Кўрсаткичлар
|
Асос йилида
|
Ҳисобот йилидаги шу давр таннархи ва асос йилидаги баҳоси билан
|
Ҳисобот йилидаги маҳсулот асос йи-лидаги таннархи ва ҳи-собот йи-лидаги баҳо билан
|
Ҳисобот йилида
|
Фарқи (+,-)
|
1. Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) қиймати
|
4583,3
|
5694,5
|
4745,4**
|
5694,5
|
+1111,2
|
2. Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)нинг тўла таннархи
|
3951,2
|
3951,2
|
4841,7
|
4841,7
|
+890,5
|
Ялпи фойда*(1қ-2қ)
|
632,1
|
1743,3
|
-96,3
|
852,8
|
+220,7
|
* Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)дан олинган ялпи фойда
** Вилоят статистика ва истиқболни белгилаш бошқармасининг ҳисоботига асосан баҳо индекси 1,2 га тенг.
Жадвал маълумотлари кўрсатадики, ялпи фойда шу давр мобайнида 220,7 минг (852,8-632,1) сўмга ошган. Унинг ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир қилган:
1. Сотилган маҳсулот ҳажмининг кўпайиши
(Фсм=(См1-Тн0) - (См0-Тн0)=1743,3-632,1=+1111,2
2. Таннархнинг ошганлиги
(Фтк=[(См1/iр) - Тн1] - (См1-Тн0)= - 96,3-1743,3=-1839,6
3. Баҳонинг ошганлиги
(Фб = (См1-Тн1) - [(Cм1/ip)-Тн1] = 852,8+96,3=+949,1
Барча омиллар таъсири
(Ф=1111,2 - 1839,6 + 949,1 = +220,7 минг сўм
Корхонада ялпи фойда маълум аҳамиятга эга, чунки у барча молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар негизини ташкил қилади. Аммо хўжалик фаолиятининг пировад натижаси соф фойдага эришиш билан белгиланади. Шу туфайли иқтисодий таҳлилда соф фойдани ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Корхонада соф фойданинг шаклланиш жараёни бутун молиявий-хўжалик фаолиятини қамраб олади. Бу ерда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш, сотиш ва маъмурий харажатларни тежш, молиявий фаолият натижасида ижобий салдога эришиш, тасодифий фойдага муяссар бўлиш, солиқ ставкаси ўзгармаган ҳолда солиқ сўммасини камайтириш каби бир қанча босқичлар мужассам. Уларнинг кетма-кетлигини қуйидагича ифодалаш мумкин.
-
|
Маҳсулотни (иш, хизматни) сотишдан тушган соф тушум
|
|
|
-
|
Шу сотилган маҳсулот (иш, хизмат)нинг ишлаб чиқариш таннархи
|
|
|
=
|
Сотишдан тушган ялпи молиявий натижа
|
|
|
-
|
Давр харажатлари (сотишга, бошқаришга ва бошқа маъмурий харажатлар)
|
|
|
()
|
Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромадлар ва харажатлар
|
|
|
=
|
Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг натижаси
|
|
|
|
Молиявий фаолият натижаси (олинган двидендлар, фоизлар, валюта курси фарқи фойда(+), зарар(-))
|
|
|
=
|
Умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаси
|
|
|
|
Фавқулотдаги (тасодифий) фойда (+) ёки зарар (-)
|
|
|
=
|
Солиқ тўлаганга қадарги умумий молиявий натижа - фойда (+), зарар (-)
|
|
|
-
|
Солиқлар ва мажбурий ажратмалар
|
|
|
=
|
Соф фойда
|
|
|
-
|
Тўланган двиденд
|
|
|
=
|
Балансда кўрсатила-диган тақсимланмаган фойда
|
Ушбу чизма молиявий натижаларни, яъни соф фойданинг шаклланишини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлашнинг мумтоз чизмаси бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда амалдаги меъёрий ҳужжатлар молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг шаклланишини айнан шу тарзда ифодалашни тақозо қилади. Ушбу ҳолат молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун ҳам услубий жиҳатдан ёндошишга асосдир.
Ушбу кетма-кетликка асосланиб корхона соф фойдасининг шаклланиши ва уларнинг бир-бири билан боғлиқлигини кўриб чиқиш мумкин. Бу тадбирни амалга ошириш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (10.4.2-жадвал).
10.4.2-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |