КУН ТАРТИБИ:
1. Зангиота туман 38-умумтаълим мактаби ҳузурида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг октябр ойида амалга оширган ишлари самараси ва ноябр ойи режалари тўғрисида.
Йиғилиш раиси Х. Бакирова сўзга чиқиб, кун тартибида белгиланган масала юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди ҳамда Республикамизнинг барча туман-шаҳарларида ўтказилаётган маҳалла фуқаролари йиғини раиси ва маслаҳатчилари сайлови тўғрисида гапириб ўтди.
Сўнг “Куйошли” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг диний ва маънавий-аҳлоқий ишлари бўйича маслаҳатчиси, Жамоат кенгаши аъзоси А.Сатторов ҳамда 38-умумтаълим мактаби Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси, Жамоат кенгаши аъзоси Жабборова Гулхаёнинг бугунги кунда вояг етмаган қизлар ўртасида эрта турмушга чиқишнинг олдини олишга қаратилган ишларнинг олиб борилаётганлиги юзасидан маъруза қилдилар
Шундан сўнг Зангиота туман хамшираси, Жамоат кенгаши аъзоси М.Тошматова сўзга чиқиб эрта турмуш қуриш ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, уларни инсон соғлиғига зарарлари, ҳуқуқий жавобгарликлари мавзуларида ота-оналар ўртасида мутахассислар иштирокида тушунтириш ишларини амалга ошириш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.
Шундан сўнг Жамоат кенгаши аъзолари ўртасида кун тартибидаги масала юзасидан ютуқ ва камчиликлар бўйича кенг муҳокама олиб борилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан атрофлича муҳокама этилиб, билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 38-сонли умумтаълим мактаби ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг октяб ойида олиб борган иш фаолияти қониқарли деб топилсин.
2. Зангиота туман 38-умумтаълим мактаби ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида мактабда ва академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежида ўқувчилар ўртасида мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил қилинсин.
3. “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши ва маҳалла фаоллари ҳамда масъул идоралар тамонидан ўқувчиларнинг Ўқувчи ёшларни дарс ва тунги вақтларда "Интернет-кафе"лар ва "Компьютер кулублари"да бўлиши, маънавий-аҳлоқий бузуқликни тарғиб этувчи сайтларга кириши ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича рейдлар ташкил этилсин.
3. “Қуёшли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маслаҳатчиси лавозимига номзодларни сайлаш бўйича жорий йилнинг 25 ноябрида ўтказилиши кутилаётган сайлов комиссияси фаолияти кўтаринки руҳда ташкил юзасидан олиб борилаётган ишлар Жамоат кенгаши аъзолари таъмонидан назоратга олинсин.
4. Юқорида кўрсатилган топшириқларнинг бажарилишига масъул қилиб ҳудудларги бириктирилган Жамоат Кенгаши аъзолари белгилансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни Жамоат кенгаши котиби Н.Ёқубова зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |