Халқаро тижорат операцияларининг мазмуни ва моҳияти


Халқаро савдо битимларини моҳияти ва мазмуни



Download 29,09 Kb.
bet3/4
Sana06.03.2023
Hajmi29,09 Kb.
#916850
1   2   3   4
Bog'liq
Халқаро тижорат операцияларининг мазмуни ва моҳияти.

Халқаро савдо битимларини моҳияти ва мазмуни.

Халқаро савдо операцияларини бажариш маълум ҳуқуқий усул ва формалар бўлишини тақозо этади.


Халқаро тижорат операциясининг ҳуқуқий шакли - бу чет эл контрагенти билан тузилган халқаро савдо битимидир.
Халқаро савдо битими деб, турли давлатларда жойлашган икки ёки бир нечта томонлар ўртасида тузилган шартнома тушунилади, бунда товарлар ва хизматлар ўртасида келишилган шартларга кўра сон ва сифат бўйича товар етказиб бериш бажарилади.
Халқаро савдо битимининг халқаролик хусусияти, томонларнинг тижорат фирмалар бўлганлиги ва хар ҳил давлатларда жойлашганлигидандир.
Агар савдо шартномалари хар ҳил давлатга тегишли ва уларнинг тижорат фирмалари бир мамлакат худудида жойлашган томонлар ўртасида тузилган бўлса, битим халқаро бўлиб ҳисобланмайди. Агар савдо шартномалари бир малакат миллий қарамоғига кирган, лекин хар ҳил мамлакат худудларида жойлашган тижорат фирмалари орқали тузилган бўлса, битим халқаро ҳисобланади.
Шартномаларни бундай талқини БМТнинг товарларни халқаро олди-сотди шартномалари ҳақидаги Конвенциясида (Вена конвенцияси 1980 йил) ҳамда 1985 йилда халқаро олди-сотди шартномасига қўлланган хуқуқ Янги Гаага Конвенциясида қабул қилинган.
Савдо битимидаги томонлар тадбиркорларнинг алоҳида бир категориясига мансуб бўлиб, тижоратчи деб аталади. Уларнинг иш фаолияти алоҳида бир ҳуқуқий режимга бўйсунади. Шуни таъкидлаш лозимки, бу режим баъзи расмиятчиликларни сусайтиради, хусусан, шартномаларни қабул қилишдаги қатор қийинчиликлардан тижоратчилар озод бўладилар. Бу эса савдо шартномаларини нафақат ёзма, балки оғзаки ҳам қабул қилиш имкониятини беради. (телефонда, телетайп орқали).



  1. Халқаро савдо битимларининг хусусиятлари.

Халқаро савдо битимларининг ҳозирги замонавий ҳусусияти моддий ишлаб чиқаришдаги ва илмий-техник ҳамкорликдаги алоқалардан иборат.


Бу ҳусусиятлар қуйидаги асосий аломатлардан иборат:

  • халқаро товар айланмасидаги маҳсулот номенклатурасини ва хусусиятини ўзгартириш, янгилаш, бошқасига алмаштириш; ассортиментни кенгайтириш; оралиқдаги маҳсулотни етказишни кенгайтириш. Маҳсулотларни мураккаблаштириш (самолёт, пароход) шартномаларни бажариш муддатини чўзишни талаб этади;

  • комплекс битимлар тузиш (комплект жиҳозларни корхоналарга етказиб бериш), асбоб-ускуна ва машиналарни технология ва уларга тегишли хизматларни комплекс равишда етказиб бериш. Тегишли хизматларга қуйидагилар киради: мухандисли-маслаҳат хизматлари, корхонани вужудга келтириш бўйича қурилиш ишлари, корхона фаолиятини нормал таъминлаб берувчи инфратаркибни ривожлантириш бўйича хизматлар;

  • битимлар масштабини кенгайтириш, яъни маблаг билан таъминлаш, суғурталаш, ҳисоб-китоб қилиш каби хизматлар кўрсатиш;

  • корхонани қурилиш ишларини комплекс холда амалга ошириб, «калитни қўлга топшириш»(«Под ключ») деб номланган битимларни амалда кўпайтириш. Бу усулдаги шартномалар оддий импортга нисбатан, етказиб бериладиган техника ва технологиялар ноёб бўлганлаги туфайли, самаралироқ бўлиб ҳисобланади;

  • ҳар хил мамлакатлар компаниялари билан биргаликда консорциумлар тузиш йўли билан. кенг қамровли битимлар тузиш.

Халқаро савдо битимларининг асосий ҳусусиятларидан яна бири ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотни маълум мақсадга йўналтирилганлигидир. Фаолиятни маълум мақсадга йўналганлиги, ҳам миллий ҳам чет эл муайян исеъмолчига қаратилганлигини билдиради. Бу ўз навбатида истеъмолчи билан олдиндан буюртма олиш асосида бевосита тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни тақозо этади. Бунда 30% ҳаражатлар тежалади.
Истеъмолчи билан бевосита алоқа ўрнатилганда ишлаб чиқарувчини, хом ашё, ашё компонентлар етказиб берувчилар билан узоқ муддатли, доимий алоқалар ўрнатишни талаб этади. Бу эса маблағларни аввалдан соҳаларга ва ишлаб чиқариш турларига тақсимлашни тақозо этади.
Комплект жиҳозларни етказиб бериш ҳажмига жиҳознинг лойиҳаси (техник хужжатларни тайёрлаш), жиҳозни етказиб бериш ва монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш техник хизматларини кўрсатиш киради. Комплект жиҳозларни етказиб бериш сотувчи ва харидор ўртасида узоқ муддатли алоқалар ўрнатишни талаб қилади. Бу усул харидор томонидан буюртма нархини маълум қисмини аввалдан тўлашни кўзда тутади. Бу тўлов бир томондан экспорт қилувчини кредитлаш, иккинчидан олинган мажбуриятлар бўйича шартнома бажарилишини кафолатлайди.
Комплект жиҳозларни ишлаб чиқаришда, асосий пудратчи сифатида фақатгина ТМК шуъба компаниялари қатнашибгина қолмай, балки бир қанча мамлакатлардаги расмий мустақил бўлган фирмалар ҳам қатнашиши мумкин. Бунда асосий пудратчи харидор олдида комплект жиҳозларни ўз вақтида ва сифатли етказиб бериш учун масъулдир.
Шундай қилиб, мураккаб ва комплект жиҳозларни бевосита алоқалар орқали етказиб бериш жараёнида маълум гуруҳ фирмалар ўртасида бутун бир алоқа тизимини вужудга келтиради. Бу фирмалар ўртасида яқин ва мустаҳкам, кооперациялашган алоқалар пайдо бўлади.
Хозирги замонда фирмалараро алоқаларнинг қуйидаги шакллари кенг ёйилмоқда: биргаликдаги илмий фаолият; истеъмолчиларга техник маслаҳатларлар кўрсатиш; буюртмачиларни янги турдаги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ташаббускор бўлиши; янги кичик фирма-ташаббускор ишлаб чиқарган маҳсулотга, янги технологияга йирик фирмалар ёрдамида лицензиялар олиш йўли билан йирик ва майда фирмаларнинг ишлаб чиқаришини кооперациялаш.
Истеъмолчилар билан тўғри алоқаларни бўлиши, саноат компанияларини бозор билан бўлган алоқаларини ростлайди, жипслаштиради. Харидорларни талаб ва эхтиёжларини яхши ўрганишни ва бу орқали ўзларининг ишлаб чиқариш дастурларини аниқ истеъмолчига қаратишга имкон беради. Бу эса, ўз навбатида, халқаро бозорда рақобатнинг кескинлашуви шароитида жуда долзарбдир.

Download 29,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish