2.
Ўзлаштира олмайдиган ўқувчилар билан ишлаш
Ўзлаштира олмаслик тушунчаси таълим ҳаракати ва натижалари,
мактабни
табиявий
ва
дидактик
талабларига
тўғри
келмайди.
Ўзлаштиришдаги қолоқлик ўқувчида ўқиш ва санаш қобилятини яхши
ривожланмаганлигида, интеллектуал анализ билимларини ажратиш
сустлигида, кўника олмаслик ва бошқаларда намоѐн бўлади. Тизимли
ўзлаштирмаслик педагогик қолоқликка олиб келади, бунда шахсни мактаб,
жамият талабларига тескари салбий сифатлари тушунилади. Бу ахлоқий,
ижтимоий, иқтисодий позициядан ѐқимсиз ва хатарлидир. Педагогик қолоқ
болалар кўпинча мактабни ташлайдилар, хавф гуруҳини кўпайтирадилар.
Ўқувчилар қолоқлиги уларнинг индивидуал хусусиятлари ва уларнинг
ривожланиши кечаѐтган шароитларга боғлиқ. Бу шароитларнинг энг муҳими
деб педагогика, мактабда болаларни таълим, тарбия жараѐнини тан олади.
Муаммони тадқиқ қилиш ижтимоий саволларнинг катта доирасига
тааллуқлидир, одам, индивид, шахс хақидаги барча фанларни ўрганишни
талаб қилади.
Айнан дидактика қолоқлик тушунчасини асослай олади, уни бошқа
фанлар хал қилолмайди, чунки қолоқлик дидактик тушунчадир.
Адабиѐтларда қолоқликни асосини очиб бериш вазифаси қўйилмаган бўлса
ҳам, кўпгина ишларда унинг ечими йўлларини кўриш мумкин. Бу
йўналишлардан бирини қолоқликни келтириб чиқарувчи шароит анализи
ташкил қилади. Шундай қилиб, М. А. Данилов қолоқликни таълим
жараѐнини қўзғатувчи кучга боғлайди. Бу позицияга асосан, ўқувчилар
имкониятларини бирлиги ва улардан кутилаѐтганлар қарама-қаршилиги
вазиятида қолоқлик келиб чиқади. Шунга ўхшаш фикрни В. Оконь айтган, у
37
қолоқликни ўқувчилар, ўқитувчилар ва ташқи таъсирлар орасидаги
муносабатни бузилиши сифатида кўради.
Бироқ бу йўналишдаги тадқиқотларни етарли деб бўлмайди, улар
ташқи таъсирларни ўрганишга қаратилган бўлиб, ички кечинмаларини сояда
қолдирадилар.
Ортда қолиш- бу талабларни бажарилмаслиги (ѐки улардан бирини), у
ўқув жараѐнида ортда қолмасликни аниқлаб берувчи шу даврнинг бир
қисмидир. ―Ортда қолиш‖ сўзи талабларни бажарилмаслигини йиғилиш
жараѐнидир, ва бундай бажармаслик, шу жараѐннинг бир муддатидир. Бу
тушунча ва терминология қарама-қаршилиги тадқиқ қилинаѐтган
мавжудликнинг асоси: ортда қолиш жараѐни ортда қолиш актларидан келиб
чиқади.
Ортда қолиш ва ўзлаштирмаслик хамохангдир. Улгурмаслик ортда
қолиш жараѐнининг сўнгги қисмидир. Кўп маротаба ортда қолиш, агар улар
хал қилинмаса, бир-бири билан бирикиб, натижада улгурмасликни кетириб
чиқаради.
Нега ортда қолиш келиб чиқади деган саволга жавоб бериш учун, биз
аввало ўзлаштириш факторларини кўриб чиқишимиз лозим. Адабиѐтларни
ўрганиш натижасида, ўзлаштиришни 3 асосий фактори аниқланди:
ўқувчиларга талаблар, мактабнинг мақсадларидан бири; ўқувчиларнинг
психофизик имкониятлари; уларни ҳаѐтининг ижтимоий шароитлари,
мактабда
ва
мактабдан
ташқаридаги
таълим
ва
тарбия.
Ўқувчиларга талаблар назорат вазифалари ва бахо критерийларини ишлаб
чиқишни асосидир. Таълимни ташкил этувчи талаблар фақатгина
ўқувчиларни псиҳик ва жисмоний имкониятларидан ортмаганда ва
болаларни таълим ва тарбия жараѐни хамоханглиги бузилмаганда амалга
ошиши мумкин.
Болалар имкониятларида иккита бир-бирига боғлиқ томонни ажратиш
мумкин- жисмоний имкониятлар (организм холати ва уни ривожланиши) ва
психик имкониятлар (ҳаѐл, хотира, тасаввур, қабул қилиш, эътиборни
ривожланиши). Ўқувчиларга талабларни ишлаб чиқишда хар бир ўқув
предмети мутахасислари у ѐки бу мактаб ѐшидаги болаларнинг
имкониятларига асосланадилар. Болаларнинг психожисмоний имкониятлари
ижтимоий шароитлар, шунингдек мактаб ўқув-тарбия иши таъсирида
ўзгаради. Таълим мазмуни ва методлари ўқувчилар имкониятларини
оширади (баъзида сусайтиради).
Ижтимоий шароитлар ўзлаштириш фактори сифатида болалар
имкониятлари билан хамохангдир. Бу болалар яшайдиган, ўқийдиган,
тарбияланадиган, кундалик шароитлар, ота-оналарнинг ва ўраб турган
38
муҳитнинг маданий даражаси, синфларнинг тўлдирилиши, мактаб
жихозлари, ўқитувчилар квалификацияси, ўқув адабиѐтларининг сони ва
сифати, ва бошқа шароитлар. Ва бу фактор таълим мазмунини аниқлашда
қўлланилади.
Бир хил таълим ва тарбия шароити турли шароитда тарбияланаѐтган,
организмида турли фарқлари мавжуд, умуман турли ривожланишдаги
болаларга турлича таъсир қилади. Нафақат таълим, балки бутун ҳаѐти бола
шахсини шаклланишига таъсир кўрсатади, ва шаклланиш нафақат ташқи
таъсирлар асосида кечади.
Ўзлаштираолмаслик кўринишлари
Бударный А.А. ўзлаштирмасликни икки кўринишини фарқлайди. У
ўзлаштирмасликни конкрет асоси ўқувчиларни кейинги синфга ўтказиш
қоидаларига боғлиқлигини айтади. Чунки мактабда кейинги синфга,
минимумталабларни
бажарганлар
―3‖
баллилар
ўтказилади,
ўзлаштирмаганлар ―2‖, ―1‖ балл билан белгиланади ва ўтказилмайди.
А. М. Гельмонт ишида хам ўзлаштирмасликни 3 турини кўриш мумкин, улар
ўқув предметларини сони ва ўзлаштирмасликни барқарорлигига асоаланади:
1 – мулоқот ва чуқур ўзлаштирмаслик- кўпчилик ѐки барча ўқув
предметлари бўйича узоқ вақт;
2 - қисмли, лекин барқарор ўзлаштирмаслик – 3 та қийин фандан
1тасини, (қоидага кўра рус тили ва чет тили, атематика);
3 – эпизодик ўзлаштирмаслик – бир гал у, бошқа сафар бу осонларни
ўзлаштирмаслик.
Барча вазиятларда А. М. Гельмонт қайд қилинган ўзлаштирмасликни
назарда тутади: ўзлаштирмайдиганларга у, чоракни охирига қониқарсиз
бахолар билан етиб борувчи ўқувчиларни мисол қилади.
Ўзлаштиролмайдиган ўқувчилар турлари
Улар билан кундалик иш амалиѐтида хар бир конкрет ўзлаштирмаслик
вазиятида биз индивидуал ѐндашувнинг янги услубларини излашимизга
тўғри келяпти. Мактабдаги ўзлаштирмасликнинг бундай ―кўптуслилиги‖
ўқитувчилар ишида уни бартараф этишда катта қийинчилик туғдиради.
Мактабда ўзлаштирмасликни узоқ тадқиқ этиш, уни тпик намоиш этилишини
асослайди. Ўзлаштираолмаѐтган ўқувчи типи шахс муҳим хусусиятларини
хамоханглиги билан характерланади, улар узоқ муддат ўзлаштираолмаслик
натижасида юзага келади, бу ўқув ишидаги ютуқларни аниқлайди.
Ўзлаштирмаѐтган ўқувчилар типологияси асосига кўпчилик авторлар ўзлари
томонидан ўрганилган сабабларни қўядилар. Л. С. Славина ҳам шундай
қилган: ўзлаштирмаслик типлари доминант сабаб асосида ажратилади.
Ўзлаштирмаѐтганларнинг бир гуруҳини ўқишга таъсир этувчи мотивлари
39
бўлмаган ўқувчилар, бошқасини- ўқишга нисбатан қобиляти кучсиз болалар,
учинчисини- ўқув-мехнат кўникмалари нотўғри шаклланган ва меҳнатни
билмайдиган ўқувчилар ташкил қилади. Худди шу методни А. А. Бударный,
Ю. К. Бабанский ва бошқа бир қатор авторлар қўллайдилар. Бундай
типологиялар
ўзлаштирмасликни
ички
қурилишини
бермайдилар.
Типологияларни бошқа нарсаларга асосланган холда қуриш харакатлари ҳам
бўлган, буларга ўқувчиларни ўқув-мехнат характеристикалари ва улар
шахсини структураларини киритиш мумкин. Бундай ѐндашувни П. П.
Блонскийда кўриш мумкин, ўқувчиларни умумий типологиясини туза туриб,
ўзлаштирмаѐтганларнинг ҳам типларини фарқлаган. Бу, биринчидан, унинг
томонидан келтирилган ―ѐмон ишчи‖ типи. Уни кўринишлари қуйидагича:
1) вазифани жиддий қабул қилмайди, кўпинча уларни тушунмайди.
Шунга қарамасдан ўқитувчига саволлар бермайди, вазифани тушуниб
олмайди;
2) пассив ишлайди (ишнинг кейинги босқичига ўтишда доимо стимул
талаб қилади);
3) омадсизлик ва қийинчиликларини белгилаб бомайди;
4) мақсади хақида аниқ тасаввурга эга эмас, ўз ишини
режалаштирмайди;
5) баъзида жуда суст ишлайди, баъзида секин сустлаштиради;
6) ишининг натижасига индифферент ѐндашади.
Ажратилган бошқа тип патологик деб номланган - улар эмоционал,
ўқишда омадсизликларга кўп учрайдиган, атрофдагилардан специфик
муносабат кўрадиган ўқувчилардир. Улар иш бошланмасдан ―қила
олмайман‖ деб айтадилар, атрофдагилардан қўллаб-қувватлаш кутадилар,
омадсизлик ва қийинчиликни оғир кечирадилар. Бу вазиятдан кўрсатилган
хусусиятлар дидактикдан кўра психик характер касб этадилар.
Н.И. Мурачковский ўзлаштирмасликни психологик типини келтиради: бунда
асос
қилиб
ўқувчилар
шахсини
кучлироқ
томонлари
олинган.
Ўзлаштираолмаѐтган ўқувчиларни типларга ажратишни ўқувчиларни икки
асосий хусусиятлари гуруҳини хамоханглиги характеридан келиб чиқб
амалга ошириш мумкин:
Ўрганувчанлик билан боғлиқ ақлий фаолият хусусиятлари
Ўқувчини билимга нисбатан муносабатини аниқловчи шахсий
йўналганлиги.
Шу асосда ўзлаштирмайдиган ўқувчиларни уч кўриниши ажратилган:
Ўқувчи позициясини сақлаб қолиб, ўқишга яхши муносабатда
бўлишига
қарамай
ақлий
фаолиятининг
сифати
паст
бўлган
ўзлаштирмайдиган ўқувчилар.
40
Ақлий фаолияти ривожланиш даражаси анча баланд шунга қарамасдан
ўқишга салбий муносабатда ва қисман ѐки тўлиқ ўқувчи позициясини
йўқотган ўқувчи.
Ақлий фаолияти сифати паст, ўқига салбий муносабатда ва тўлиқ
ўқувчи позициясини йўқотган ўқувчи.
Ўзлаштирмайдиган ўқувчиларнинг биринчи типи
Бу типдаги барча ўқувчилар учун паст ўзлаштирувчанлик хосдир, у
фикр операцияларининг паст даражаси билан боғлиқ. Фикр жараѐнларининг
суст ривожланиши (анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш ва
конкретлаштириш)
ўқув
материалини
ўзлаштиришда
жиддий
қийинчиликларга олиб келади. Бундай ѐндашувда ўқувчилар ўқув
вазифаларини ўзларига мослаштиришга харакат қиладилар ѐки умуман ақлий
меҳнатдан қочадилар, натижада эса ақлий ривожланиш сусаяди ва ўқув иши
кўникмалари шаклланмайди.
Ўзлаштирмайдиган ўқувчиларнинг иккинчи типи
Бу типдаги ўқувчилар мактабга яхши интеллектуал тайѐргарлик билан,
яхши ўқиш нияти билан келадилар. Бироқ уларнинг ўқув ишлари сифатида
энг аввало шу нарса намоѐн бўладики, нимани ѐқтирсалар шуни бажаришга
ўрганганлар, бу ўқувчилар фанлардаги фаол ақлий меҳнатдан қочадилар,
систематик ва кўп вақт талаб қилувчи меҳнатни (математика, чет тиллари)
ѐқтирмайдилар, оғзаки фанлар бўйича вазифаларни юзаки ўзлаштирадилар.
Бундай иш жраѐнида уларда билим кўникмалари, қийинчиликларни енгиб
ўтиш билимлари шаклланмайди.
Ўзлаштирмайдиган ўқувчиларнинг учинчи типи
Бу типга хам биринчиси сингари паст ўзлаштирувчанлик хосдир.
Ақлий жараѐнларни суст ривожланиши ўқув материалини ўзлаштиришда
қийинчиликлар тўғдиради. Ўқув вазифаларини бажаришда бу ўқувчиларга
критиклик етишмайди. Олинган натижаларни бошқа ўқувчиларнинг
натижалари билан солиштиришга харакат қилмайдилар. Вазифани бу тариқа
бажариш нафақат ўзлаштириш ва ишни билмасликдаги қийинчилик, балки
ўқишга эътиборсиз муносабатни ҳам англатади. Бу ўқувчиларда
фикрлашнинг
торлиги
ѐрқин
намоѐн
бўлади.
Р. Л. Гинзбург ишларида ўқувчиларни ўқув меҳнат характеристикалари
хақида кўпроқ маълумот берилган. Автор ўқувчилар томонидан
материалларни турлича қабул қилинишини назарда тутади. Бу вазиятда ўқув
материали сифатида китобдаги матн назарда тутилади, ўзлаштиришнинг
турли типлари эса матнни мантиқий қайта ишлаш даражаси билан боғлиқ.
Ўзлаштирмайдиганларни
умумий белгиси ўзининг
ақлий
кучини
зўриқтирмаслик истаги, қийинроқ иш методларига салбий муносабат
41
билдиришдир.
тадқиқотчилар эътибори шаклланган ўзлаштимасликка қаратилган, ва асосий
мақсад унинг сабабини аниқлашдир. Н. А. Менчинская ва унинг
хамкасблари фақатгина кўпчилик фанлар бўйича бир неча йиллар мобайнида
ўзлаштирмайдиган
ўқувчиларни
ўрганадилар.
Ю.
К.
Бабанский
тадқиқотларида
ўзлаштирмаслик
сабаблари
анализларини
ўзлаштирмасликдан хабар берувчи асосий методлар ташкил қилади.
Ўзлаштирмаслик сабаблари
Мактабдаги ўзлаштирмаслик асосида битта эмас бир нечта сабаб ѐтади,
улар кўпинча биргаликда комплекс шаклда келади. Уларни орасидан
қуйидагиларни аниқлаш мумкин: ўқитиш методларининг мукаммал
эмаслиги, педагог билан позитив муносабатларнинг йўқлиги, бошқа
ўқувчилардан яхшироқ бўлиб қолишдан қўрқиш, маълум бир жабхада энг
яхши бўлиб қолишдан қўрқиш, фикрлаш жараѐнларининг шаклланмаганлиги
ва бошқалар.
Сабаблар классификацияси
Бироқ, сабабларни у ѐки бу тарзда гуруҳийлаштиришга уринишлар хам
бўлган. Масалан, А. М. Гельмонт ўзлаштирмаслик сабабларини унинг
категориялари билан бирлаштирмоқчи бўлган. У ўзлаштирмасликни уч
категориясини ажратган: чуқур ва умумий ортда қолиш (1 категория),
қисман, аммо барқарор қолоқлик (2 категория), эпизодик ўзлаштирмаслик (3
категория).
I категорияни сабаблари сифатида қуйидагилар белгиланган: ўқувчи
тайѐрлигини паст даражаси; турли хилдаги ноқулай шароитлар (жисмоний
дефектлар, касаллик, ѐмон кундалик шароитлар, яшаш жойининг мактабдан
узоқлиги, ота-она ғамхўрлигининг йўқлиги); ўқувчида тарбиянинг
етишмаслиги (эриниш, бетартиблик), унинг суст ақлий ривожланиши.
II категорияга қуйидагилар кўрсатилган: аввалги синфларда
тугалланмаганлик; ўрганилаѐтган фанга ўқувчида етарли қизиқишнинг
йўқлиги, қийинчиликларни енгишга ироданинг етишмаслиги.
III
категорияга
қуйидагилар
кўрсатилган:
таълим
беришни
етишмаслиги, билимларнинг мустахкам эмаслиги, кучсиз назорат; дарсларга
тартибсиз қатнашиш, дарсларда эътиборсизлик, уйга вазифаларни
бажармаслик.
Ўзлаштирмасликни сабабига Ю.К.Бабанский ўз эътиборини қаратган.
У ўқувчиларни ўқув имкониятларини, ўзлаштиришнинг икки асосий фактори
тушунчасига боғлиқ холда ўргшанди. Ю. К. Бабанский тушунчасида ўқув
имкониятлари, ўқув фаолиятида шахс потенциалини ташкил этади ва шахс
ҳусусиятлари синтези ва унинг ташқи таъсирларга муносабати потенциалини
42
ташкил этади.
Ю. К. Бабанский томонидан ишлаб чиқилган ўқувчиларни ўрганиш
схемаси мактаб даражасида ўқув жараѐнини оптималлаштириш мақсадига
йўналтирилган.
СХЕМА
I ички режа шароитлари;
I 1 – ўқувчи организми хусусиятлари;
I 2 – ўқувчи шахсий хусусиятлари;
II III IV — ташқи режа шароитлари;
II а) маиший шароитлар;
II б) мактабдаги гигиеник шароитлар;
II в) оиладаги тарбия ҳусусиятлари;
II г) мактабдаги таълим ва тарбия ҳусусиятлари;
III а) маиший имкониятлар етишмаслиги сабаблари;
III б) мактабда гигиеник шароитларни етишмаслиги сабаби;
III в) оиладаги тарбияни етишмаслигини келтириб чиқарувчи шароит;
III г) ўқув- тарбия жараѐнини етишмаслигини келтириб чиқарувчи
шаролитлар.
Ички режа сабабларига у болалар соғлиғидаги дефектлар, уларнинг
ривожланиши, билим, кўникма ва малакалар кўламининг етишмаслигини
киритади. Ташқисининг сабабларига биринчи навбатда педагогик сабаблар:
а) дидактик ва тарбиявий таъсирларни етишмаслиги;
б) ташкилий-педагогик характер (мактабдаги жараѐнни ташкил этиш,
маълумотлар базаси);
в) ўқув режалари, дастурлари, методик қўлланмалари, шунингдек,
мактабдан ташқари, оиланинг таъсирларини етишмаслиги.
Ю. К. Бабанский схемасида энг муҳими, унда сабаблар гуруҳи
орасидаги боғлиқлик кўрстилган, биринчи ва иккинчи тартиб ажратилган,
улар ўзаро сабаб ва оқибатдир. Масалан, оиланинг салбий таъсири ўқувчи
тартибсизлиги билан боғлиқ.
Ўзлаштирмасликни сабабларини гуруҳлаштиришга бўлган харакатлар
кўпроқ назарий талабларга мосдир. П. П. Борисовнинг схемасини кўришимиз
мумкин. Унда ўзлаштирмасликни уч гуруҳи фарқланади:
I.
умумпедагогик сабаблар
II.
Психофизиологик сабаблар
III.
Ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий сабаблар
I гуруҳ сабаблари автор фикрича, ўқитувчиларнинг ўқув-тарбия
ишларини етишмаслигидир. Бу сабаблар дидактик (дидактикани принцип ва
қоидаларини бузилиши) ва тарбиявий (асосий тарзда болалар билан ишлашда
43
синфдан ва мактабдан ташқари ишларга эътибор қаратмаслик)га бўлинади.
Иккинчи гуруҳ сабаблари болаларни нормал жисмоний, физиологик ва
интеллектуал
ривожланишини
бузилиши
билан
белгиланади.
III гуруҳ сабаблар, П. П. Борисов таъкидлашича, ўқитувчи ва ўқувчилар
иродасига боғлиқ эмас. Уларга мактабни суст моддий-техник базасини,
болаларни мактабгача тарбия даражасини пастлигини, таълим тили
муаммоларини ишлаб чиқилмаганлигини, ўқувчиларни уйдаги ҳаѐтий
шароитларини, ота-оналарини маданиятлилик даражасини, оиладаги
муносабатни, ўқитувчилар етишмаслигини киритади.
Бу
классификация
ўқувчиларга
муносабат
сабабларини
ичкишароитлардан ташқисини; таълим шароитлари бошқа ижтимоий
шароитлардан ажратилган.
Ўзлаштирмасликни бартараф этиш йўллари
Замонавий дидактика ўзлаштирмасликни бартараф этиш йўллари
сифатида қуйидагиларни таклиф қилади:
1. Педагогик профилактика - оптимальных педагогик системаларни
излаш, хамда таълимни фаол метод ва формаларини, янги педагогик
техналогияларни, муаммовий ва дастурлаштирилган таълимни қўллаш.
2. Педагогик диагностика – таълим натижаларини систематик назорат
ва бахоси. Бунинг учун ўқитувчининг ўқувчилар, уларнинг ота-оналари
билан суҳбати, қийин ўсмирни ўқитувчи томонидан кузаталиши, тестларни
ўтказиш, натижаларини анализи киритилади.
3. Педагогик терапия – таълимда ортда қолишни бартараф этиш чора-
тадбирлари.
4. Тарбиявий таъсир. Ўқишдаги омадсизликлар ѐмон тарбия билан
боғлиқ, ўзлаштирмайдиган ўқувчилар билан индивидуал тарбиявий иш олиб
борилиши лозим, у ўзига ўқувчини оиласи билан олиб бориладиган ишни
ҳам киритиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |