Т/р
|
Маҳсулот номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Сони
|
Қайд рақами
(инвен. рақами)
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мактаб раҳбари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Фан хонасидаги жиҳозларга масъул
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Лаборант хонасидаги жиҳозларга масъул
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
|
2.12. Ҳар ҳафтада биология ўқув-лаборатория хонасидаги ва лаборатория хонасидаги мавжуд жиҳозларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ва носоз ҳолга келиб қолган жиҳозлар ва уларни таъмирлаш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 4-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради.
4-шакл
Синф хонадаги жиҳозлар ҳолати бўйича далолатнома
Т/р
|
Маҳсулот номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Сони
|
Қайд рақами
(инвен. рақами)
|
Ҳолати
(яроқли, таъмирталаб,
яроқсиз)
|
Сабаби
|
|
|
|
|
|
|
|
Топширди:
|
Фан хонасидаги жиҳозларга масъул
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Топширди:
|
Лаборатория хонасидаги
жиҳозларга масъул
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Қабул қилди:
|
Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
|
2.13. Ҳар ҳафтада ўқув-лаборатория хонасидаги мавжуд кимёвий моддаларни кўздан кечиради (инвентаризациядан ўтказади) ишлатиш муддати тугаётганларини ўрнини тўлдириш бўйича мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига 5-шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда маълумотнома тақдим этиб боради.
2.14. Кимёвий моддаларни ишлатиш муддати бўйича ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш – иловада келтирилган тавсияга асосан олиб борилади.
5-шакл
Лаборатория хонасидаги кимёвий моддаларни ишлатилиши бўйича далолатнома
Т/р
|
Маҳсулот номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Қайд рақами
(инвен. рақами)
|
Амалий машғулот соати
|
Амалий машғулот сарфи
|
Жами сарфи
|
|
|
|
|
|
|
|
Топширди:
|
Фан хонасидаги жиҳозларга масъул
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Топширди:
|
Лаборатория хонасидаги
жиҳозларга масъул
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
Қабул қилди:
|
Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари
|
Имзо
|
Ф.И.Ш
|
|
2.15. Ўқитувчи томонидан лаборантга тақвимий мавзуий режа асосида ташкил этиладиган ҳар-бир дарсдан олдин керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва кимёвий моддалар рўйхатини номма-ном ёзма равишда беради.
2.16. Лаборант ушбу рўйхат асосида дарс жараёнида фойданиладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва кимёвий моддаларни тайёрлайди.
2.17. Машғулот тугагандан сўнг лаборант томонидан синф хонаси ва лаборатория асбоб-ускуналари тартибга солинади, шиша идишлар белгиланган талаблар асосида ювилади ва қуритиш мосламасига жойлаштирилади. Шиша идишлар қуригандан сўнг тартиб билан шкафларга тахлаб қўйилади.
2.18. Ўқитувчи ва лаборантдан ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва кимёвий моддалардан самарали фойдаланишда уларнинг техник паспортлари ва амалдаги меъёрий талабларга қатъий риоя этишлари талаб этилади.
3. Биология ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш ва уларни сақлашга қўйилган талаблар:
3.1. Биология фанига таалуқли бўлган ўқув режа ва дастурга мувофиқ мавжуд жиҳозлардан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш;
3.2. Биология ўқув-лаборатория хонасига етказилган ва мавжуд барча жиҳозлардан ўқув дастури асосида белгиланган мавзу бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини жиҳозлардан оптимал фойдаланилган ҳолда ташкил этиш талаб этилади.
3.3. Ўқув-лаборатория хонасини амалий машғулот ўтказилганда 2-3 марта ҳавосини алмаштириш керак. Заҳарли, учувчан моддалар билан ишлаб бўлгандан сўнг тезликда идишлар оғзи тиқинлар билан зич беркитилиши ва парафинлаб қўйилиши лозим.
3.4. Қуруқ моддалар солинган идишлар шкаф токчаларига фақат оғзи беркитилган ҳолда қўйилади. Ўқув-лаборатория жиҳозлари-шиша идишлар, асбоблар шундай жойлаштириш керакки, ҳар бир жиҳоз ўқув йили давомида режа асосида фойдаланиш муддатини эътиборга олинган ҳолда сақланади.
3.5. Шиша ва полипропилен идишлар(колбалар, стаканлар, ўлчов мензуркалари,), катта-кичиклигига, тури ҳамда ишлатиш кетма-кетлиги ва олиб туриш, фойдаланиш учун қулай бўлган ҳолда доимий аниқ жойда жойлаштирилиши талаб этилади.
3.6. Суюқ, учувчан моддалар, концентрланган кислоталар ва эритмаларни қуруқ моддалар билан бир токчада сақлаш мумкин эмас.
3.7. Ўқув-лаборатория хонасида ёнувчан моддалар кўп миқдорда сақлаш мумкин эмас.
3.8. Ўқув-лаборатория хонаси учун ажратилган барельеф модуллар қутидан чиқарилиб қути устига ва барельеф модулнинг орқа қисмига инвентар рақамлари қўйилади ва машғулотлар вақтида фойдаланилгандан сўнг тегишли рақамланган қутисида (тик ҳолатда) сақланади.
3.9. Намойиш столи пастки қисми токчасида кундалик дарс давомида зарур бўладиган буюмлар (фильтр ва оддий қоғозлар, қисқичлар, қайчи, ва бошқалар) тартиб билан жойлаштирилади.
3.10. Кўргазмали қуролларни сақлашда проекцион кўргазмали слайдлар, электрон дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, ўқув-лаборатория хонасининг салқин жойида сақланади. Ёз вақтида (таътилда) уларни намлиги ўзгармас ҳолда бир меёрда турувчи металл қутиларда сақланади.
3.11. Мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳолатини таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта атрофлича муҳокама қилиш ва самарали фойдалниш бўйича берилган таклифларни инобатга олиш.
3.12. Масъулиятсизлик туфайли хато ва камчиликларга йўл қўйиб, мебель ва жиҳозларининг ишлаш муддатларининг қисқаришига, қисмларининг ишдан чиқишга олиб келган жавобгар шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий ва интизомий чоралар кўрилади.
3.13. Биология хонасидаги ўқитувчи, лаборант ва ўқувчилар столлари, стуллари, шкафлар ва бошқа турдаги жиҳозларни қирилиши чизилиши каби ҳолатлари ва унинг тозалиги учун ўқитувчи, ўқувчининг ота-онаси, ўқувчи ҳамда таълим муассасининг раҳбарияти шахсан жавобгар ҳисобланади.
Умумтаълим мактабларининг биология ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали ва тўғри фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Республика таълим маркази ва тегишли идоралар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган методик қўлланмадан фойдаланиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |