Халқаро туризм


Жадвал 28  Миллий туристларни хорижга юборишда миллий ва хорижий



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Жадвал 28 
Миллий туристларни хорижга юборишда миллий ва хорижий 
турфирмаларни ўзаро ҳаракати 
Туристлар 
Йўналиш 
бўйича 
туроператор 
Қабул қилиш 
бўйича 
хорижий 
туроператор 
Тур хизмат 
етказиб 
берувчи 
хорижлик 
Манба: 
Экономика и организация туризма. М. 2006 
 
Ушбу келтирилган жадвалга мувофиқ: 
1) чиқиш туризми бозорида туроператор хорижий тур маҳсулотни сотиш 
ва ҳаракатини таъминлайди ва туристларни халқаро ташишини ташкил қилади; 
2) хорижий туроператор туристик маҳсулотни шакллантиради, хизматлар 
пакетга нарх белгилайди ва қабул қилишни ташкил этилишини ва туристларга 
ўз мамлакатида хизмат кўрсатилишни таъминлайди. 
Бу бўғиндан хорижий операторни чиқариш мумкинми? Бу саволга 
назарий жиҳатдангина ижобий жавоб бериш мумкин. Чунки хорижий 
функциясини бажариш учун миллий турфирмага чет элда хусусий фирмасини 
очишга тўғри келади. Бу унинг учун йўл қўйиб бўлмайдиган харажатларни 
қилишга олиб келади ёки ҳар бир меҳмонхона компанияси, экскурсион бюро ва 
бошқалар билан уларнинг хизматларини ягона турмаҳсулотга барча 
йўналишлар бўйича бирлаштириб, алоҳида бевосита алоқани йўлга қуйиши 
зарур бўлади. Бу шубҳасиз, техник ишлар ҳажмини кескин кўпайтиради ва 
бирор бир иқтисодий самара кўришга имкон бермайди. 
Турли мамлакатлар туристик фирмалари ўртасида уюштириладиган 
ҳамкорлик халқаро туризм тараққиётининг асосидир. Бундай ҳамкорлик барча 
мамлакатларда кенг қўлланилади ва халқаро иқтисодий алоқалари 
тараққиётига сезиларли ҳисса қўшади. 
 
11.4. Хорижий турфирмалар билан шериклик
муносабатларини йўлга қўйиш 
 
Халқаро туристик саёҳатларни ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қила 
туриб, турфирмалар аввал бошдан манфаатдор хорижий турфирмалар билан 
ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиши лозим. Алоҳида олинган мамлакатда 
хорижий шериклар сони таркиби масаласи туристик бозор ёки хорижий 
потенциални баҳолаш ёки турфирманинг моддий – техник имконияти асосида 


319 
ҳал этилади. Бунда оптимал вариантга эришишга интилиш керак. Акс ҳолда 
хориждаги кўп сонли шериклар бозорни майдаланиб кетишига ва потенциал 
харидорларни «олиб бориш»га олиб келади, уларнинг сонини ягона бош 
вакилгача қисқартириш эса миллий турфирмаларни рақобат омилларидан 
фойдаланиш имкониятдан маҳрум қилади ва уни хорижлик шерикка қайсидир 
жиҳатдан тобе қилиб қўяди. 
Шериклик муносабатлари мўлжалланган мамлакатдан истиқболли ва 
салмоқли турфирмаларни қидиришни йўлга қўйиш орқали бошланади. Шу 
мақсадда 
Интернетдаги 
ахборотлардан 
турфирмаларнинг 
хорижий 
справочниклари, уларни реклама материаллари, туристик кўргазма, биржалар, 
тақсимотларда хорижий турфирма вакиллари билан учрашувлардан 
фойдаланилади. Туристик агентликлар ассоциацияси ва бошқа туристик 
ташкилотлар тавсиясига амал қилинади. Бунда қидирувнинг фаол усуллари 
тавсия этилади. Масалан, миллий турфирма раҳбарларининг хорижга ишга 
доир сафарлари, хорижий туристик ишбилармонлар доирасида мақсадли 
реклама йўли билан миллий турфирма нуфузини ошириш лозим. 
Ишбилармон шерикларни танлаш конкурс асосида бир нача хорижий 
турфирмалар билан қайта алоқани ўрнатиш, уларни ишчанлик сифатига баҳо 
берилгандан кейин узил-кесил музокоралар олиб бориш учун ва нисбатан 
мақбул вариантларда шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади. 
Хорижий турфирмалар ишчанлик сифатларига баҳо беришда ёрдам 
қиладиган асосий масалалар одатда қуйидагича:

турфирманинг манзили ва юридик номи, телефон, факс, e-mail; 

ҳуқуқий – ташкилий шакли (мулкчилик шакли); 

фирма ҳуқуқий мақоми қандай (лицензия, патент, регистрация, 
уларнинг амал қилиш муддати) расмий хужжатлар билан 
тасдиқланган; 

фирма ташкил қилинган йил; 

низом жамғармаси ҳажми, молиявий жавобгарлик суммаси; 

пуллаш мумкин бўлган асосий бойликлар фонди мавжудлиги бино, 
меҳмонхона, автотранспорт ва бошқ.; 

фаолият 
турлари 
(йўналиш, 
туристларни 
қабул 
қилиш, 
ихтисослашиш); 

асосий статиялар бўйича бўлинган йиллик оборот (инклюзив турларни 
сотиш, транспорт хужжатлари, алоҳида хизматлар, суғурта ва бошқ.); 

фирма қайси бозорда ишлайди (сотиладиган ҳудудда, мақсадли бозор 
сегментида); 

фирма ҳисоби очилган банк номи ва маълумоти, банкда хориж 
банклари билан корреспондентлик муносабатлари мавжудлиги; 

фирманинг миллий туристик ассоциацияси ва бошқа туристик 
ташкилотларга аъзолиги; 

фирмада 
транспорт 
компаниялари 
томонидан 
аккредитация 
мавжудлиги; 

фирмада чакана турагентлик тармоғи мавжудлиги, унинг сони ва 
ҳудудий жойлашуви; 


320 

рекламалар ҳажми ва турлари (уларнинг намуналари); 

фирма таркибининг ташкил этилиши, унинг ходимлари сони, 
раҳбарлар исм шарифлари; 
Ўрганилаётган фирма ҳақида турли манбалардан олинган бу ва бошқа 
ахборотлар тизимлаштирилиши керак. Яъни иккинчи даражали маълумотлар 
элакдан ўтказилади ва фақат ишчанлик сифатларини баҳолаш имконини 
берадиганларигина ажратиб олинади. Энг аввало учта асосий саволга жавоб 
олиш лозим: ҳуқуқий қобилият, кредит қобилияти ва бизни қизиқтираётган 
фирманинг лаёқатлиги. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish