Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


329 
XII Боб. ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ТУРИЗМНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ 
 
12.1. Ўзбекистонда халқаро туризмнинг таркиб топиши 
12.2. Ўзбекистонда халқаро туризм динамикаси 
12.3. Ўзбекистонда халқаро туризмнинг ҳудудий марказлари 
12.4. Ўзбекистон туризмида жаҳон илғор тажрибаларини қўллаш 
 
12.1. Ўзбекистонда халқаро туризмнинг таркиб топиши 
 
«Ўзбектуризм” Миллий Компаниясининг вужудга келиши ва бу 
ташкилотнинг 1993 йили Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо бўлиб 
кириши Ўзбекистон туризми тараккиётида қўйилган ўлкан қадам бўлди. 
Республикада халқаро туризмни янги босқичга кўтариш ва самарали фаолият 
кўрсатишига мос келадиган янги шарт-шароит ва механизмлар вужудга 
келди. 
Ўзбекистон тарихи туризмнинг ривожланишида 
“Буюк Ипак Йўли”
нинг тутган ўрни ва моҳияти ниҳоятда чексиз. Бир неча асрлар давомида 
ушбу заминнинг Ғарб ва Шарқида истиқомат қилган халқларни Жанубий-
Шарқий Осиёдан то Ўрта ер денгизи мамлакатларигача чўзилган ва “Буюк 
Ипак Йўли” деб ном олган савдо-сотиқ йўли бир-бири билан боғлаб турар 
эди. Бу йўлга “Ипак Йўли” деб ном берилишининг асосий сабаби, бу ерда 
ташиладиган маҳсулотларнинг асосий қисми ипак матолари ва 
маҳсулотлари бўлганлигидандир. Ипак тайёрлаш билан боғлиқ бўлган сир-
асрорларни Хитой усталари минг йиллар давомида бошқа одамлардан 
яшириб келган. Аммо “Буюк Ипак Йўли” орқали ўтиб ташилган маҳсулотлар 
фақат ипакдангина иборат бўлмай, балки бу йўл орқали бронза, чинни, жун, 
хом ашёлар ва улардан тайёрланган буюмлар ҳам эди. “Буюк Ипак Йўли” 
қарийиб икки минг йиллик тарихга эга бўлиб, бу йўл асосан Италиядан 
тортиб Туркия орқали Ироқ ва Эронга борган. У ердан эса Марказий Осиё 
ҳамда Шимолий Помир орқали ўтиб Қашқар ва Ёркентгача етган. Бу ерда 
йўл иккига ажралган ҳамда шимол томондан Такла-Макон саҳросини 
айланиб ўтиб, Лобнор кўли яқинида яна қўшилган ва Хитойгача борган. 
Буюк Ипак Йўлида Туркистон ҳудуди етакчи ролни бажариб келган. 
Ушбу ҳудуддаги Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Хўжанд, Чоржуй каби 
қатор шаҳарлар ипак йўлидаги асосий манзиллар бўлган. Ўзбекистон 
ўзининг қўлай географик ўрни туфайли бу тарихий йўлда марказий ўринни 
эгаллаган. “Буюк Ипак Йўли” кўп асрлар давомида кишилик маданиятининг 
вужудга келишида катта ўрин эгаллаган. 
Немис олими Рихтгофен XX асрга келиб Ипак Йулининг шон-шухрати 
маълум даражада ўз моҳиятини йўқота бошлади деган эди. Эндиликда унинг 
номи яна тез-тез тилга олинадиган бўлди. Унинг тарихда тутган ўрни ҳамда 
аҳамиятини тиклаш, бу йўлда туризмни ривожлантириш каби мақсадларни 
мўлжаллаб, 1994 йилнинг октябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
ва унинг нуфузли ташкилоти ЮНЕСКО иштирокида Ўзбекистонда Жахон 


330 
туристик ташкилотининг кенгаши бўлиб ўтди. Кенгаш аъзолари Ипак йўли 
бўйлаб туризм фаолиятини тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган 
Самарканд Деклорациясини қабул қилди. 
1995 йил июнь ойида Республика Президенти “Буюк Ипак Йўлининг 
тикланишида Ўзбекистон Республикасининг иштирокини фаоллаштириш ва 
Республикада халқаро туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. 
1995 йил октябрида Тошкент шаҳрида “Ипак Йулида туризм” номи 
билан биринчи туристик ярмарка ўтказилди. Шундан бери бундай ярмарка 
ҳар йили узлуксиз равишда ўтказилиб келинмокда. Бу ярмаркаларда тузилган 
шартнома ва битимлар туризмни янада ривожлантириш, Республиканинг 
туризмга оид имкониятларини ишга солиш ҳамда “Буюк Ипак Йули”га хос 
бўлган қадимий анъаналарни тиклашга кенг йўл очиб берди. 
Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган бир қатор 
фармонлар, карорлар орасида Президентимиз томонидан имзоланган 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish