Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
 
 
 
 


324 
11.6
Қабул қилиш бўйича туроператорнинг 
асосий функциялари 
Асосий функциялар ва уларнинг кетма-кет бажарилиши хорижий 
туристларни қабул қилиш бўйича туроператордан ўз мамлакатида қуйидаги 
схемада амалга оширилади (6-расм). 
Туристларни қабул қилиш бўйича белгиланган функцияларига 
мувофиқ турператор танлаган хорижлик туристлар сафарини қабул қилишни 
ташкил этиш технологияси қуйидагиларни ўз ичига олади. 
1. Умумий режалаштириш: хорижий туристик бозорни танлаш ва 
сафарга талабни баҳолаш (туристлар сони, саёҳатдан-мақсад, туризм 
мавсуми ва бошқ.). 
Бу кўрсаткичлар хорижий туристик бозорлар конъюктурасини 
ўрганиш асосида аниқланади. Маршрутлар, дастурлар, хизматлар пакети 
класслиги ва таркибини режалаштиришда қабул қилувчи фирмалар одамлар 
ва молиявий, моддий техник ресурсларини ҳисобга олиш зарур. Энг аввало 
уларни меҳмонхонада транспортда, объектларни кўрсатишда зарур 
хизматларни таъминлай олиш имкониятлари ҳисобга олинади. 
2. Маҳаллий туроператор томонидан туристик маҳсулотни улар ҳали 
ҳам хорижий туристик бозорда сотиш ва ҳаракатни ташкил этиш мақсадида 
мамлакат мамлакатлар билан ҳамкорлик ўрнатиш. Улар билан хорижлик 
туристларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатишнинг аниқ шартларини
келишиб олиш, жумладан: 
а) хорижий туристларнинг умумий сони, гуруҳлар сони, улар таркиби: 
б) гуруҳларнинг келиш ва қайтиш санаси, халқаро транспорт тури; 
в) хорижий туристларнинг саёҳат маршрутлари ва дастурлари (кунлар 
бўйича); 
г) тақдим этиладиган хизматлар пакети, уларнинг миқдорий ва 
сифатий таркиби; 
д) хизматлар пакети нархи; 
е) визавий қўллаб-қувватлаш мажбурияти, ҳисоб-китоб шарти, 
турларни бронлаштириш ва бекор қилиш, хизмат кўрсатиш, рекламация ва 
бошқа мавжуд шартлар бажарилиши учун жавобгарлик. 
3. Қабул қилиш бўйича туроператорнинг хорижий томон билан тур 
шартларини келишиб олиши ва параллел равишда туристик хизмат етказиб 
берувчилар билан ҳам хизмат кўрсатиш келишиб олинади. Шу мақсадда 
турфирма зарур хизматлар етказиб берувчилар билан тегишли шартнома 
тузадилар. Бундай шартномалар тузилаётганда етказиб берувчининг барча 
жавобгарликлари бекаму-кўст хизмат кўрсатиш, хорижий туристга 
етказилган зарар, соғлиги, ҳаёти ва мулки, дахлсизлиги учун жавоб бўлажаги 
тўғрисида келишиб олинади. 
Қабул қилиш бўйича туроператор айниқса хорижий туристларга 
экскурсия хизмати кўрсатиш учун гид-таржимонларни таклиф этишда 
эътиборли бўлиши лозим. Гидлар хорижий тилни яхши билган
кўрсатиладиган объектлар, мазкур мамлакат ҳаёти, тарихи ҳақида мукаммал 


325 
ахборотга, билимга эга бўлишлари зарур. Улар хорижий туристлар билан 
ишончли алоқага киришадиган, юксак маданиятли, суҳбатда юқори 
фазилатга эга бўлиши керак. 
4. Қабул қилиш бўйича мазкур мамлакат турпоператори хориж 
бозорига турларни сотиш реклама компаниясини ўтказиш бошланиши билан 
сотиш устидан назорат ўрнатиш керак. Бу мақсадда хорижий туроператор 
мазкур мамлакат ҳар бир гуруҳ бўйича бронлаштирилган турнинг сотилиши 
(progrecc repot) ҳақида мунтазам ахборот беришни ўз зиммасига олади. 
Томонлар шунингдек ҳар бир бронлаштирилган туристлар учун визавий 
қўллаб-қувватлашни ўз вақтида таъминлашлари лозим.
5. Хорижий туристлар етиб келиши арафасида туроператор хорижлик 
шерикларига аванс тўловлари тушганини ўз вақтида текшириб кўришга 
машҳур. Бир вақтнинг ўзида корхонани хорижий туристларни қабул – қилиш 
ва хизмат кўрсатишга тайёрлиги текширилади. Туристларнинг меҳмонхонага 
келиш вақти, уларнинг охирги сони, бир ёки икки хонали номерларга 
фамилиялар бўйича бронлаштириш (rooming list), овқатлантириш вақти, 
менью, (таомнома) авто транспорт бериш, учрашув ва кузатув, экскурсия, 
музей, театр ва бошқаларга билет борлиги кабилар ҳақидаги ахборотлар 
аниқланади. 
6. Етказиб берувчилар билан хизмат кўрсатиш юзасидан келишилган 
шартларга амал қилиниши миллий туроператор томонидан назоратга 
олиниши айниқса муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда турфирма ўзининг 
маъсул ходимини тайинлайди. У хорижий туристларга қандай хизмат 
кўрсатилаётганини кузатади. Агар камчилик юз берса дарҳол тузатиш ва 
етказилган зарарни тўлатишга ҳаракат қилади. 
Халқаро туризмда қабул қилинган адолатларга мувофиқ хорижий 
туристларнинг катта қисми хорижий турфирмалар ходимлари кузатувида 
(tour leader) саёҳат қиладилар. Уларнинг вазифасига хизмат кўрсатиш 
сифатини назорат қилиш ва туристик гуруҳ аъзоларига вужудга келган 
муаммоларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш киради. Шартнома шартлари 
бўйича турфирмалар ўзларининг хорижий шериклари билан бундай 
кузатувчиларни бепул қабул қилишга тўғри келади. Шунга қарамасдан, у 
хорижий кузатувчилар билан ҳамкорликдан манфаатдор бўлиши керак, 
қайсиким хорижий туристлар турфирмаларнинг ҳар қандай лавозимдаги 
шахсга нисбатан кўпроқ ишонишади. 
7. Хорижий туристлар саёҳати охирида турфирма турсафар 
иштирокчиларига анкета сўровлари ўтказишни тавсия этади. Жавоблар 
мазкур мамлакат турфирмаларига уларнинг иши сифатига объектив баҳо 
бериш ва бу баҳодан ўзининг келгусидаги турмаҳсулотларини яхшилашда 
фойдаланиш имконини беради. Хорижий туристлар томонидан хизмат 
кўрсатишни ташкил этишда билдирилган шикоятлар дарҳол инобатга 
олиниб, текшириб кўрилади ва зарур бўлса етказилган зарар тўланади. 


326 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish