Халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш


Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида



Download 0,53 Mb.
bet11/18
Sana21.12.2022
Hajmi0,53 Mb.
#892939
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
turobov

Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Таълим ва тиббиёт муассасаларида бюджет жараёнининг шаффофлигини янада ошириш ва унинг устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳисоб ва ҳисобот механизмини такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг бўйсунувидаги муассасаларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятини ошириш, шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий назорат стандартларини жорий қилиш йўли билан бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган давлат молиявий назоратининг ролини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан киритилган таклифлар маъқуллансин ва 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
бир вақтда ўзларининг буйсунувидаги қуйи муассасаларда бухгалтерия хизматлари тугатилиб, халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари (кейинги ўринларда — марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари деб аталади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида — сони 3 штат бирлигидан иборат ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — республика даражасидаги ички аудит хизматлари деб аталади);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида, вилоятлар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларида ҳамда Тошкент шаҳар Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида сони 1 — 4 штат бирлигидан иборат ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — ҳудудий ички аудит хизматлари деб аталади) ташкил этилсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
2. Ташкил этилаётган хизматларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
а) марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг — марказлаштирилган тартибда қуйи муассасаларнинг харажатлар сметаси тузилиши ва ижро этилишини, иш ҳақининг ҳисобланиши ва тўланишини, товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолияти профили бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадлар мониторингини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит хизматларининг — бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг қуйидаги йўллар билан профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш:
(2-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
буйсунувидаги муассасаларда харажатлар сметасини режалаштириш ва унинг ижроси, бюджет ҳисобининг юритилиши, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш;
буйсунувидаги муассасалар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш;

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish