Aim.Uz
ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРНИНГ «ВЕНА ТИЗИМИ». МУСТАМЛАКАЧИЛИК СИЁСАТИ.
Inqilobiy Fransiya va Napolеon urushlari Fransiyaning yirik mag’lubiyati bilan yakunlandi. G’olib mamlakatlar Еvropada xalqaro munosabatlarning yangi tartibini yaratdilar. Bu tartib tarixga «Vеna tizimi» nomi bilan kirdi. «1815 yil traktatlari» dеb nom olgan shartnomalar va ittifoqlar tizimi bosqichma-bosqich 1814 y. mayidan to 1818 noyabrigacha yaratildi. Bu davrda to’rtta yirik xalqaro uchrashuv bo’lib o’tdi: Fransiya bilan birinchi Parij tinchligini tuzish bo’yicha muzokaralar (1814 yil may oyi); Vеna kongrеssi (sеntyabr 1814 y. - iyun 1815 y.); ikkinchi Parij tinchligi bo’yicha muzokaralar (iyul-noyabr 1815 y.); Axеn kongrеssi (sеntyabr-noyabr 1818 yy.).
Bu uchrashuvlardan eng muhimi-Vеna kongrеssi edi. Vеnaga butun Еvropa mamlakatlaridan (Usmoniylar impеriyasidan tashqari) 216 vakillar kеldi. Ular orasida impеratorlar, vazirlar va yirik siyosiy arboblar bor edi. Kongrеssda asosiy rolni Rossiya impеratori Alеksandr I, Avstriya kantslеri Mittеrnix va Angliya vakillari ўynadi.
«Vеna tizimi» asosan uch masalani hal etdi: Frantsiyani 1792 yil chеgaralariga qaytarish va hokimiyat tеpasida Burbonlar sulolasini tiklash; Еvropada va mustamlakalarda Angliya, Rossiya, Prussiya va Avstriya manfaatlaridan kеlib chiqqan holda xududiy o’zgarishlarni amalga oshirish; Frantsiyada va boshqa Еvropa mamlakatlarida inqilobiy xarakatlarni oldini olish bo’yicha kafolatlarni qabul qilish (bu maqsadda 1815 y. sеntyabrida Rossiya, Prussiya va Avstriya Parijda «Monarxlar va xalqlarning Muqaddas ittifoqini» tuzdilar).
«Вена тизимининг» бўшлиги унинг яратилишидаёқ аён бўлди. Муқаддас иттифоқ аъзолари бу ташкилотни инқилобий жараёнларни олдини олувчи қуролга ва халқаро муаммоларни ҳал этувчи форумга айлантира олмадилар.
Тропау (Опава)-Лейбах (Любляне)-даги (1820-1821 йй.) ва Веронадаги (Шимолий Италия) (1822 й.) конгресслар давомида «Муқаддас иттифоқ» иштирокчилари орасида жиддий зиддиятлар кўзга ташланди. Бундай ҳолат кейинчалик Англиянинг келишилган ҳаракатлардан четланиши ва «эркин қўллар» сиёсатига қайтишига ёрдам берди. Англиянинг келишилган ҳаракатлардан ўзини четга олиши Европада сепарат иттифоқлар ва коалицияларнинг тузилишига олиб борар эди.
Бирин-кетин 1830 йилда Франция ва Бельгияда содир этилган инқилоблар ва 1830-1831 йй. Поляк қўзғолони 1815-1850 йилларда халқаро муносабатларнинг асосий зиддиятлари бўлмиш Англия-Россия зиддиятларини янада кескинлаштирди.
1830-1831 йй. Буюк давлатларнинг элчилари Лондонда конференция ўтказиб, бу ерда Бельгия давлатининг мустақиллигини тан олиш ва унинг доимий бетарфлигини таъминлаш тўғрисидаги протоколларга имзо чекдилар. Бу эса «Вена тизимида» ўрнатилган 1815 йил чегараларидаги дастлабки дарз кетиш эди.
Беш буюк давлатларнинг «1815 йил трактатларини» қўриқлаш ва «инқилобий руҳга» қарши курашдаги келишиб ҳаракат қилишни назарда тутган «Вена тизими» тамойилларга янги зарбани 1848-1849 йиллар инқилобий тўлқини берди. Англия бошқа буюк давлатлар билан умумий сиёсатдан чиқиб бўлган эди. 30-чи йилларда ўхшаш сиёсатни Франциянинг Июль монархияси олиб бора бошлади. Пруссия ва Австриянинг хукмдор доирлари бу мамлакатларда 1848 йил инқилобий ҳаракатларнинг кенг ёйилиши натижасида деярли фалаж аҳволига тушиб қолган эдилар.
Шундай қилиб, 20-30-чи ва 40-чи йиллар инқилоблари XIX аср ўрталарига келиб «Вена тизимининг» устунларини силкитиб юборди. Тизимнинг тўла қулаши 50-чи йилларга тўғри келди. Бу даврда шарқий масала атрофида зиддиятлар ўта кескинлашди ва Муқаддас иттифоқнинг собиқ аъзолари ўртасида уруш келиб чиқди.
Шарқий масаланинг кескинлашуви ва Қрим урушидаги (1853-1856 йй.) Россиянинг мағлубияти «Вена тизимининг» тўла барбод бўлишини ва Россиянинг Европа ишларига таъсирининг йўқотишини англатди.
Кейинги йиллар рус дипломатиясининг Париж шартномасининг (30 март 1856 й.) мамлакат нуфузи учун камситадиган шартларини олиб ташлашга қаратилган ҳаракатлари билан ифодаланади.
«Вена тизимининг» қулаши оқибатида янги халқаро вазият вужудга келди. Рим уруш Европада кучлар нисбатини ўзгартириб юборди. Россиянинг ташқи сиёсий кучи заифлашди. Австрия-Россия-Пруссия иттифоқи тарқаб кетди. Франция «1815 йил трактатларни» йўқ қилишга интилар эди. Француз мустамлакачилик сиёсатининг фаоллашуви туфайли одатий инглиз-француз антагонизми (қарама-қаршилиги) кескинлашди.
Германия ва Италия давлатларининг бирлашиш жараёнлари даврида Пруссия ва Сардиния қироллигининг халқаро фаоллиги ўсди. Австрия мавқеи эса пасайди.
Халқаро муносабатлар ривожланишидаги муҳим омил сифатида Буюк Британия ва Франциянинг Америкадаги сиёсатининг фаоллашуви намоён бўлди. Бундай фаоллашув АҚШ-да XIX аср 60-чи йилларда бўлиб ўтган Фуқаролар уруши билан боғлиқ эди. Бир пайтнинг ўзида поляк масаласи ҳам кескинлашди: Буюк Британиянинг ва, айниқса, Франциянинг 1863 йил қўзғалони билан боғлиқ поляк ишларига аралашуви Россияни АҚШ билан яқинланишига боришига мажбур қилди. Россиянинг АҚШ-га нисбатан «ижобий» бетарафлиги шимолликларни дипломатик яккалашишдан қутулишга ёрдам берди.
«Вена тизими» Германия ва Италияда узил-кесил кўмиб ташланди. Лекин, Германия (жанубий-герман князликлари масаласи) ва Италиянинг (Рим масаласи) бирлашиш жараёнлари 60-чи йилларнинг охирига келиб тўла якунланмади. Ҳам Рим масаласида, ҳам жанубий-герман масаласида Италия ва Пруссиянинг рақиби Франция эди. Француз-прус антагонизми ва кескин итальян-француз муносабатлари XIX аср 60-йилларнинг иккинчи ярмида халқаро муносабатларнинг асосий омилига айланди.
XIX аср 20-60 чи йиллардаги Европа давлатларининг мустамлакачилик сиёсати XVII иккинчи ярми-XVIII асрлардаги мустамлакачилик ҳукмронлиги усулларидан катта фарқ қилар эди. Осиёда мустамлакачилик экспансиясининг янги ҳудудларида европаликлар иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан кучсиз, лекин асрлар давомида ўз давлатчилигига эга бўлган қадимги цивилизациялар (Хитой, Япония, Ҳиндистон ва бошқалар) билан тўқнашдилар. Шунинг учун, бу мамлакатларга кириб келиш, масалан, Американи колонизация қилишдан фарқ қиларди. Америка қитъасида мустамлакачилик талаш, талончилик ва қитъани бўлдаш эди. XIX аср 20-60 чи йилларда бошқа усулларнинг қўлланиши бошланди: «таъсир доирларга» бўлдаш (Хитой, Эрон), протекторат ўрнатиш (Камбоджа) ва, айниқса, махаллий ҳокимлар ва ҳукумдорларни номинал тарзда сақлаган ҳолда иқтисодий бўйсундириш.
Мустамлакаларни бошқариш тамойили ҳам ўзгарди. Мустамлакаларни монопол савдо компаниялар орқали бошқариш ва эксплуатация қилиш йўқ бўлди. Мустамлакаларни бошқариш давлат қўлига ўтди.
Мустамлакаларни иқтисодий эксплуатация тавсифида ҳам ўзгаришлар бўлди. Агар илгари мустамлакачилар олтин ва кумуш, экзотик ўсимликларв а уларнинг илдизларини қидирган бўлсалар, қул савдосидан бойиган бўлсалар, энди эса асосий манфаат саноат учун хомашё-пахта, джут, маъданлар ва бошқалар эди. Мустамлакачилар мустамлакалардан ўзининг саноат моллари учун бозорлар сифатида фойдаланар эдилар, мустамлакаларнинг хўжалик хаётига жадал кириб борар эдилар (мустамлакаларда темир йўллар, шосселар, шахталар қурар эдилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |