Хал= таълими вазирлигининг 2004 йил


I. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ КИМЁ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ



Download 297,5 Kb.
bet3/15
Sana22.02.2022
Hajmi297,5 Kb.
#116853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2 5354999872153979847

I. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ КИМЁ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ

1. Кимё ўқув-лаборатория хонасидаги ўқув жиҳозларини жойлашиш тартиби:
1.1. Кимё ўқув-лаборатория хонаси техник хужжатларининг мослик сертификати ва санитария-гигиена сертификати бўлган, Давлат меъёрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Хонада:

  • ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи;

  • ўқувчи иш жойини ташкил этувчи;

  • ўқув-кўргазмали қуролларни ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини сақлаш имконини берувчи;

  • техник воситаларини сақловчи мебел ва жиҳозлар бўлиши лозим.

1.2. Ўқув-лаборатория хонасининг ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши керак.
1.3. Ўқув-лаборатория хонаси учун 3 табақали синф доскаси ва магнитли доска билан таъминланиши ва синф доскаси хонанинг олд томонига полдан 90 см баландликда ўрнатилиши ҳамда магнитли доска синф доскасининг тепасидан ўнг ёки чап тарафига илиш учун мослаштирилиш лозим.
1.4. Кимё ўқув-лаборатория хонасида ўқитувчи учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган, электр токига ва тоза сув ҳамда канализация тармоғига уланган тажриба (демонстрация) столи ва яримюмшоқ стули ўрнатилади. Лаборант хонасига пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган 1 та стол ва яримюмшоқ стул жойлаштирилади.
1.5. Ўқитувчи столи 2 ёки 3 та қисм (секция)дан иборат бўлади.
2- қисмли (секцияли) столда:
1-қисми (секция) тажриба намойишларини ўтказиш учун столнинг юзасига рокивина, метал винтилли кран ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220В қувватли)га уланган бўлиши;
2-қисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим.
3-қисмли (секция) столда:
1-қисми (секция) столининг юзасига рокивина ва канализация мосламалари ўрнатилган ва электр токи (42В ва 220 В қуввтли) га уланган бўлиши;
2-қисми (секцияси)да тажриба намойишларини ўтказиш учун текис бўлиши;
3-қисми (секция) да столнинг баландлиги 90 см ўқитувчининг ишлаши учун қулай бўлиши лозим.
1.6. Ўқитувчи (2 ёки 3 та қисмли (секция)) столи синфдаги ўқувчи столига нисбатан 20-25 см баландлик жойлаштирилади ва синф доскаси билан оралиғидаги масофа 1,2 м ни ташкил этиши лозим.
1.7. Ўқувчилар учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам кимё столи (1 та стол, 2 та стул) бўлиши лозим
1.8. Ўқувчилар столи электр токига (42В) ва столнинг ўрта қисмига тоза сув (метал винтилли краннинг жумраги узунлиги 60 см) ҳамда оқава сув (канализация) тармоғига уланган бўлиши керак.
1.9. Ўқувчилар столининг электр токи кесишув симлари изоляцияланган труба билан қопланган бўлиши ҳамда электр токи штепсили столнинг ён тарафига хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда жойлаштирилади.
1.10. Ўқувчилар столнинг ўрта қисмига рокивина ўрнатилади ва уни тоза сув ҳамда оқава сув (канализация) тармоғига уланади. Уланган қисми ва тоза сув, оқава сув келувчи трубалар столнинг пастки қисмидаги махсус тумбанинг ичига жойлаштирилади ва бу тумба ўқувчиларнинг харакатланишига халақит қилмаслиги зарур.

1.11. Ўқитувчи столининг ўнг тарафида синф ойнаси томонига тажриба намойишларини ўтказиш учун мўрили шкаф (вытяжной шкаф) жойлаштирилади. Мўрили шкаф синф деворидан 60 см синф доскасидан 1,2 м узоқликда жойлаштирилади.


1.12. Мўрили шкафнинг умумий баландлиги 2,5 м гача бўлиб, эни
85 смдан ошмаслиги баландликдаги 2 табақали тумба устига тажриба намойишларни кўрсатиш учун тўрт томони герметик ойна билан қопланган, синф доскаси томондан эса енгил очиладиган ва тажриба намойиш жараёнида қулай жойлаштириладиган эшик (ойнали) ўрнатилган бўлиши лозим.
1.13. Шкафнинг тепа қисми тўлиқ ёпилган ва тажриба жараёнидаги ҳар-ҳил зарарли газларни чиқиб кетиши учун вентельяцион мўркон ўрнатилади ва у орқали ойнадан ташқарига камида 50 см чиқарилади.
1.14. Мўрили шкафнинг ичига тоза сув ва оқава сув (канализация) тармоғи ва электр токи (42В ва 220В қувватли) уланади.
1.15. Синф доскасининг ўнг тарафига электр таъминоти мослаштириб берувчи-КЭХ мосламаси ўрнатилади.
1.16. Мазкур КЭХ мосламаси изоляцион трубалар орқали синфдаги мўрили шкаф, ўқитувчининг тажриба намойиш столи ва ўқувчи столларини электр токи билан таъминлайди.
1.17. Кимё синф хонаси учун камида 5 та секциялик, шундан 3 таси очиқ, 2таси эса эшикли секциядан иборат 4 та шкаф ва лаборатория хонаси учун эса 1 та темир (5 секцияли барча секциялари ёпиқ) ва 2 та махсус шкаф бўлиши лозим.
1.18. Кимё хонаси учун берилган (4 та) шкафлар синф хонасининг орқа томонига жойлаштирилади ва унга коллекциялар тўплами, ўқув-кўргазмали қуроллар, дарсликлар ва ўқув методик адабиётлар ўқувчилар томонидан тайёрланган материаллар кабилар қўйилади.
1.19. Темир ва 2 та махсус шкафлар лаборатория хонасига жойлаштирилади.
1.20. Темир шкаф ичига фақатгина ўқувчилар учун зарарли хиди тез тарқалувчан (ўткир) қоронғу шароитда сақланадиган кимёвий моддалар сақланади.
1.21. 2 та махсус шкафларда зарарсиз бўлган кимёвий моддалар, лаборатория ва амалий машғулотларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар сақланади.
1.22. Ўқув-лаборатория хонасидаги махсус шкафларда сақланаётган кимёвий моддалар тартиб билан инвентар рақамлари асосида жойлаштирилади ҳамда уларни рўйхати тузилиб, шкаф эшигининг ички тарафига илинади.
1.23. Темир шкафлардаги кимёвий моддалар классификация (моддалар синфланиши бўйича) асосида тартиб билан жойлаштирилиб, уларнинг рўйхати темир шкаф эшигининг ички деворига илинади.
1.24. Ўқув-лаборатория хонасида доимий равишда кимёвий элементларнинг даврий системаси, кимёвий моддаларнинг эрувчанлик жадвали ва металларнинг фаоллик қатори жадваллари бўлиши лозим.
1.25. Ўқув-лаборатория хонасининг доскага қарама-қарши томонидаги деворга кимё фанининг ривожланишига хисса қўшган йирик олимлар (3-5 та) портрети ва уларнинг фаолиятига доир қисқача тариф берилган ҳолда илиниши тавсия этилади.


Download 297,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish