйғо-
та олган Тахмина шу қиз бўлса?! Эҳа-а...
— Эсон-омон қайтдингизми?.. — ялтоқланади Тах-
мина. Шамси унинг юз-кўзлари, бўйинларини ялаб-
юлқийди. Куйдирги бу ҳолатга мутлақо лоқайд боқа-
ди. У стол устига майда-чуйда келтириб қўяркан,
полвонга дейди:
— Бир ювиниб олсангиз бўлармиди...
— Халақит берма, Феруза, — уни рад этади пол-
вон, Тахминани ўз оғушида эркалашда давом этар-
кан. — Кейинроқ чўмиламан. Юр, Тахмина, ичкарига
кириб чиқамиз.
Тахмина полвоннинг кўкрагидан беозор итарган
бўлиб, унинг оғушидан оз-моз бўшалади-да, кейин:
— Ичкарида одам бор, — дейди.
Шамси устидан бир челак сув қуйгандек музлай-
ди-қолади. Куйдиргига ўқрайиб боқади:
— Мен сенга айтувдим-ку, Тахминани кўп ишга
солма, деб.
— Бугун кириб келишингиздан бехабар эдик, —
унга бепарво жавоб беради Куйдирги. — Ундан ке-
йин... шефимиз даромаднинг ранги ўчяпти, деганлар.
146
— Парво қилма, — дейди Шамси, — Тахмина
учун ўзим балогардон.
Полвон билан Куйдиргининг гапларини жим куза-
тиб турган Тахмина орага қўшилади:
— Мени тинч қўйинглар. Мен эркин қушман.
Хоҳлаган пайтимда, хоҳлаган кишим билан яйрашга
ҳақлиман.
— Шундай-куя, лекин мен сени ҳеч кимга ўхшат-
майман, — ғўлдирайди полвон. — Сени деб ўнтасини
калласини олишгаям тайѐрман!
— Бу гапларни қўйинг, Шамси ака, — Тахмина
уни ҳовуридан туширмоқчи бўлади. — Пулларингиз
ўзингизга сийлов. Мен... Истаган вақтингизда қучо-
ғингиздаман.
Полвоннинг юзи ѐришади:
— Қани, юр. Ваннахонага кириб, бирга ювиниб
чиқамиз...
Мен энди ортиқ чидолмайман. Томошабин бўлиб
тураверишни ортиқча ҳисоблайман:
— Тахминани тинч қўйинглар!
Шамси полвон ҳам, Куйдирги ҳам, Тахминанинг
ўзи ҳам мен томон «ялт» этиб ўгирилишди.
— Эй, сен — тўнгак! Мен сенга айтяпман! —
Чапаниликни лозим топиб Шамси полвонга еб қўйгу-
дек ўқраяман.
Шамси полвон кутилмаган дағдағадан бир зум эсан-'
кираб қолади. Кейин дарров ўзини ўнглаб, ўнг қўли
билан соқоллари патаклашиб кетган иягини қашига-
нича, Куйдиргига ўгирилади:
— Бу чурракбоз афтидан, кимга рўпара келиб
қолганини билмайди чоғи?
Мен Шамси томонга яқинроқ бораман-да, Куйдир-
гига ўгирилиб дейман:
— Бу бегемот агар Тахминага қўл тегизса, ҳози-
роқ чавақлаб ташлайман!
Шамси беихтиѐр сергак тортади. У ҳайратга туш-
ган. Сезиб турибман, ичида хойнаҳой: «Бу тирранча
нимасига кучаняпти ўзи! Эҳтимол, каратэчидир. Ё,
мелисамикан? Чўнтагида пистолети бўлишиям мум-
кин. Ҳар ҳолда эҳтиѐт лозим. Бунинг устига, келти-
рилган дориларни хўжайинга эсон-омон топширишим
147
керак ҳали», деган фикрлар ҳам кечаѐтган бўлса ке-
рак.
У энди буѐғини қандай силлиқлашга қийналиб тур-
ган ҳам эдики, Тахминанинг ўзи жонига оро кирди:
— Ўзингизни боеинг, Шамси ака. Бу киши қарин-
дошим чиқиб қолди, ўшанчун рашк ўтида ѐняпти-
лар...
— Э-ҳа-а, бундай денг? — Шамси полвон дарҳол
юзига хотиржам қиѐфа берди-да, мендан узоқлашиб,
креслога бориб ўлтирди. — Қизиқ, қизиқ... Нима,
меҳмоннинг қариндоши билан ўйнашиш мумкин эмас
эканми?
Мен унга: «Қани, гапириб ол-чи», деган маънода
хўмрайиб боқиб турибман.
— Меҳмонга мабодо менинг қариндошим тўғри
келиб қолса, истаганча ўйнашаверсин. Бундан ме-
нинг ҳеч қаерим оғримайди...
— Ориятсиз экансан, ҳайфи инсон кет! — мен
ундан нафрат билан юз ўгириб, Тахминага юзлана-
ман: — Бўл, кийиниб чиқ. Бу ахлатхонани тезроқ
тарк этайлик!
Бу гапим энди уй эгаларида қаттиқ безовталик ва
ғазаб уйғотди.
— Менимча, сиз чегарадан чиқиб кетдингиз! —
дейди Куйдирги қошларини чимириб, қўлларини дур-
кун кўкраклари устида чалиштирганча. — Бизга худ-
ди бирон нима ўтказиб қўйгандек гапирасиз-а!
— Ундай деманг, Феруза опа, — ногбҳ орага қўши-
лади Тахмина. — Бу киши мен учун катта пул тўла-
дилар-у, лекин дийдоримга тўя олмадилар. Менимча,
қайтимини олмагунча чиқиб кетолмайди...
Тахмина шундай дея ѐнимга келади. Унинг юзига
энди кечаги бефарқлик ва шаккоклик қиѐфаси инган,
тунги изтироблар аксидан ном-нишон ҳам қолмаган.
Шу пайт бир лаҳзадаѐқ... Унинг эгнидаги хитойи
халат, оқ ҳарир сийнабанд ўз-ўзидан бирма-бир ечи-
либ, оѐғим остига тушганини, кўз олдимда яна кечаги
Тахмина пайдо бўлганини сезмай қоламан. У энди
чаққонлик билан менинг елкамга қўлларини ташлаб,
вужудимга чирмовуқдай ўралиб олади...
Ҳа, бу мен учун сира кутилмаган даҳшатли бир
148
ҳол эди. Мен ўзимни йиғиштириб ололмайман, уни
фақат ўзимдан нари итараман, холос. Куйдирги би-
лан Шамси бундай қилиқларга ўрганиб кетишган чоғи,
икковиям бир четда бизга масхараомуз қараб тури-
шарди.
Тахминанинг ишораси билан Куйдирги магнито-
фон тугмасини босди. Аллақандай нотаниш шўх куй
янгради. Яланғоч қиз энди мени ўз оғушидан чиқар-
маган ҳолда, минг бир нағма-усул билан ўйинга сол-
моқчи бўлади.
— Собир ака, мана мен... Мени тўйиб-тўйиб кўриб
олинг...
Мен энди бошқа тоқат қилолмайман. Алам ва
нафрат титроғида Тахминанинг юзига зарб билан тар-
саки тортиб юборганимни сезмай қоламан. Маккора
вужуд гилам устига чалқанчасига ағдарилиб туша-
ДИ.
Шамси.билан Куйдирги қотиб қолишган. Аста бо-
риб бурчакдаги стол устида турган дипломатимни
қўлга оларканман, ортимдан Тахмина яна нозу истиғ-
но билан ўрнидан туради. Ҳамон янграѐтган куй мав-
жида мастона тебраниб креслога айикдек чўкиб ўтир-
ган Шамси полвоннинг ѐнига боради. Беозоргина унинг
тиззасига қўнаркан, мен томонга ўкинчли бир нигоҳ
ташлайди:
— Қайтимини олдингиз, шопир тоға. Бу ѐғига хафа
бўлмай кетинг. Тахмина деган дайди қиз билан бир
кеча бирга бўлганингизни унутманг...
Ҳа, мен бугун Тахмина исмли бир дайди қиз би-
лан бирга яшадим, унинг аччиқ, изтиробли такдир
сўқмоқларини бирга кезиб чикдим. У мендан ҳеч ни-
мани яширмади, ўз умри давомида биринчи марта
учратган ѐки топиб олган яқин кишисидек билиб, бор
кечмишларини мен билан дадил ўртоқлашди. Бироқ
унинг тош қотган совуқ қалби, мен унга астойдил
ачинганлигимни, унга кўмак қўлимни узатишим мум-
кинлигини ҳис этолмади. Тахмина менга ишонмади,
ишонишни истамади ҳам. Эҳтимол, мен кабилар унга
дуч келгандир, лекин ҳозиргидек иродасизлик ва бе-
бурдлик туфайли улардан ҳеч бирини қалб кўзи би-
лан кўролмаган, ҳис этолмаган, яна ўша тентаклик
149
ва дайдиликнинг хаѐлий ишватларидан воз кечолмай
ўтиравергани маълум бўлиб қолди.
Эшикдан чиқиб кетар чоғида яна ѐнимда Куйдир-
ги пайдо бўлди:
— Пулини тўлаган экансиз, билмабман, — дейди
у хижолатомуз оҳангда. — Кўнглингизга олманг. Ваъ-
дага мувофиқ Ўшга ўтганимизда, мен сизга бундан
ҳам зўрроғини олиб бораман...
— Менимча, биз эндй Ўшда эмас, яна ўтган са-
фаргидек прокуратурада кўришсак керак, Куйдирги...—
жавоб бердим унга.
Капитан Суннатов тавсия қилган 13-квартиранинг
бир кечалик бўғиқ ва ифлос ҳавосидан кейин енгил
нафас олиб, зинапоядан шахдам тушиб кетарканман,
Куйдирги орқамдан қичқириб қолди:
— Танидим! Вой, тўхтанг, энди танидим! Кечи-
ринг! Саттор шўрбалиқ телефон қилса, нима деб қўя-
йин?
150
Do'stlaringiz bilan baham: |