53
муайян
режа асосида, тартибли, кўп
қиррали мaқсадгa йўналтирилган, ўзаро
мантиқий боғлиқ, изчил бошланғич таълимга замин вазифасини ўтовчи
психик ўсиш даражасини назарда тутамиз.
Шунингдек, таълим учун психик ўсиш даражасидан ташқари, бола
турмуши ва фаолиятининг тафовутлари, шароитлари, ўзига хослиги, унинг
сихат-саломатлиги, усулий жиҳатдан тайѐргарлиги, оддий кўникмаларни
ўзлаштиргани каби омилларни ҳисобга олиш мақсадra мувофиқдир. Юқорида
айтилганларнинг ҳаммаси боланинг мактаб таълимига психологик жиҳатдан
тайѐргарлигининг объектив томонларини ифодалайди.
Бола мактаб таълимига психологик тайѐрланишнинг субъектив томони ҳам
мавжуддир. Унинг мактабда ўқиш хоҳиши, интилиши, катта ѐшдаги
одамлар билан мулоқотга киришиш истаги мазкур тайѐргарлик
билан узвий
боғлиқдир.
Мактабга тайѐр бўлмаган болалар билан ишлаѐтиб, педагог ота -оналар ва
болалар боғчаси тарбиячиси мажбуриятлари сирасига кирадиган вазифаларни
ўз зиммасига олади. Зеро, болани мактабга тайѐрлаш, ўқув фаолиятини
эгаллашга тайѐрлаш унинг мактабгача ѐш давридаги тўлақонли ривожланиши
натижаси бўлиши лозим. Шу мақсадли ривожлантиришнинг ўрни ва аҳамияти
ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш жуда муҳим.
Шуни таъкидлаш жоизки, кўпгина машғулотларда эртактерапия,
ўйинтерапия ва арттерапия қўлланилади. Бунда машғулот ўтказиш
режаси
турлича бўлиб, сеанс қўшиқ ѐки ўйин билан бошланиши қулай. Аввалги
машғулотлардан бири бўлган қизиқ воқеалар, психотерапевтик ўйинлар ўйнаб,
сўнг болалар эртак эшитиб, расм чизишади.
1-босқич: Бунда 2-3 машғулот бўлиб, у тайѐрловчи бўлади ва унга
болаларни гуруҳга йиғиш киради. Кўпинча 1-машғулотда болалар билан
уришмаслик, бир-бирини ҳақоратламаслик, ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва
ѐқмайдиган мавзуда гаплашмаслик ҳақида сўз боради. Гуруҳ қоидалари
бажарилиши учун уни минимал даражада тузиш лозим. Бу босқичда болалар
ўзини қулай сезиши керак бўлиб, бир-бири билан дўстлашиб,
психотерапевт
билан тил топишиб машғулот ўтказишни ўрганиши керак.
3-4 машғулотда болаларнинг агрессив хулқи юзага чиқиши кузатилади.
Бундай ҳолларда боладаги агрессияни чиқиб кетишига имкон бериш
лозим.Жиддий муаммо тус олганда болаларга, муаммонинг ўчоғини топиб,
тўғри йўл кўрсатиб ѐрдам бериши керак.
Бу босқичда турли ўйинлар, эртакдан фойдаланиш, психотерапевтик
машқлар, болаларни гуруҳга суянишини ўргатилади. Бу босқичда қўлланилган
эртакларда болаларга маъсулиятлиликни,
атрофдагиларни севиш, ҳурмат
қилиш, ўзаро ѐрдам бериш, ўзидаги ишончсизликни бартараф этиш, ота-она