2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ
Ўқув дастури А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва
мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш институти
Илмий кенгаши қарори билан тасдиққа тавсия қилинган
(2018 йил ______________даги __________ - сонли баённома)
Тузувчилар: Г.Елдашева -
Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги халқ
таълими
ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
ҳудудий
маркази
“Педагогика,
психология ва таълим
технологиялари” кафедраси мудири в.б.
Ш.Пулатов -
Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги халқ таълими
ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
ҳудудий
маркази
“Педагогика, психология ва таълим
технологиялари” кафедраси доценти, п.ф.н.
Тақризчилар: Г.Шоумаров - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
вазирлигининг “Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи”,
психология фанлари доктори, профессор
Б.Абдуллаева – Низомий номидаги ТДПУ илмий ишлар
бўйича проректори, п.ф.д., профессор
3
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ
таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538 фармонида раҳбар ва педагог ходимларни
танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва
шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан халқ
таълими тизимида кадрлар сиёсатини
шакллантиришнинг замонавий
тамойилларини жорий этиш вазифалари белгилаб берилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарорига мувофиқ,
мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро
талабларга жавоб берадиган, илғор
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда
янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва
ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва нашр этишни
ташкил қилишни тақазо этади.
Дастур мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва
маърузаларида жамият ривожи ҳамда таълим-тарбия масалалари, халқ
таълимининг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва қонунчилик
нормалари,
таълим−тарбия технологиялари, бошқарув психологияси,
амалий хорижий
тил, таълим жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш,
ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарларини ўқитишда илғор
тажрибалар ва инновациялар, таълим муассасаларида ўқув жараёнларини
бошқаришнинг замонавий усулларини ўз ичига олган ҳолда, улар бўйича
тегишли билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантиришга
йўналтирилган.
Дастур доирасида берилаётган мавзулар халқ
таълими тизими педагог
кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва
уларнинг тайёргарлигига қўйиладиган малака талаблари ва ўқув
режаси
асосида шакллантирилган бўлиб, ўқув-тарбия ишлари бўйича директор
ўринбосарларини
тайёрлашда
замонавий
таълим
ва
инновацион
технологиялар, илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш,
ахборот-
коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш
даражасини ошириш ҳисобига уларнинг ўқув жараёнларини бошқариш
бўйича касб маҳорати ва компетенциялари ривожлантирилади.