III. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ФИЗИКА ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ ХОНАСИ
1. Физика ўқув-лаборатория хонасидаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини жойлашиш тартиби:
1.1. Физика ўқув-лаборатория хонаси техник хужжатларининг мослик сертификати ва санитария-гигиена сертификати бўлган, Давлат меъёрларига мос махсус мебеллар комплекти билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Хонада:
ўқитувчи иш жойини ташкил этувчи;
ўқувчи иш жойини ташкил этувчи;
ўқув-кўргазмали қуролларни ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини сақлаш имконини берувчи;
техник воситаларини сақловчи мебел ва жиҳозлар бўлиши лозим.
1.2. Физика ўқув-лаборатория хонасининг ўринлари амалдаги меъёрларга мос бўлиши лозим. Ўқув лаборатория хонаси юзаси 66 м2, лаборант хонаси 16 м2 бўлиши керак.
1.3. Физика ўқув-лаборатория хонаси учун 3 табақали синф доскаси ва магнитли доска билан таъминланиши ва синф доскаси хонанинг олд томонига полдан 90 см баландликда ўрнатилиши ҳамда магнитли доска синф доскасининг чап тарафига илиш учун мослаштирилиши лозим.
1.4 Физика ўқув-лаборатория хонасида ўқитувчилар учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам бўлган ва электр токига уланган тажриба (демонстарция) столи, уч томони ёпиқ, катта бўлмаган бир тумбали баландлиги 72 см , устки ўлчами 1х0,8 м бўлган стол ва яримюмшоқ стули бўлиши лозим.
1.5. Физика ўқув-лаборатория хонасининг олдинги қисмида ўқитувчи столи синфдаги ўқувчи столига нисбатан 20-25 см баландликка жойлаштирилади ва синф доскаси билан оралиғидаги масофа 1,2 м ни ташкил этиши лозим.
1.6. Ўқувчилар учун пластик қопламали кимёвий жиҳатдан мустаҳкам столи (1 та стол, 2 та стул) бўлиши лозим.
1.7. Ўқувчилар столи электр токи (42 В) га уланган бўлиши ва столнинг электр токи келувчи симлари изоляцияланган труба билан қопланган бўлиши ҳамда электр токи штепсили столнинг чап ён тарафига хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда жойлаштирилади.
1.8. Синф доскасининг ўнг томонидаги деворга электр таъминоти мослаштириб берувчи-КЭФ мосламаси ўрнатилади.
1.9. Мазкур КЭФ мосламаси изоляцион трубалар орқали синфдаги ўқитувчининг тажриба намойиш столига 42 В ва 220 В кучланишли розеткалар, ўқувчиларнинг столига фақат 42 В кучланиш берилади. Ўқитувчи столига ўрнатилган 220 В кучланишли розеткадан электр токи билан ишлайдиган техника воситаларини ишлатишда фойдаланилади.
1.10. Физика ўқув-лаборатория хонаси учун камида 5 та секциялик, шундан 3 таси очиқ, 2 таси эса эшикли секциядан иборат 4 та шкаф ва лаборатория хонаси учун эса 2 та махсус шкаф бўлиши лозим.
1.11. Физика ўқув-лаборатория хонаси учун берилган (4 та) шкафлар синф хонасининг орқа томонига жойлаштирилади. Бу шкафларга физикадан ўтказиладиган тажриба ва намойишлар, лаборатория ишлари учун керакли ўқув лаборатория жиҳозлари физиканинг алоҳида-алоҳида бўлимлари бўйича жойлаштирилади ҳамда ўқув дастурининг бажарилиши учун зарур бўлган ўқув методик адабиётлар ва дидактик материаллар, тарқатма материаллар ва ўқувчилар томонидан тайёрланган асбоблар ва рефератлар қўйилади.
1.12. Физика ўқув-лаборатория хонаси деразасининг қарама-қарши томони деворига “Бирликларнинг халқаро системаси-СИ” ва ҳосилавий бирликлар жадвали жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |