Хамралиева Х. Д. 1-босқич магистр.,Ўрмонов С. М. б ф. н.,доцент Фарғона давлат университети, “Кимё” кафедраси



Download 33,63 Kb.
Sana15.06.2022
Hajmi33,63 Kb.
#674892
Bog'liq
макола


Хамралиева Х.Д. 1-босқич магистр.,Ўрмонов С.М. б.ф.н.,доцент
Фарғона давлат университети, “Кимё” кафедраси
+998 93 044 23 32. Xamraliyevaxumora@gmail.com
Фарғона вилояти атмосфера хавосини ифлосланиш даражаси ва экологик холати
Аннотация:Маколада Фарғона вилояти экологик холати,атмосфера хавосининг ифлосланиши,ифлослантирувчи манбалар,экологик холатни яхшилаш хакида маълумотлар келтирилган
Калит сузлар: экология,экологик мувозанат,яшил макон,ПДК,атмосфера,экологик таълим,экологик тарбия
Уровень загрязнения атмосферного воздуха и экологическая ситуация в Ферганской области


Аннотация:В статье представлена ​​информация об экологической ситуации в Ферганской области, о загрязнении атмосферного воздуха, источниках загрязнения, улучшении экологической обстановки.
Kлючевые слова: экология, экологический баланс, зеленые насаждения, ПДК, атмосфера, экологическое образование, экологическое воспитание
Level of air pollution and ecological situation in Fergana region
Annotation:The article provides information about on the ecological situation in Fergana region, air pollution, sources of pollution, improving the ecological situation
Key words: ecology, ecological balance, green area, PDK, atmosphere, ecological education, ecological upbringing
Хозирги даврда жамиятдаги ишлаб чиқариш кучларининг тез суръатлар билан ўсиши, табиатдан тартибсиз фойдаланиш ва ўзлаштириш натижасида экологик мувозанат бузилиб, экологик танглик юзага келади. Экологик тангликни тинмай кучайиб бориши экологик муаммоларни келтириб чиқаради.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2 февраль 2022 йил кунида чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик холатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойихасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида «Дунё миқёсида саноат юқори даражада ривожланган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқмоқда.Авлодларимиз биздан кейин хам муносиб табиий мухитда яшаши керак.Бунинг учун биз табиатга эътибор беришимиз, фақат бугунни эмас яқин ва узок келажакни ўйлаб иш тутишимиз зарур» деб алохида таъкидладилар. Шунингдек Президентимиз БМТ саммитининг 72-йиғилишидаги маърузасида дунё хамжамияти диққатини яна бир бор экологик муаммоларни маълум бир мамлакат ёки худуд доирасида хал қилиш мумкин эмаслиги хақидаги долзарб масалаларга қаратган эди. Шунинг учун хам 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини Ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида [1] белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, республика худудларидаги экологик муаммолар ечимига таълим тизимини жорий килиш билан хисса қўшиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш экологик онгни ва экологик таълим ва тарбия жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги 434-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу концепция экология сохасида иш олиб бораётган мухандислар, олимлар, педагоглар, изланувчи магистрантлар ва психологлар олдига бир қатор вазифаларни юклайди.
Фарғона вилояти республикада саноати юксак даражада ривожланган худудлардан бири бўлиб, унда марказий осиёда энг йирик саноат корхоналари: Фарғона Азот ишлаб чиқариш бирлашмаси, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Қувасой цемент хиссадорлик жамияти, Фарғона Ёғ-мой хиссадорлик жамияти ва бошқа корхоналар жойлашган. Бу корхоналар йилига турли захарли моддаларни атмосферага чиқариб юборади ва улар шамол ва окава сувлар орқали атроф-мухитни ифлослантиради.
Фарғона шахри саноат маркази бўлиб қадимдан ахоли зич жойлашган саноат сохаси кенг қирралидир. Биргина Фарғона шахрининг Қиргули мавзесида бир неча заводлар мавжуд бўлиб бу саноат корхоналаридан чиқаётган чиқинди газлар миқдори меъёрдан турли йилларда ўзгариб борганлигини кузатиш мумкин.
Фарғона Гидромет бошқармаси маълумотларига кўра 2001-2003 йилларда Фарғона шахри атмосфера хавосининг ифлосланиш даражаси: азот оксидлари 1,25 ПДК, аммиак 1,25 ПДК, формальдегид 1,67 ПДК (ПДК га нисбатан), 2044-2006 йилларда фенол 1 ПДК, аммиак 1,25 ПДК , 2010-2012 йилларда ЭСА ПДК га яқин бўлганлигини, 2015-2019 йилларда эса кўп кўрсатгичлар бўйича меъёрдан камайганлигини кузатиш мумкин.
Марғилон шахри атмосфера хавосининг ифлосланиши 2004-2006 йилларда ПДК га нисбатан олтингугурт оксидлари, азот оксидлари камайган бўлса, Қўқон шахри атмосфера хавосидан олтингугурт оксидлари 2,84 ПДК , азот оксидлари 1,25 ПДК атрофида бўлган бўлса, 2015-2019 йилларда нисбатан камайганлигини кўриш мумкин.
Шахарларнинг атмосфера хавосини сезиларли даражада ифлосланишига автотранспорт чиқинди газларининг улуши каттадир. Шахар хавоси ифлосланишининг 80 % дан ортиги автомобиль транспорти чиқиндиларига туғри келади. Бошқа давлатлар сингари Ўзбекистонда хам захарли моддаларни чиқишини камайтириш мақсадида турли ғояларни қўлламокда. Жумладан энг тоза бензин ишлаб чиқариш, уни бошқа энергия манбааларига алмаштириш, бензинга қурғошин қўшишни камайтириш, ёқилғини тулиқ ёнишига жавоб берувчи иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган двигателлар ишлаб чиқариш ва бошқалар.
Маълумки, автотранспорт атмосферага 200 дан ортик хар хил компонентлар чиқаради. Улар орасида ис гази, карбонат ангидрид, азот оксидлари, олтингугурт оксидлари, альдегидлар, қурғошин, кадмий, концероген группа сақловчи углеводородлар(бензопирен ва бензоантроцен) ва бошқалар. Катта бўлмаган тезликда юрган бензинда харакатланувчи машиналар атмосферага 0,05 % углеводородлар(умумий чиқинди хисобида), кичик тезликда юрганда эса 0,98 % ни ташкил этиб, уни 5,1-13,8 % ини углерод оксидлари ташкил этади. Агарда битта автомобиль бир йилда ўртача 15000 км. юрса бу йил давомида 43-50 кг. кислородни сарфлаб, 3250 кг карбонат ангидрид, 530 кг ис гази, 93 кг углеводородлар ва 7 кг азот оксидлари билан атмосферани тўйинтиради (захарлайди, ифлослантиради).[2]
Фарғона шахри атмосфера хавосини асосий ифлослантирувчи манбаа бу автотранспортдир. Газ баллонли автобус матори ишлаб турган вактда 0,1 % захарли газ чиқаради, бензинда ишловчи автомобиллар эса хавога 2-3 % захарли газ чиқаради. Демак, газдан фойдаланиш ифлосланишни 20-30 баробарга камайтиради.
Мамлакатимизда атроф мухитни мухофаза килиш ва табиий захиралардан фойдаланиш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур дастурга асосан ахолини тоза сув билан таъминлаш кўрсатгичи кейинги 5 йилнинг ўзида тахминан 1,5 баробар ортди.
Кейинги вактда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 89 млн. АКШ доллари хажмидаги инвестиция ва кредитлар асосида тубдан модернизация қилинган. Фарғона Азот ишлаб чиқариш бирлашмасига қарийб 95 млн. АКШ долларилик инвестиция жалб қилиниб, унинг салохияти кескин оширилганлигини таъкидлаш лозим. Шулар қаторида охирги 5 йилда Қувасой цемент, «Кварц», Қўқон суперфосфат, Қўқон механика заводи каби ўндан ортик йирик саноат корхоналарида 128 млн. АКШ долларидан зиёд инвестиция маблағи сарфланиб, модернизация ишлари амалга оширилганлиги албатта эътиборга лойиқ.
Фарғона вилоятида экологик холатни яхшилаш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш мухим хисобланади:
1.Фарғона шахри ичига юк автомашиналарини киришини чеклаш,халқа йўлларини кенгайтириш;
2. Фарғона шахри марказида ягона экология илмий марказини ташкил этиш,табиатни мухофаза қилиш қўмитаси,санитария-эпидимиология марказлари, гидрометеорология маркази хамда олий ўқув юртлари илмий лабораториялари билан узвий боғлиқликни йўлга қўйиш;
3. Фарғона вилояти атмосфера хавоси,тупроғи,сув хавзаларини системали мониторинг қилишни амалга ошириш;
4.Ахоли,мактаблар,олий ўқув юртларида экологик таълим,экологик тарбия,экологик маданиятни шакллантириш борасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини системали йўлга қўйиш даркор.
Атроф мухитни мухофаза қилишни назарда тутиб оилада, барча таълим даргохларида, махаллаларда, жамоат жойларида экологик таълим, экологик тарбия, экологик онг, экологик маданиятни шакллантириш, табиатга нисбатан адолатли муносабатда бўлиш, ундаги мавжуд тирикликни авайлаб асраш, ватан равнақи, эл ободлиги, юрт фаровонлиги йўлида фидоийлик билан мехнат килиш зарурдир.
Олийгохларда турли мутахасисликлар буйича таълим олаётган талабалар эртага халқ хўжалигининг турли сохаларида фаолият юритадилар ва албатта салохиятларидан келиб чиқиб ўз фаолиятларида табиатга турли таъсир кўрсатадилар. Шу жихатдан барча талабалар ўз худудини экологик холатини билиши, экологик рухда таълим ва тарбия олган бўлишлари, миллатимиз урф одатларини билиши, қадрлаши, хаётда унга амал қилиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар страрегияси тўғрисида”ги фармони. //Халқ сўзи, 08.02.2017й.№28(6722)
2.Г.Хамидов, Р.Махсудова,Ш.Иминов”Загрязнение атмосферного воздуха автотранспортом в Городе Фергана”,”Илм-заковатимиз сенга,Она-Ватан”мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари,1-қисм,Фарғона,2013 89-91б
Download 33,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish