Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Агентлик келишуви бу ҳуқуқий ёки жисмоний шахс (агент) билан 
тузилувчи шартнома тури бўлиб, одатда ёзма шаклда тузилади. Бу ҳужжатда 
одатда агентга тақдим этилувчи ваколатлар; топширилган фаолиятни амалга 
ошириш тартиби, характери ва соҳаси; агентга тўланиши лозим бўлган 
мукофот миқдори ва шартлари; томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; 
амал қилиш муддати; агентлик келишувини бузган томонга нисбатан 
қўлланувчи жарима чораси ва шартномани бажаришда юзага келган 
келишмовчиликларни бартараф этиш тартиби кўрсатилади. 
Халқаро агентнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у ўз фаолиятини принципал 
номидан ва унинг ҳисобига (принципал деб номланувчи бир томоннинг савдо 
ёки тижорат агенти деб номланувчи иккинчи томонга берувчи топшириғи) 
амалга оширади. Унинг роли принципал томонидан юклатилган мажбурият 
доирасида олди-сотди битимининг амалга оширилишига кўмаклашишдан 
иборат. 
Оддий агентлик тўғрисидаги келишув принципалга белгиланган ҳудудда 
агентлик келишуви предмети бўлган товарларни мустақил равишда ёки бошқа 
фирмаларни жалб қилган ҳолда сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини беради. 
Агентнинг монопол ҳуқуқи тўғрисидаги келишув принципални белгиланган 
ҳудудда агентлик келишуви предмети бўлган товарларни мустақил равишда ёки 
бошқа фирмаларни жалб қилган ҳолда сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум 
қилади. 
Устунлик ҳуқуқи (ўнг қўл ҳуқуқи) тўғрисидаги келишув принципал 
зиимасига биринчи навбатда агентлик келишуви предмети ҳисобланган товарни 
агентга тақдим этиш мажбуриятини юклайди, агент мазкур товар партияси билан 
ишлашни рад этгандан сўнггина принципал бу товарни белгиланган ҳудудда 
мустақил равишда ёки бошқа фирмаларни жалб қилган ҳолда сотиш ёки сотиб 
олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бир пайтда хорижий фирма вакили 
ҳисобланган агент экспортчи манфаатлари йўлида қуйидаги функциялардан ҳар 
бирини бажариши лозим бўлади: 
- агент жойлашган мамлакатда мижозлардан буюртма олиш; 
- потенциал мижозлар учун нарх котировкасини амалга ошириш ва 
мижозларнинг бошқа талабларини бажариш; 


170 
- экспортчининг маҳсулотларини реклама қилиш ва бозорга киритиш билан 
шуғулланиш; 
- экспортчини маҳаллий бозор, нарх ва шу кабилар тўғроисидаги 
маълумотлардан хабардор қилиб бориш; 
- мижозларнинг шикоятлари билан шуғулланиш. 
Агент ўз мамлакатида экспортчининг маҳсуотларини сотишда мутлақ 
ҳуқуққа эга бўлиши мумкин. Масалан, Франциялик ламинат (ўта кучли 
ламинация паркети) ишлаб чиқарувчи Тошкентлик агентига ўз маҳсулотларини 
Тошкент шаҳрида сотиш учун мутлақ ҳуқуқни бериши мумкин. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish