Халқаро форуми “Ўзбекистон ва Япония маданий алоқаларининг долзарб масалалалари: тил, адабиёт, таржима ва жамиятдаги жараёнлар”



Download 6,01 Mb.
bet10/125
Sana07.07.2022
Hajmi6,01 Mb.
#752990
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   125
Bog'liq
Yaponshunoslar FORUMI 2022

Асосий қисм. Шуни таъкидлаш жоизки, япон тилида 家ie - Уй тизими нафақат оилавий муносабатларни ифодалаш учун, балки жамиятдаги ижтимоий муносабатларни ифодалашда ҳам кенг қўлланилади.(масалан, 内(家)uchi - ўзиники 外сото - ўзга муносабати) Шу хусусиятига кўра家ie тушунчаси 家族kadzoku – оила тушунчасига қараганда анча кенг мазмунни англатади ва турли жабҳаларда кенг кўламда фойдаланилади. 家ie - Уй концепти япон халқининг тафаккурида қадим-қадимдан мавжуд стреотип тушунчаларни, маданий минталитетга хос образлар структурасини ўзида акс эттиради. Шунинг учун ҳам уйдаги муносабатлар саноат, спорт каби турли ижтимоий гуруҳларга ҳам хос бўлиб, шу гуруҳлар ичида ҳам қавм-қариндошликка оид бирликлар қўлланилади. Чунки японлар ўзининг оила аъзолари бўлган уйга ишора қилганда 家の人uchi no hito- уйдагилар бирикмасини қўллайди. Оиласига тегишли бўлмаган шахслар гуруҳига ишора қилганда эса бу муносабатлар у учун内の人uchi no hito- ичкари­дагилар ҳисобланиб,uchi(ичкари) иероглифи ишлатилади. Демак, таҳлилимизда асосий эътиборни шу жиҳатларга қаратамиз.
Аввалги тадқиқотларимизда қариндош-уруғчиликни ифодаловчи лексик бирликларни системалаштириш масаласига эътибор қаратгандик3. Шу система асосида қондошлик ва никоҳдан кейинги қариндошлик алоқаларини англатувчи ҳар бир бирликни таҳлил қиламиз.
祖父sofu - бува ҳамда祖母(sobo)-буви бирликлари бир хил 祖 – морфемасига 父 -ота母 – она иероглифининг қўшилиши натижасида ясалган бўлиб, ўзидан 2 авлод юқори авлодни, ота-онанинг ота-онаси маъносини англатади. 祖父母sofubo бува-буви тарзида қўшма сўз бўлиб ҳам қўлланилади.祖 – морфемаси луғатда икки хил ҳамда oya тарзидаги фонетик ўқилишга эга. 祖 – 2 маънони англатади: 1.Аждод 2.Асосчи祖 – оя эса ота-она ҳамда асосчи маъноларини англатади4. 祖父sofu - бува ҳамда祖母sobo - буви ,祖先sosen – аждод каби бирликларда祖 – ўз маъносида қўлланилмоқда.祖 – морфемаси語 - 、国 – koku морфемалари билан қўшилиб, 祖語 sogo – бобо тил祖国sokoku бобо юрт маъноларини англатади. Демак, 祖аслида асосчи маъносини англатувчи иероглиф морфема бўлиб, 祖語 sogo – бобо тил бирор тилнинг юзага келишига асос бўлган тил, 祖国 sokoku бобо юрт бобокалонлар яратган ва шу ерда яшаб келаётган заминга нисбатан қўлланилиши祖иероглифининг маъно кенгайиши асосида юзага келган сўзлардир.
Бундан ташқари, 祖父sofu - бува ҳамда祖母sobo - буви бирликлари олдига 外soto (ташқари) иероглифининг қўшилиши натижасида 外祖父-sotosofu – она томондан бува外祖母sotosobo– она томондан буви каби сўзлар ясалиб, қариндошчилик муносабатининг ота ёки она томондан эканлигини билдиради. Ушбу мисолларда японларга хос 内uchi - ўзиники 外soto - ўзга муносабати яққол намоён бўлади. Яъни 家ie – уйнинг ичидаги одамлар, бундан ташқари шахсга ҳам биологик ҳам психологик жиҳатдан яқин инсонлар内uchi – ўзиники деб қабул қилинади. Ҳам биологик ҳам психологик жиҳатдан узоқ бўлганлар эса уйдан ташқарида деб тушунилиб ўзга шахс саналади. Демак, япон тилида уй хўжайини эркак киши саналиб, у шу уй яъни авлод давомчиси сифатида оила қуриб фарзандларини шу уйда тарбиялайди. Ота-онаси, хотини фарзандлари билан бирга шу уйда яшайди. Шу жиҳатдан набиранинг отасининг ота-онаси (ота томон бува-буви) уйнинг ичида у билан бирга яшагани учун 内祖父母 – uchi sofubo – ўзининг(ичкаридаги) бува-бувиси деб тушунилади, бунга нисбатан 外祖父-sotosofu ,外祖母sotosobo бирликлари набира яшаётган уйдан ташқаридаги материяга ишора қилиб, моддий узоқ муносабатни англатгани учун она томондан бува-буви外soto (ташқари) олд морфемаси қўшилиши билан берилмоқда. Бундан кўринадики, қавм-қариндошлик бирликларининг фарқланишида уйнинг ичи ва уйнинг ташқариси умуман ўз ва ўзга муносабати катта аҳамиятга эга.

Download 6,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish