Халқаро танловга Хазрати инсон



Download 43 Kb.
Sana03.07.2022
Hajmi43 Kb.
#735531
Bog'liq
Халқаро танловга


Халқаро танловга
Хазрати инсон
(ҳикоя)
(Бўлиб ўтган воқеалар асосида ёзилган)
Бундан анча йиллар аввал бўлиб ўтган бу воқеа бир умр хотирамда сақланиб қолган эди.Ҳарбий хизматни ўташ чеки бизга узоқ Шарқдан, қорли ўлка Чукоткадан насиб этди.Бу ерлар рус ўлкасининг энг чекка худуди бўлиб шимолий-шарқда муз уммон билан тинч уммон тутушган Анадр қуйилиши ёнгинасида, Америка ва собиқ совет иттифоқи чегараларида жойлашган бўлиб, 9 ой қиш хукмронлик қиладиган жойлар эди.Бу ўлкада атига бир ой баҳор, бир ой ёз, бир ой куз бўлар экан. Тақдир тақазоси билан биз Ўрта Осиёлик қардошларнинг икки йиллик ҳарбий хизматни ўташ шу ерларда пешонамизга битилган экан.
Доимий уммон изғиринлари эсиб турадиган бу қорли ўлка қиши узоқ чўзилади. Оқ айиқлар, шимол буғилари яшайдиган бу ерларда чукча деган бардошли халқ умр гузаронлик қилар, улар шимол буғиларини боқиш билан машғул эди.Бизнинг махсус танкчилар ҳарбий қисмимиз бепоён Тундра қўйнида олтин тоғ тизмалари ичида жойлашган эди.Ўқув машғулотлари ўтказиш жойи харбий қисмдан юз чақирим узоқликда кимсасиз текислик Тундрада эди.
Қиш... Қор нақд бир метр ёғиб, тош қотган. Бизга дала ўқув машғулотларига тайёрланишга буйруқ берилди. Биз жанговор танкларга ёнилғи куйиб, ўқ-дорилар билан тўлдириб йўлга чиқдик.Уч кунлик озиқ-овқатни орқага осадиган қопчаларга тўлдириб олганмиз. Юзни ачитиб кесиб кетгудек уммон шамоли эсиб, қор бўралаб ёғар эди. Узоқни кўришни имкони бўлмаганлиги учун жанговор машиналарни чироқлари ёқилган холда уч жанговор машина қорни чангитиб борарди.Тоғ йуллари жуда хавфли, манзил узоқ.Совуқ танк ичида машинани бошқариб борардим.Анча йўл юриб тоғдан ошаётганимизда тўсатдан қирғиз дўстим бошқариб бораётган олдиндаги танк жарга сирғалиб кета бошлади.Кўз ўнгимда содир бўлаётган бу холатни кўриб қўрқиб кетдим ва машинани таққа тўхтатдим. Қирғиз дўстим Бахтибек машинаси экипажи тўрт нафар танкчи: икки қозоқ, бир туркман қардошларимиздан иборат эди.Мен бошқариб бораётган танкда эса тожик, қорақалпоқ, белорус қардошлар бор эди.Бизни экипаж сакраб машинадан тушиб олдиндаги Бахтибек машинаси томон чопдик.Пастда жар қирғоғида тирмашиб чиқишга уринаётган жанговор машина ёнига етиб бордик.Туби кўринмас жарлик қирғоғида омонат туриб қолган машинани кўриб дархол машинага қайтиб сим арқон хозирладим. Машинани юрғизиб жар ёқасига келтирдим.Экипаж аъзоларим билан аста пастга тушиб сим арқонни Бахтибек машинасига уладик.Машинада Бахтибекни қолдириб бошқаларни тепаликка олиб чиқдик.Танкка ўтириб пастдаги танкни торта бошладим,пастдагилар “ха..., ха..., ха.., торт”, деб бақиришарди. Кўп уриниб нихоят машинани жар тубидан чиқариб олдик. Оллох бир асради бизни деб хурсанд бўлиб бир-биримизни елкамизга қоқиб қўйдик.Бахтибек мени қучоқлаб, “Рахмат дўстим.Сен бўлмасанг жарга қулардим!” деди.Ортимиздан кечроқ етиб келган учинчи танкни йўлни қулаб кетган жойидан эхтиёт бўлиб ўтишини тайинлаб, йўлни давом эттирдик.Манзилга етгач қор устига бризент палаткалар тиклаб жойлашдик. Кечаси шамол кучайиб, қор бўрони бошланди. Одатда бундай об-ҳаво бир хафта, ўн кунлаб давом этади.Биринчи кун амаллаб ўқув машғулот ўтказилди.
Биз уч кундан сўнг қайтишимиз керак эди.Эртанги кунлар оғир бўлишини билмасдик.Иккинчи кундан ҳаво баттар совиб, палаткаларни бузиб юборгудек эса бошлади.


Қор бўрондан хеч ерни кўриб бўлмасди.Зобит хаммага жавобгар бўлганлиги учун бизни ташқарига чиқармади.Фақат ўзи ташқарига чиқиб анча йўқ бўлиб кетиб, челакда танк ёқилғисидан олиб келиб,унга латта-путта ташлаб ўт ёқиб атрофида исиниб ўтирардик. Палатка ичини қора тутин қоплаган.Кутилганидек бир хафтадан ортиқ давом этган қор бўрони бизни эсанкиратиб қўйди, на кундузи бўлганини на тун бўлганини билолмай қолдик.Бу орада озиқ-овқат тугади, хар чан тежасак-да уч кунлик қуриқ овқат, консервалар етмади.Ташқарига чиқиб келавериб холдан тойган зобит учинчи куни касал бўлиб ётиб қолди.Бўрон тинай демади.Биз худога илтижо қилиб, эсон-омон оиламиз бағрига етказишини сўрардик.Зобит ётиб қолган, Бахтибек иккимиз навбати билан ёнилғи ташидик.Зобит палатка билан танк оралиғига арқон тортиб қўйган экан.Биз шу арқон бўйлаб зўрға юриб танкдан ёнилғи ташиб келтириб турдик. Палаткани тез-тез шамоллатмасак тутундан захарланиб ўлиш мумкин эди.Бирин-кетин очлик, совуқдан холимиз қолмай касал бўла бошладик. Мен қишлоқда ўсганлигим учун оғир меҳнатга кўникиб кетган эдим. Бахтибек Қирғизистоннинг Норин вилоятида улғайган, чайир қишлоқ боласи эди. Амаллаб саккизинчи кунни ҳам холдан тойган холда зўрға ўтказдик. Очлик, совуқ туфайли юришга ҳам холимиз йўқ эди. Шу атрофдан олдинги сафар келганимизда бир чукча йигит буғи подасини хайдаб ўтган эди. Уни итлар қўшилган чанасида кўрган эдим. Эсимга тушди-ю, ташқарига отилдим. Бор овозда “чукча...” деб чақира бошладим. Бу қаттиқ бўронда у бизни қаердан ҳам эшитсин.Амаллаб танкка бордиму, рациядан ҳарбий қисмга уланмоқчи бўлдим.Мендан олдин зобит ҳам роса уланишга уринган экан.Шу сабабдан у ташқарига чиқса анча йўқ бўлиб кетар экан. Бахтга қарши рация ишламади. Ташқарига чиқиб яна чукча деб бақира бошладим. Барчамиз брезент палатка ичида, қор устига тўшалган брезент тўшама устида на ўлик, на тирик ҳолда ётар эдик. Бир махал қандайдир товушдан ўзимга келдим. Бахтибек! Тур! Сен хам эшитяпсанми? Кимдир бизни қутқаришга келди! - деб бақириб юбордим. У ҳам зўрға туриб қулоқ солди ва “ ха бу чукча.., чукча...” деб бир сўзни қайтара бошлади.Эмаклаб палатка эшигини махкам бостириб қўйилган жойни очдим. Қаршимда ўша чукча йигит турара эди. Уни гапига тушинмасамда имо-ишорасига тушиниб турар эдим. Биз бўронда ўн кун қолиб кетганимизни бармоқларимда кўрсатиб, палаткадагиларни ахволи ёмон эканлигини тушинтирдим. У ўзи билан олиб келган катта қопни оғзини очди. Қоп озиқ- овқат ва қўлда тайёрланган дори-дармонларга тўла эди. У хаммани пешонасига қўлини қўйиб нималардир деди. Менга ёрдамлаш дегандек ишора қилди. Биз хамманинг оғзига ёғсимон ичимлик ичириб чиқдик. Зобит зўрға кўзини очар, безгак тутиб иссиғи чиқар эди. Чукча унинг баданига нималарнидир суркаб ташлади. У тинчланиб қолди. Ҳамма аскарлар уч-тўрт хил дори-дармондан ичгандан сўнг жонлана бошладилар.Чукча ўзи билан олиб келган иссиқ дамламадан барчага ичирди. Мен бир нарсадан ҳайрон эдим. Ёнимдаги одамни овозини эшитиб бўлмас бу бўронда у мени овозимни қандай эшитди экан.Сабрим чидамай уни туртиб мен бақирганлигимни унга тушинтирдим.У қулоғини кўрсатиб эшитдим деди. Қандай қилиб деб имо қилсам. У аввал кўксига қўлини қўйди сўнг кўрсаткич бармоғи билан юқорини кўрсатди. Мен тушиндим. Унинг қалбига оллох солганини айтган эди.
Шунда мен, биз қайси миллат вакили бўлишимиздан қатъий назар, бир ота-онадан тарқалган, ер юзидаги ҳазрати инсон эканлигимизни англаб етдим...

Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Данғара тумани Бўриқум МФЙ


Мелиев Абдуллажон Абдусаттарович ( Абдулла Наққош) Тел: +99891 694 0968
Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish