Халқаро муносабатларнинг «вена тизими». Мустамлакачилик сиёсати



Download 42,68 Kb.
bet2/3
Sana11.06.2022
Hajmi42,68 Kb.
#656705
1   2   3
Bog'liq
vena tizimi . xalqaro ahvol

ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИ


XIX асрнинг биринчи ярмида
Наполеоннинг Ватерлоодаги мағлубияти Францияда Бурбонларнинг иккинчи тикланишига олиб келди. Тахтга Людовик XVIII кайтарилди.
Бурбонларнинг тикланиши мамлакатда сиёсий реакция билан олиб борилди. Бурбонлар билан мамлакатга қайтиб келган минглаб дворян - эмигрантлар инқилоб давридаги сиёсий арбобларни жазолашни ва ўзларининг феодал ҳуқуқ ва имтиёзларини тиклашни талаб қилардилар. Мамлакатда «оқ террор» кенг тарқалди. Маъмурий идоралар ва армияда тозалашлар ўтказилди. 70 минг киши қамоққа олинди.
Аммо шунга қарамасдан ўтмишга қайтишнинг иложи йўқ эди. Тикланиш ўзгача муносабатлар ўрнатилиши даврида юз берди.
«1814 йил Хартияси» деб ном олган конституция Францияда конституцион-монархик тартиботни ўрнатди. Конституция фуқаролар тенглигини, шахс даҳлсизлигини, матбуот эркинлигини, виждон эркинлигини (шу билан бирга католик дини давлат дини ролини ўйнарди) эълон қилди. Ижроя ҳокимият тўлалигича қирол қўлида эди. Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳам қиролга тегишли эди.
Қирол ҳокимияти икки палатали (юқори пэрлар палатаси ва қуйи депутатлар палатаси) қонунчилик корпуси томонидан чекланган эди. Давлатда ҳукмрон мавқеларни йирик ер эгалари эгалладилар.
Тикланиш тартиботи инқилоб ва Биринчи империя даврида амалга оширилган ер мулки ўзгаришларини, Наполеон кодексларини, бошқарув тизимини, дворянлик унвонларни сақлаб қолди. Эммигрант-дворянларга эса инқилоб мусодара қилган, лекин 1815 йилгача сотилмаган ерлар қайтариб берилди.
Иқтисодий соҳада Тикланиш тартиботи француз саноатига зарур бўлган протекционизм сиёсатини олиб борди. Лекин бу сиёсатдан кўпроқ манфаат ва фойдани савдо-саноатнинг кенг доирлари эмас, балки йирик ер эгалари олар эдилар. Хукумат савдо-сотиқнинг ташқи бозорларини кенгайтиришга кам ғамхўрлик қиларди.
20-йиллардан бошлаб давлат сиёсатига руҳонийлар ва дворянларнинг реакцион қисмининг таъсири кучайди. 1820 йилда тахт вориси Герцог Беррийскийнинг ўлдирилиши бу доирларнинг конституцияга ҳужум қилишга баҳона бўлди. Мамлакатда цензура тикланди, маориф католик черкови назорати остига берилди. Лекин бу харакатлар эски тартибларни кайтирилишига олиб келмасди.
XIX асрнинг биринчи ўн йилликларида Францияда саноат тўнтарилишининг ривожланиши жадаллаша борди. Фабрика ишлаб чиқариши ўсди. Айниқса тўқимачилик саноатининг ютуқлари кўзга ташланарди. Францияда бўғ машиналарнинг сони кўп бўлмаса ҳам, лекин ўсиб борди (1820 й.-65 машина бўлса, 1830 й.-620та). Умуман, саноатда ҳали ҳам мануфактуралар ва кичик устахоналар кўпчиликни ташкил этарди. Иқтисодиётда эса қишлоқ хўжалиги устиворлик қилар эди. Миллий даромаднинг деярли 60% қишлоқ хўжалигига тўғри келарди.
Ишлаб чиқаришнинг ўсиши халқ турмушининг ўсишига олиб келмади. XIX асрнинг бошларида Францияда социалистлар-утопистлар Анри де Сен-Симон ва Шарль Фурьеларнинг (1772-1837) ғояллари шаклланди.
Тикланиш тартиботининг сиёсати француз жамиятининг турли қатламларида катта норозиликка олиб келди. Парламент фракциялари атрофида тўпланган сиёсий оқимлар шаклланди.
Либерал муҳолифатнинг энг мўътадил қанотини фалсафа профессори ва адвокат Ройе-Коллар бошчилигидаги конституционалистлар-роялистлар («доктринерлар») ташкил этарди.
Янада радикалроқ қарашларга француз либерализмининг таниқли назариячиси Бенжамен Констан бошчилигидаги сўл либераллар эга эди. Мамлакатдаги ғоявий-сиёсий курашда тарих фанининг роли муҳим эди. Айниқса, XIX аср 20-чи йилларида шаклланган либерал тарихчилар мактабининг намоёндалари О.Тьерри, Ф.Гизо, Ф. Минье, А. Тьер-ларнинг ғоялари ва асарлари француз жамиятида катта обрўга эга эди.
20-йилларда Тикланиш тартиботига қарши қуролланган чиқишлар уринишлари ҳам бўлган.
Download 42,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish