Район ва дам олиш жойи.
Италияда ўтказилган тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, санъат шаҳарлари бўйлаб сафар туристларга денгизда, тоғ ёки
кўлда дам олишга нисбатан қимматга тушаркан. Харажатлар катталиги
шунингдек туристик марказлар бўйича ҳам фарқланади. Венецияда у одатда
Падуе ва Веронга нисбатан юқори;
63
-
Жойлаштириш типи.
Харажатлар ҳажми жойлашиш турига (отель,
кемпинг, сайёҳлар қишлоқчаси ва бошқ.) ва унинг категорияси – тоифасига
боғлиқ;
-
Дам олиш давомийлиги
. У курортга бориш учун транспорт, турини
жойлашиш типини танлашга шунингдек товарлар ва хизматлар ҳажмини
белгилашга таъсир қилади. Яъни дам олишда туристнинг сарфлайдиган барча
харажатларини акс эттиради ва бу туристик харажатларнинг бош статиясида
намоён бўлади;
-
Дам олиш вақти
(мавсумий, мавсумлараро, мавсумий эмас). Туристик
харажатлар катталиги курортларга бориш ва яшаш нархларининг мавсумий
ўзгариб туришига қараб турланиб туради.
Бу беш омил туристларнинг ҳар бир сафарида товар ёки хизматлар,
сарфларнинг ҳажми ва таркибини танлаш ва аниқлаш имконини беради.
1998 йилда халқаро туристик харажатлар (транспорт ташишлари ҳисобга
олинмган ҳолда) 400 млрд. долларга яқинни ташкил этади. Унинг катта қисми
(200 млрд.га яқини) Европага тўғри келади ва жаҳонда барча туристик оқим
айланишининг яримидан кўпроғини қамраб олади. Европаликлар сайёҳатга
қолган барча ҳудудларни биргаликда олганига қараганда кўп сарфлашади.
Иккинчи ўринда Америка туради. Кейинги вақтларда унга Осиё-Тинч океани
ҳудудлари жипс яқинлашиб келди, айрим йиллари ҳатто уни қувиб ўтди.
БТТ маълумотларига кўра, халқаро туризмда асосий харажатларни
индустриал ривожланган давлатлар қилаяпти, хусусан АҚШ, Германия,
Буюкбритания ва Испания. Жами харажатларнинг уч қисмига яқини ана шу
тўрт давлат улушига тўғри келади. Улардан ташқари халқаро туризм
харажатларини шакллантиришда, уларни катталиги ва таркибида «ката
еттилик»нинг бошқа аъзолари – Франция, Италия ва Канада сезиларли роль
ўйнайди.
90-йилларнинг
иккинчи
яримида
салмоқли
халқаро
туризм
харажатларини
шакллантираётган
гуруҳ
мамлакатларга
Скандинавия
мамлакатлари (Швеция, Норвегия, Финляндия), баъзи Ғарбий Европа
мамлакатлари (Австрия, Швейцария, Бенилюкс мамлакатлари), Лотин
Америкасининг янги индустриал мамлакатлари (Бразилия, Аргентина,
Венесуэла), Осиё мамлакатларидан – Хитой, Сингапур, Малайзия қўшилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, халқаро туристик харажатлар умумий ҳажмида
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари улуши унча ката эмас. Улар
орасида бу кўрсаткич бўйича етакчилар қаторида турувчи Россия ва халқаро
туристик харажатлар рекорд ўсишини намойиш этаётган Польша алоҳида
ажралиб туради. Беш йил ичида, 1991 йилдан 1995 йилгача полякларнинг
хорижга оммавий сафарлари 40 мартага кўпайган.
Австралосие субрегиони (Австралия ва Янги Зелландия) жаҳон туристик
бозорида камтарона ўринни эгаллаб турибди. 2000 йилда ҳамма хорижий
туристик сафарларнинг 0,6 % ва жаҳонда халқаро туризм харажатларининг 2 %
унинг ҳиссасига тўғри келади, холос. Аммо хорижга бир сафар учун аҳоли
сарфлаётган туристик харажатлар кўрсаткичи бўйича шубҳасиз Австралия
етакчи ҳисобланади. Саёҳатга сарфлар юқорилиги субрегионнинг асосий
64
туризм марказларидан узоқлиги билан изоҳланади. Сафар қийматида сарфлар
улушининг 30 % халқаро транспорт ташишига тўғри келади. Белгиланган
жойга етиб бориш узоқлиги транспорт харажатларини қоплаш шунга мажбур
этади. Австралия ва Янги Зеландия аҳолисига хорижга сафар ўртача, 2604
долларга (транспорт харажатлари қўшилган ҳолда) тушади. Бу жаҳон ўртача
даражасидан уч баровар кўпдир.
Сафар харажатлари катталиги ҳудудлар бўйича айниқса жаҳоннинг
субрегионлари бўйича сезиларли фарқланади. Кўрсаткичлар аҳамияти ёйиб
чиқилса 10 карра катталикни ташкил этади. Кейинги ўринлардан бирида
Марказий ва Шарқий Европа турибди. Собиқ социалистик мамлакатлар
фуқаролари энг тежамли туристлар бўлиб чиқишди. 1990 йилда улар хорижга
сафарга (транспорт харажатларини ҳам ҳисобга олган ҳолда) ўртача 25,3 доллар
сарфланган. Етарли маблағга эга бўлмасдан, улар жаҳонни кўриш иштиёқида
ҳамма нарсадан тежаб қолишган. Шахсий автомобилида йўлга чиқишда ўша
даврдаги жаҳон туристик оқимининг ўртача йиллик ўсиш суръатларидан ўзиб
бензин ва егуликларни ғамлаб олишган.
Бу тенденция 1973-1974 йиллардаги жаҳон энергетика кризисидан кейин
пайдо бўла бошлади. У сезиларли равишда жаҳонда туристик хизматлар,
товарлар ва ишчи кучлари, айниқса иқтисодий ривожланган давлатларда,
қимматлашгани билан боғлиқ. Чунки, халқаро туристик алмашинувларнинг
ката қисми шу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Халқаро туризмдан тушумларни регионал – ҳудудий тақсимланиши
асосан туристик ташрифларнинг географияси билан мос келади. Урушдан
кейинги бутун даврда, 1950 йилдан ташқари, энг даромадли туристик ҳудуд
бўлиб Европа ҳисобланиб келинмоқда. Аммо умумий тушумлар ҳажмида унинг
улуши салмоғи аста-секин пасаяяпти. Бу туристлар харажатларини ўртача жон
бошига камайишига нисбатан қисқа давом этадиган сафарлар бозорини
гуркираб ривожланиши билан изоҳланади.
60-йиллар ўрталаридан бошлаб Осиё-Тинч океани ҳудуди салмоғи жадал
кўпаймоқда. Бу ҳудудда туристик даромадлар ўртача йиллик ўсиш
суръатларининг энг юқориси (1985-1995 йилларда 18,5 %) бўлгани қайд
этилган. 90-йилларидаги молиявий кризис-инқироз бу ҳудудда халқаро
туризмдан тушумлар динамикасига сезиларли ўзгартиришлар киритди. Ўсиш
суръатлари кескин тушиб кетди ва 1999 йилга нисбатан 1998 йилги 2,2 %
даражани ташкил қилди.
Туристик тушумларда Америка улуши АҚШнинг фаол туристик сиёсат
олиб бориши натижасида ошиб бормоқда. Бунга АҚШ, Канада ва Мексика
ўртасида ички регионал туристик алмашинишнинг тезлашгани, яқинда ташкил
қилинган Шимолий Америка эркин савдо ассоциацияси доирасида интеграция
алоқаларининг кегаяётгани ёрдам бермоқда.
Туристик тушумларда Африка улушининг жуда пастлиги ўзига диққатни
тортади (1998 й. 2,2 %). Айниқса даромадларга таққосланганда у 4% ни ташкил
қилган. Бундай вазият ҳудудининг умумий иқтисодий стагнацияси ва ўз
даромадларининг сезиларли қисмини Африка бозорларида ишлаётган халқаро
65
туристик агентлар ва меҳмонхона корпорацияларига ўтказилиши оқибатида
вужудга келди.
Халқаро туризмдан тушумлар ривожланган Шимолий Америка
мамлакатлари (АҚШ, Канада) ва Ғарбий Европа (Франция, Буюкбритания,
Германия), Ўрта ер денгизи (Италия, Испания, Греция), ва Альп (Австрия,
Швейцария)
мамлакатларида
тўпланаяпти.
Уларнинг
улуши
жами
тушумларнинг яримини ташкил қилади.
Ҳозирги пайтда 15 энг даромадли туристик мамлакатлар руйхатини АҚШ
бошқармоқда. Улар ката ўсиш билан олдинланиб кетган ҳолда кейинги
йилларда ўз туристик даромадларини тобора кўпайтириб боришаяпти. БТТ
маълумотларига кўра, АҚШда халқаро туризмдан тушган тушумлар ҳажми
иккинчи ярмидаги Франциядагидан 2,4 марта ошган 1980 йилда улар
ўртасидаги фарқ кам сезиларли – 1,2 марта (мос равишда 10,1 ва 8,2 млрд.
доллар) эди. Сўнгги йилларда етакчи ўнликка шунингдек Хитой ҳам кирди. У
25 –ўринга кўтарилди. Марказий ва Шарқий Европа давлатларидан бирортаси 7
млрд. лик маррани забт этишолмади. Яхши натижани РФ қўлга киритди (1998
й. 6,5 млрд. доллар). Бироқ собиқ соицалистик мамлакатлар ташриф
буюрувчиларга хизмат кўрсатишдан тушумлар ҳажмини тез кўпайтириб
боришаяпти. Беш йилда, 1992 – 1996 йиллар давомида жаҳонда туристик
даромадлар 40 % га ошган ҳолда, Литвада 26 мартага, Эстонияда 17 мартага,
Молдава Республикасида 15 мартага ўсди.
Халқаро туризмдан тушумлар ҳажми туристик йўналишдаги даромадлар
даражасини баҳолашда кенг фойдаланилади. Аммо аниқроқ кўрсаткич бўлиб,
битта келишдан ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган туристик даромад
миқдори ҳисобланади. Бу кўрсаткичларга асосланган манзара юқорида
келтирилганлардан кескин фарқ қилади.
1995 й. БТТ туристик йўналишнинг даромадлигини тадқиқ қилиб кўрди.
Бир келишдан тушган тушум ўртача 708 $ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич жаҳон
бўйича кучли аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Келишлардан тушган даромад
асосий бош туристлар етказиб берувчилар билан умумий қуруқлик чегарасига
эга бўлган мамлакатлар (Канада, Мексика) да (АҚШ билан чегара кўзда
тутилаяпти) кам бўлди. Шунингдек собиқ социалистик мамлакатлар (Хитой)да
ҳам паст бўлди. Келишлардан тушган юқори даромад чиқиш туризм йирик
бозоридан узоқлашган, ҳаёт қиймати юқори характерли ёки элита туристларига
мўлжалланган жойларда кўзга ташланди.
Малайзия ва Индонезия туристик йўналишнинг даромадлик фарқига
классик мисол бўлиб хизмат қила олади. Ҳар иккала мамлакат ҳам туризм
ривожланишининг бир босқичида турибди. Аммо Малайзия асосан
туристларни қўшни Сингапур ва Таиланддан қабул қилади. Унинг келишлардан
тушган даромади 1995 й. да 523 долларни, Индонезияники эса 1209 долларни
ташкил этган.
БТТ тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатдики, 1995 йил бир келишдан
тушган даромадлар бўйича Шимолий Европа мамлакатлари етакчилик қилди –
Дания (2,3 минг $). Халқаро туризмдан тушган тушумлар мутлоғ
66
кўрсаткичлари бўйича улар биринчи ўнликка киришгани йўқ. АҚШ 1-ўриндан
19-ўринга тушиб кетди.
Бир келишдан 1,4 минг доллар. Франция, Италия ва Испания нисбатан
даромадлироқ 50 давлатлар қаторидан умуман жой ололмадилар. Бу албатта
миллий туристик маъмуриятларни ташвишлантирмасдан қолмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |