Халқаро корпорациялар. Режа



Download 44,09 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi44,09 Kb.
#143199
1   2   3   4   5
Bog'liq
Халқаро корпорациялар.

I. Халқаро корпорацияларнинг жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли

Халқаро корпорацияларнинг жаҳон иқтисодиётига таъсири биринчи навбатда ишлаб чиқаришнинг ниҳоятда кенг шоҳобчалари ва тақсимланиш орқали олинаётган қиёсий афзалликлар туфайли намоён бўлади.Улардан фойдаланиш чет эл филиаллари билан ҳам вертикал, ҳам горизонтал интеграциялашув воситасида таъминланади.

Вертикал интеграциялашув туфайли кўпчилик халқаро корпорациялар фирма ичидаги савдони самарали ривожлантириш орқали хомашё материаллари ва оралиқ товарлари билан гарантияланган даражада таъминланиш имкониятига эга бўлиб, чет эл бозорларида учрайдиган муаммоларни енгиб ўта оладилар. Улар шунингдек, тақсимлаш ва хизмат кўрсатиш шоҳобчаларини яхши таъминлай оладилар.

Халқаро корпорациялар горизантал интеграция воситасида чет эл фирмалари орқали ўзининг танҳо эгаликка асосланган ҳукуматини яхшироқ ҳимоя қила олади ва фойдалана олади, ўз маҳсулотларини маҳаллий шарт-шароитлар ва одамлар дидига мослаштиради, унинг юқори сифатли бўлишини таъминлайди.

Халқаро корпорациялар қиёсий афзалликларининг моҳияти шундаки, улар қуйидагиларни таъминлайди:

-маҳсулот бирлигига кетадиган солиштирма сарф-харажатларни камайтириш натижасида ишлаб чиқаришнинг катта ҳажми, кўлами ҳисобига тежаш;

-ишлаб чиқаришнинг катта кўлами ҳисобига меҳнат тақсимоти ва ихтисослаштиришни янада чуқурлаштириш ;

-капиталларнинг халқаро бозорлари хизматидан фойдаланишдаги катта имкониятлар, жумладан, йирик лойиҳаларни таъминлаш ;

-тадқиқотларни амалга ошириш учун лойиҳаларни концентрациялаш ва техника ҳамда кадрлар билан таъминлаш нуқтаи назаридан анча тўғри келадиган бир ёки бир неча мамлакатларда уларни ривожлантириш;

-ёрдамчи компаниялар орқали ахборотларни тўплаш ва уларни база сифатида фойдаланадиган мамлакатга ўтказиш;

-ташқи муҳитнинг ўзгаришларига ( бозор, сиёсий вазият ) кичкина компанияларга қараганда тезроқ ва кўпроқ муносабат билдириш;

-ишлаб чиқаришнинг катта диверсификация қилиниши туфайли улар таҳликали аҳволга кам тушишади ва кўпинча майда фирмаларга қараганда юксак даромад олишади;

-ниҳоят солиқ кўп солинадиган мамлакатлардаги филиалларига етказиб бериладиган товарлар нархини сунъий ошириш ва бу мамлакатлардаги филиаллардан олиб келинадиган товарлар баҳосини аксинча пасайтириш орқали халқаро корпорациялар солиқлари билан боғлиқ талофатларни камайтиришлари мумкин.Бу мустақил фирмалар ўртасидаги савдодан фарқли ўлароқ, фирманинг ўз ичида бўладиган савдода юз бериши мумкин.

ҳозирги кунда жаҳон ишлаб чиқаришининг 20% дан кўпроғи халқаро корпорациялар улушига тўғри келади ва фирмалар ичидаги савдо (асосий компаниялар билан унинг чет элдаги ёрдамчи филиаллари ўртасидаги ) қайта ишловчи саноат маҳсулотларининг дунё бўйича савдосининг 25% дан кўпроғини ташкил этади.

Айрим халқаро корпорациялар йилига ўн миллиард сўм миқдорида савдо қилишга эришмоқдаки, бу айрим давлатлар умумий миллий даромадидан кўпдир.

Бундан ташқари ҳозирги кунда дунёдаги бевосита инвестицияларнинг кўпчилиги ( 90 % ) ҳам ана шу корпорациялар томонидан амалга оширилмоқда. Шунинг учун ҳам Ғарбдаги у ёки бу мамлакатни бошқа давлатларда жойлаштирилган “иккинчи иқтисоди” кўламларини ҳисобга олмасдан туриб уларнинг иқтисодий имкониятларини баҳолаб бўлмайди.

80-йилларнинг бошига келибоқ, Америка корпорацияларининг чет эллардаги филилаллари маҳсулотларининг қиймати АҚШнинг ички ялпи маҳсулотига нисбатан 41,4 % га етди.

Агар моддий ишлаб чиқариш тўғрисида гапирадиган бўлсак, “иккинчи иқтисод”нинг роли яна ҳам ортади: масалан, америка компанияларининг чет эллардаги филилалларининг маҳсулоти 80-йилларнинг иккинчи ярмида АҚШнинг ўзидаги моддий ишлаб чиқаришнинг таҳминан 80-90% ини ташкил этган. Бинобарин, улар учун ички ва ташқи бозорлар ўртасидаги фарқнинг аста-секин йўқолиб бориши табиий ҳолдир.

Шуни таъкидлаш лозимки, халқаро корпорациялар ташқи операцияларининг асосий географик йўналиши - бу капиталларнинг Ғарбнинг юксак ривожланган мамлакатларнинг миллий хўжаликларига ўзаро кириб боришидир.

Бу корпорациялар фаолиятининг энг муҳим соҳалари-биринчидан, бошқа мамлакатларнинг ички бозорларида иш кўраётган ўз филиаллари ва корхоналаридан тўғридан-тўғри фойда олиш.

Америка халқаро корпорациялари, масалан, чет элдаги филиаллари маҳсулотларининг салкам 65% ини маҳаллий бозорларда, шу жумладан, бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда - 75% ини ва ривожланаётган давлатларда 43% ини сотди.

Улар фаоллигининг аҳамиятини кўрсатувчи иккинчи муҳим соҳа- бу база ҳисобланган ва қабул қилаётган мамлакатлардан бўлаётган экспортни кенгайтиришдир. 80-йилларнинг бошларида бозор иқтисодига ўтган мамлакатлар жаҳон экспортининг 65-70% и ана ўша корпорациялар улушига тўғри келади.

90-йилларнинг иккинчи ярмида халқаро корпорациялар савдоси умумий ҳажмининг ўртача 45% ини экспорт ташкил қилди. Бундан ташқари, хомашёни халқаро миқёсда сотишни ҳам улар тўла назорат қилиб борарди. Жаҳон бозорларида сотилаётган буғдой, қаҳва, маккажўхори, ёғоч материаллари, тамаки, жут ва темир рудасининг 90% и, мис ва бокситнинг 90% и, чой ва қалайнинг 80% и, банан, натурал каучук ва хом нефтнинг 75% и уларнинг улушига тўғри келди. (В.Кузнецов. Что такое глобализация? МЭиМО, 1998, №3 стр.16)

Бунда асосий компаниялар билан уларнинг чет элдаги филиаллари ўртасидаги ички корпоратив алмашувлар муҳим ва тобора кўпроқ роль ўйнайди. Бугунги кунда энг янги технологияларни трансферт қилиш билан боғлиқ тўловларнинг кўпчилик қисми халқаро корпорацияларда ишлаб чиқарилади. (АҚШ ва Буюк Британияда - 80%, Германияда 90% гача)

Кўп сонли трансмиллий комплексларнинг пайдо бўлиши сезиларли йўналиш бўлиб, уларга кўра турли мамлакатларнинг ихтисослаштирилган ва ўзаро кооперативлашган корхоналари у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун бирлашадилар.

Бу жараёнга ривожланаётган мамлакатлар, айниқса “янги индустриал мамлакатлар” аста-секин қўшилмоқда. Улар ривожланган давлатлар саноати учун ихтисослаштирилган буюмлар, узеллар ва таркибий қисмлар етказиб берувчи сифатида тобора фаол иш юритмоқдалар. Масалан, 80- йилларнинг охирларида Сингапур электрон ва электротехника саноати экспортининг 97 % и, Тайваннинг 82% и, Жанубий Кореянинг 75% и, Гонконгнинг 48% и, Бразилиянинг машинасозлик маҳсулоти экспортининг 75 % дан кўпроғи йирик Ғарб корпорацияларининг чет эл филиаллари ҳиссасига тўғри келди.

Турли корпорациялар ўртасидаги рақобатнинг тобора ўсиши ҳозирги замон иқтисодиётининг ўзига хос хусусияти эди, айни бир вақтда улар ўртасидаги ишлаб чиқариш ва тижорат соҳасидаги алоқалар янада кучайди.

Шубҳасизки, халқаро корпорациялар биринчи навбатда Халқаро корпорацияларни барпо этишга ўз маблағларини сарфлаган жисмоний ва юридик шахсларга хизмат қилади. Шу муносабат билан таъкидлаш керакки, уларнинг фаолияти ҳам таянч мамлакатлар, ҳам қабул қилаётган мамлакатларнинг умуммиллий манфаатларига доимо ҳам мос келавермайди.





Download 44,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish