Деликт ва бошқа хил шартномадан ташқари муносабатларни халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш Бошқа масалалар билан бир қаторда деликт муносабатларининг коллизион масалаларини ҳал қилган дастлабки муҳим кўп тарафлама халқаро шартномалардан бири Бустаманте кодекси ҳисобланади. Тўғри, ўз даврининг маҳсули бўлган бу ҳужжат “ҳаракат жойи” ва “зарарли оқибат келиб чиққан жой” категорияларини ажратиш муаммоларининг долзарблигини белгилаган техника, фан ва технологиянинг жадал суръатларда ривожланиши жараёнларини башорат қила олмаган. Бинобарин, унда мустаҳкамланган ёндашувлар lex loci actus принципидан келиб чиқувчи анъанавий ва одатдаги коллизион боғловчиларга асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |