Таянч сўзлар:
амалий дастурий воситалар,
онлайн кутубхона,
электрон каталог.
1.
Амалий дастурий воситалар ҳақида тушунча
Амалий дастурлар пакети.
Ҳисоблаш техникасини амалиѐтда самарали
татбиқ
этишнинг
шартларидан
бири
амалий
дастурларнинг
ихтисослаштирилган пакетларини яратишдир. Уларга киришнинг осонлиги ва
фойдаланишнинг соддалиги шахсий компьютернинг муҳандислик меҳнатига,
илмий соҳа, иқтисодиѐт, маданият, таълимнинг аниқ вазифаларини ечишда
кенгроқ татбиқ этиш учун шароитлар яратади.
Амалий дастурлар пакетлари (АДП)
одатда махсус тизимлар асосида
қурилади ва у бундан кейинги аниқ йўналишда ривожланади. Улар ҳисоблаш
воситаларининг дастурли таъминланишида алоҳида етказиб берилади, ўзининг
ҳужжатларига эга ва операцион тизимларнинг таркибига кирмайди. Кўпгина
пакетлар интеграциянинг шахсий воситаларига эга. Пакетни ишлаб чиқиш
операцион тизимнинг замонавийлаштирилишини талаб қилмаслиги керак. Бу
бошқарувчи дастурларнинг ишига ҳам тегишлидир.
Барча АДПни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
операцион тизимлар имкониятларини кенгайтирувчи пакетлар;
умумий белгаланишдаги пакетлар;
Операцион тизимлар имкониятларини кенгайтирувчи
пакетлар турли хил
конфигурацияларга эга Шкнинг фаолият юритишини таъминлайди. Уларга
22
намунавий конфигурацияларга эга кўп машинали мажмуалар, диалогли
тизимлар, вақтнинг реал кўламида ишлаш учун тизимлар, узоқлаштирилган
пакетли ишлаб чиқиш ишини таъминловчи пакетлар киради.
Умумий
белгиланишдаги
амалий
дастурлар
пакетлари
қўлланишларнинг қуйидаги кенг доираси учун дастурлар мажмуини ўз ичига
олади: альфавит – рақамли ва график дисплейлар, граф киритувчилар,
дастурлаш тизимлари, махсус тиллар
учун
дастурлаш тиллари ҳамда илмий –
техник ҳисоб – китоблар, математик дастурлаш, материалларни ишлаб чиқиш,
моделлаштиришнинг ҳар хил турлари, оммавий хизмат кўрсатиш
назариясининг вазифаларини ҳал қилиш ва ҳоказолар.
Ўз вазифавий имкониятлари бўйича қудратлироқ компьютерлар пайдо
бўлишига олиб келувчи микроэлектроника соҳасидаги ютуқлар янги АДПнинг
яратилишига сабаб бўлди. Ўз навбатида, фойдаланувчи аниқ вазифаларни ҳал
қилишда ишлатадиган тарифларни яхшилаш зарурияти компьютерлар ва
периферияли қурилмаларнинг архитектуралари, элементли базаларини
такомиллаштиришни рағбатлантиради.
АДП тузилиши ва тамойиллари компьютернинг синфи ва доирасида бу
пакет фаолияти операцион тизимларга боғлиқ. Шахсий компьютерлар учун
яратилган дастурларнинг бу пакетларини вазифавий – ташкилий аломати
бўйича таснифлаш 1 - расмда берилган.
23
.
1- расм. АДПнинг таснифланиши.
Пакетларнинг ҳар бири ташкил қилиш муаммоларига, ишлаб чиқиш ва
яратишнинг қийинчиликларига эга. Ҳар бир пакет шахсий компьютер ва унинг
белгиланишига мувофиқ дастурлашнинг аниқ тилида ва тилнинг имкониятлари
олдига қўйилган талабларга кўра амалга оширилади.
Келтирилган дастурда ўйин дастурлари келтирилмаган, улар
автоматлаштириш, касбий фаолият учун восита бўлмайди улар дам олиш учун
мўлжалланган. Таржимонлар, орфография, электрон луғатлар дастурларнинг
йўқлиги бу дастурлар матнининг муҳаррири, намойиш (презентация)
кўринишидаги АДПга вазифавий қўшимча бўлганлиги билан
боғлиқ.
Бу
дастурларни амалий дастурлар пакетлари таркибига киритиш тенденцияси
кузатилмоқда.
Мавжуд АДП ахборотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ фаолиятининг
деярли барча соҳаларини қамраб олади. АДПни ривожланиш ва
такомиллаштириш илгарилаб борадиган жараѐн, шу боис имкониятлари
ҳозирги пакетларнинг ютуқларидан ўтиб кетувчи янги АДПлар пайдо бўлиши
кутилмоқда.
24
Do'stlaringiz bilan baham: |