Халқаро савдо битимларини тайёрлаш техникаси ва процедураси



Download 30,76 Kb.
bet2/5
Sana06.03.2023
Hajmi30,76 Kb.
#916851
1   2   3   4   5
Bog'liq
Халқаро савдо битимларини тайёрлаш техникаси ва процедураси

қатъий оферта: шундай ҳолларда биринчи оферта деб саналадики, қачонки харидор сифатида бозорда "биринчи қўл" деб юритиладиган таклиф қиланаётган товарни сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқига эга бўлган фирма бўлса. Бундай ҳолларда сотувчи товарнинг ҳар янги партиясини сотиш таклифини фақат ўша харидорга юборади ва таклиф қилинган шартларга кўнмаган тақдирдагина сотувчи шу шартлар асосида бошқа харидорларга таклиф қилади.
Эркин оферта : одатда битта ёки бир нечта харидорларга тақдим қилинади, унда жавоб учун муддат кўрсатилмайди ва оферентни ўз таклифига боғлаб қўймайди, харидорнинг розилиги қатъий контроферта билан тасдиқланади. Контрофертани сотувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг битим тузилди деб ҳисобланади.
Сотувчи энг биринчи олган контрофертани ёки у ҳоҳлаган харидорнинг контрофертасини акцептлайди.
Харидор сотувчисига айнан у билан эмас, балки бошқа контрагент билан битим тузганлиги учун эътироз билдиришга ҳақли эмас.
Эркин оферта ҳозирги шароитларда жуда кам ишлатилади. Сотувчилар эркин бозорга йўлланмасдан, ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятини аниқ талабдан келиб чиққан холда амалга оширишади.
Келишув шартнома тузилмаганда таклиф сотувчи томонидан қайтариб олиниши мумкин, агарда адресат-харидор томонидан акцепт юбормасдан олдин хабарномани олинса.
Иккита ҳолат бундан истисно :

  1. агарда таклифда қайтариб олинмаслик шарти ёки акцепт муддати белгиланган бўлса;

  1. қачонки адресат учун таклифни қайтариб олинмайдиган сифатида қуриш тўғри деб қараса ва шунга лойиқ ҳаракат қилса.

Кечиктирилган акцепт ўзини кучини йуқотмайди қачонки оферент бу хақда адресатга хабар қилса.
Айрим вақтларда оферта хақиқий товарнинг сотиш мақсадида амалга оширилмайди, балки монополистик бирлашмалар аъзолари ўртасида бозорни бўлиб олиш учун ишлатилади. Бундай оферта амалиётда ҳимоя офертаси номини олади. Унинг маъноси қуйидагича: агарда монополистик бирлашманинг аъзоси бошқа аъзо фаолият кўрсатаётган худуддагидаги харидорнинг офертани жўнатиш талабини олса, у ҳолда харидорга унинг учун манфаатсиз таклиф беради - атайлаб оширилган нархлар етказиб бериш муддатининг узоқлиги ва ҳоказо, шу мақсаддаки бу харидорни ўша бозорни эгаси яъни бирлашманинг аъзоси ёнига юбориш учун.
Экспорт битимини тайёрлашнинг бошқа кенг ёйилган шакли бўлиб, харидордан олинган буюртма шартларини ўрганиш ёки уни тасдиқлаш ва амалга оширишни, ёки сабабларни тушунтирмай бош тортишни ўрганиш хисобланади.
Буюртмани тасдиқлаш тижорат ҳужжат бўлиб, экспортерни шартларга сўзсиз розилиги тўғрисидаги маълумотни беради.
Сотувчи буюртманинг қўйидаги намуналарини ишлатиши мумкин:
- "Сизнинг 50 та токар-карусель станокдан етказиб бериш тўғрисидаги .......№ буюртмангизни олганимизни тасдиқлаймиз ва уни бажаришга киришамиз. Сизнинг буюртмангиз пухталик билан ва келишилган муддатда бажарилади".
- "Сизнинг 50 та токар-карусель станокдан етказиб бериш тўғрисидаги .........№ буюртмангизни олганимизни тасдиқлаймиз ва уни бажаришга киришамиз".
Агар музокараларга харидор томонидан ҳоҳиш билдирилса, оферта юбориш учун сотувчига бўлган мурожаати талабнома деб айтилади. Талабномада харидор қайси муддатгача таклифни кутиши мумкинлиги ҳам ёзилади.
Савдо-саноат кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишдан мақсад, фирманинг эришган ютуқларини кўрсатиш билан бирга, тижорат шартномаларни тузишдир.
Кўргазма ва ярмаркаларда тузиладиган шартномаларнинг асосий тури, бу кўрсатилган намуналар бўйича уларни кейинчалик етказиб бериш битимлари.
Келишувнинг бошқа тури бу экспонатларни ўзларини сотиш.
Бундай битимларни тузишда, харидор сотиб олинган
товарни ярмарка ёки кўргазма тугагандан кейин олиб кетиши мумкинлиги хақида қайд этилиши кўзда тутилади. Бундай битимлар одатда франко-ярмарка шарти асосида тузилади. Айрим холатларда сотувчи (экспонент) товарни етказиб беришни ўз бўйнига олиши мумкин.
Ушбу ярмарка ёки кўргазманинг, ёки ҳукуматлараро келишувларни умумий қоидаларига асосан экспонентлар ярмарка ёки кўргазма худудига олиб кириши ва маълум товар миқдорини белгиланган континентга сотиши мумкин. Бу контингентлар размери маҳаллий валютада, ярмаркада ёки кўргазмада банд қилинган стендлар майдонини, транспорт ҳаражатларини ва вакилларнинг ҳаражатларини қоплаши мумкин бўлган суммада ўрнатилади.



Download 30,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish