Хавфсизлик кенгаши
БМТнинг барча аъзолари учун бажариш шарт бўлган қарорларни чиқара оладиган ягона органдир. Инқироз ва қуролли тўқнашувлар кескин тус олган ҳолатларда Хавфсизлик Кенгаши низоларни тинч йўл билан тартибга солиш чораларини (тавсия бериш, махсус ваколатли шахсни тайинлаш, Бош Котибга ваколатлар бериш, тинч йўл билан тартибга солиш принципларини белгилаш, ўт очишни тўхтатиш таклифлари кабиларни) қўллайди.
Хавфсизлик кенгаши
Хавфсизлик Кенгаши 15 та аъзодан иборат. Хавфсизлик Кенгашининг раиси ҳар ойда ўзгаради. Ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун Хавфсизлик Кенгаши ёрдамчи органлар (доимий ёки муваққат қўмиталар) тузиши мумкин. Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари, Процедурага оид масалалардан ташқари, камида тўққизта кўпчилик овоз, шу шумладан вето ҳуқуқига эга бўлган доимий аъзоларнинг овози билан қабул қилинади.
Ваъсийлик кенгаши
60-йилларда жадал кечган деколонизация (мустамлакадан чиқариш) жараёнлари аввалига 11 та бўлган васийлик ҳудудлари сонининг 1996 йилга келиб 1 тага тушишига (АҚШга қарашли Тинч океанидаги Палау ороллари) ва ВК аъзолари сонининг қисқаришига, васийликдаги ҳудуднинг бошқарувчиси бўлган АҚШнинг ўзи ва ХКнинг бошқа тўрт доимий аъзосидан иборат бўлиб қолишига олиб келди. 1996 йилдан кейин васийлик ҳудудлари қолмади ва ВК ўз фаолиятини тўхтатди.
Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш
(ЭКОСОС)
Уч йил муддатга 54 аъзо тенг жуғрофий вакиллик асосида сайланади. Ҳар йили 18 аъзоси қайта сайланади. У Бирлашган Миллатларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳалардага фаолияти учун жавобгар бўлиб, Бош Ассамблея тавсияларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифаларни бажаради (тадқиқотлар олиб бориш, ҳисобот ва тавсиялар бериш). ИИК ихтисослашган муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Халқаро суд
БМТ Уставига мувофиқ 1945 йилда ташкил этилган Халқаро Суд (Гаага, Нидерландия) Бирлашган Миллатларнинг бош юридик органи ҳисобланади. Унинг Статути БМТ Уставининг ажралмас қисмидир.
Суд барча давлатлар:
- БМТ аъзолари;
- Халқаро Суд Статути қатнашчилари бўлган, лекин БМТ Уставига имзо чекмаган давлатлар;
- БМТ аъзоси ёки Халқаро Суд Статути иштирокчиси бўлмаган бошқа ҳар қандай давлат учун очиқ.
Халқаро суд
ХС қарорлар қабул қилади, буюртма билан хулоса ва маслаҳатлар тайёрлайди, ўз қарорларини шарҳлайди. Фаолиятининг ҳуқуқий асослари БМТ Устави, Халқаро Суд Статути, халқаро ҳуқуқ ва Халқаро Суд Регламентида ўз ифодасини топган. Суднинг 15 та тўққиз йиллик ваколатлари ва қайта сайланиш имкониятига эга (ҳар уч йилда аъзоларнинг учдан бири учун қайта овоз берилади) 15 та аъзоси БМТ аъзолари ва Халқаро Суд Статути қатнашчилари томонидан сайланади.
Бош котибият
Бош Котиб раҳбарлигида фаолият кўрсатади. Котибият кундалик ишнинг бажарилишига жавоб беради, турли органлар ихтиёрида бўлади ва улар ишлаб чиққан дастурлар ва сиёсатни амалга оширади. Тадқиқотлар олиб боради, музокара ва конференциялар тайёрлайди ва жамоат фикри учун маълумотлар беради.
Бош котиб
Бош Котиб БМТнинг олий маъмурий мансабдор шахси бўлиб, Бош Ассамблея томонидан Хавфсизлик Кенгашининг тавсияси билан тайинланади. Ўзига берилган ваколатлар доирасида у Хавфсизлик Кенгаши диққатини халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хавф солаётган ҳар қандай ҳолатга қаратиши мумкин. Бош Котиб Бош Ассамблеяга БМТнинг иши юзасидан йиллик ҳисоботларни тақдим этади, Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, ИИК ва Васийлик Кенгаши мажлисларида иштирок этади, шу органлар топширган бошқа вазифаларни бажаради. Бош Ассамблея маъқуллагач, Бош Котиб томонидан тайинланувчи инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар (лавозим 1993 йилда таъсис этилган) БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти учун жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |