Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МАКТАБНИНГ МУВАФФАҚИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШДА ТАЪЛИМ МУАССАСА



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МАКТАБНИНГ МУВАФФАҚИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШДА ТАЪЛИМ МУАССАСА 
РАҲБАРИНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Н.К.Эрметова – 


88 
 А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Мақолада мактабнинг муваффақиятли фаолиятини таъминлашда 
таълим муассасаси раҳбарининг аҳамияти, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида 
раҳбарлик ишининг ижодийлиги, ташаббускорлиги, тадбиркорлиги, омилкорлиги 
масалалари ёритилган. 
Мактаб хамиша, ҳар қандай жамиятда халқ ва давлат томонидан эъзозланган 
муқаддас маскан бўлиб келган. У ҳар доим жамиятнинг масъулиятли, оғир, айни пайтда 
шарафли юкини елкасида тутиб келган. Буюк алломалар унинг жамиятда тутган мавқеини 
улуғлаб, «Халқ учун нондан сўнг, энг муҳими мактабдир» - деб баҳолаганлар. Шу нарсани 
алоҳида таъкидлаш жоизки, мактабнинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши унинг ким 
томонидан бошқарилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда «Умуман, мактабни 
бошқариш керакми?» деган савол туғилади. Ҳатто Ш.А.Амонашвили каби таълим 
дарғалари ҳам: «Бошқарув тушунчаси мактабга хос нарса эмас» , - деб ҳисоблайдилар. 
«Жавоб икки хил бўлиши мумкин эмас. Бошқарув мактаб учун керак ва зарур! Фақат 
бизга бугун мактаб ички бошқарувини – унинг бутун ташкилий-педагогик фаолиятини 
меъёрий бошқариш билан мутлақо янги, кўп қиррали, хилма-хил фаолиятли, инновацион 
ютуқларга илхомлантирувчи, ижодкор, креатив жамоа меҳнатига асосланган, соғлом 
рақобат муҳити шаклланган, тараққиёт сари илгари олға борадиган, ижодийлик ва 
ташаббускорликка қанот бахш этувчи, адолат ва ҳақиқат асосидаги бошқарув керак!» 
19
Мактаб самарали бошқарувсиз яшаб, ривожлана олмайди. Лекин замонавий 
бошқарув турли ислоҳотларга тез мослашувчан янгича мазмун тушунчалар асосида 
қурилмоғи лозим.
Бошқарув билимдондик, омилкорлик, ижодкорлик, тадбиркорлик, талабчанлик, айни 
пайтда меҳрибонлик ва изчиллик билан олиб борилиши зарур. Бунгунги бошқарув услуби 
ноанъанавий муаммоларга энг мақбул ечимлар топиш, дадил ҳаракатлар, 
ташаббускорлик, айрим пайтда қатъиятлиликка, илмий-услубий асосланган фаолиятга 
таяниб, етти ўлчаб бир кесадиган, жиддий синовдан ўтказилган ҳаётий асосда қурилиши 
зарур. Бугунги кунда бошқарув мазмуни ҳам кескин ўзгарди. Унинг олдида ҳар томонлама 
ривожланган, ижодий имкониятлар тўла очиб берилган жамият аъзосини тарбиялабгина 
қолмасдан, ўз нуқтаи-назарига, шунингдек, шиддат билан ислоҳ қилинаётган ва 
ўзгараётган ҳозирги даврда ўз стратегияси ва тактикасига эга бўлган шахсни 
шакллантиришдек мураккаб вазифа турибди. Зотан, мактаб ҳам, унинг бошқарув бўғини 
ҳам ўқитувчи ҳам ўқувчи комил инсон бўлиб вояга етишига хизмат қилиши керак. 
Бугун бошқарув объекти ҳам ўзгарди. Мустақилликнинг ўтган йиллари даврида 
жамиятимиз озод, эркин бўлиб, демократлашди. Бинобарин, муаллимлар, ўқувчилар, ота-
оналар ҳам ўзгарди. Мактаб фаолиятига қўйилган талаблар қатъийлашди, таълим 
мазмунини таъминлаш ҳаётий заруратга айланди. Мактаб эса шиддат билан ривожланиб 
бораётган давр талабидан орқада қолмоқда. 
Мактабни бошқариш ва ундаги таълим-тарбия жараёнини ҳозирги талаблар 
даражасида ташкил қилиш, шу мақсадларда бу ишларни зарур даражада қайта қуриш – 
ўта долзарб масала. Ушбу йўналишда зарур меъёрий-хужжатлар ишлаб чиқилиб, амалга 
жорий қилинди. Уларда мактаб фаолиятининг асосий йўналишлари, стратегияси белгилаб 
19
Йўлдашев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Таълим менежменти // Ўқитувчи, - 2007. – Б. 9.


89 
берилган ва ушбу мақсадларга эришишда ижобий ташаббускор, изланувчан ва билимдон 
мактаб директори ҳамда у бошқараётган меҳнатсевар, ижодкор педагогик жамоа ҳал 
қилиб беради. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, агар мактаб директори янгилик сари 
интилувчан, жамоани ўз ғоялари атрофига жипслаштира оладиган бўлса, шахсий ибрат 
кўрсата олса, бошқаларга ўрнак бўла олса, ўша мактабда ижодий муҳит яратилиб, ишда 
муваффақиятлар қўлга киритилади. 
Мактабнинг муваффақиятли фаолиятини таъминлашда таълим муассасаси 
раҳбарининг роли муҳим аҳамиятга эга. У жамоани қай йўсинда, қайси томонга, қандай 
мақсадга бошласа, мактабда иш мазмуни ҳам шундай бўлади. А.Авлоний ёзганидек: 
«Алҳосил, мактаб, тарбия биз учун; ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат 
масаласидир». Демак, саодатга бошлаш ҳам, ҳалокатга бошлаш ҳам мактаб жамоаси ва 
унинг йўлбошчисига боғлиқ. 
Раҳбарлик масъулияти бизнинг давримизда ҳам фавқулодда муҳим аҳамият касб 
этмоқда. Айниқса, Республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритиши билан бозор 
иқтисодиётига ўтиш шароитида раҳбарлик ишининг ижодийлиги, ташаббускорлиги, 
тадбиркорлиги, омилкорлиги энг долзарб масалага айланди. Зотан, бугунга келиб 
мактабга раҳбарликнинг ҳам шакли ва мазмуни ўзгарди. Раҳбарнинг ишбилармонлик, 
омилкорлик, мураккаб вазиятлардан чиқишга йўл топа билиш, иқтисод ва тежамкорликни 
тўғри йўлга қўйиш, жамоани ортидан эргаштира олиш каби фаолият тамойилларига 
кўпроқ диққат-эътибор қаратилмоқда. Ҳаётнинг ўзи ҳам раҳбарларда шундай 
қобилиятнинг етишмаслиги кўнгилсиз оқибатларга олиб келишини кун сайин, соат сайин 
кўрсатиб турибди. 
Ҳозир мамлакатимизда юзлаб мактаблар тадбиркорлик, ишбилармонлик билан иш 
юритиб, ўзларини-ўзлари уддалайдиган бўлиб қолганлар. Улар хатто мактабни, ўқув 
жиҳозларини таъмирлабгина қолмай, айни пайтда аълочи ўқувчиларга стипендиялар 
жорий қилиб, илғор ўқитувчиларни моддий рағбатлантирмоқдалар. 
Андижон, Наманган, Тошкент вилоятларида мевали дарахт ва терак ниҳоллари, 
иссиқхоналарда турли кўчатлар етказиб, аҳолига арзон нархларда сотиш яхши йўлга 
қўйилди. «Истаган имкон қидиради. Истамаган баҳона» деганларидек, бу саховатли 
жамоаларга имкон излай оладиган, замон руҳини теран англаган, уддабурон раҳбарлар 
етакчилик қилмоқдалар. Бундай ишларни рўёбга чиқариш учун улкан имкониятлар бор. 
Уларни рўёбга чиқариш учун журъат, ҳиммат, хоҳиш-истак керак.
Мактаб маъмурияти аъзолари орасидаги вазифалар тақсимоти ҳамда педагогларнинг 
вазифалари ишлаб чиқилган бўлиб, бунда мактабга қўшимча маблағларни жалб қилишда 
уларнинг барчаси иштирок этиши кўзда тутилиши билан бирга, бюджетдан ташқари 
фаолият билан махсус равишда ушбу фаолият тушумларидан таъминланадиган 
мутахассислар жалб қилиниши ҳам тегишли меъёрий хужжатларда белгилаб берилган. 
АҚШ ва Япония мактабларида қўшимча машғулотлар уюштириш, репетиторлик 
хизматларини кўрсатиш, катталар таълими, компьютер техникасини ўрганиш курслари, 
спорт иншоотларини ижарага бериш –буларнинг барчаси мактабларга қўшимча даромад 
келтирмоқда. Агар мактаб директори ўйлаб иш қиладиган, изланувчан, тадбиркор бўлса, 
мактабдаги кўп иқтисодий муаммолар бирин-кетин ҳал этилади. Бунга Республикамиз 
мактаблари ҳаётидан ҳам аниқ мисоллар бор: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани 224-сон 
мактаб, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани 307-сон мактаб ва ҳ.к. 


90 
Яъни, бугунги мактаб директорлари нафақат малакали бошқарувчи, балки самарали 
менежер бўлиши ҳам талаб этилмоқда. Чунки фақат компетентли раҳбарлар мактабни 
самарали бошқаришга, кадрларни тўғри танлашга, жамоада соғлом маънавий-руҳий, 
хавфсиз ва рағбатлантирувчи муҳитни яратишга, молия-иқтисод ишларини сифатли 
юритишга, бунинг натижасида таълим сифати ва битирувчиларнинг ОТМга кириш фоизи
ҳамда мактабнинг нуфузи оширишга қодир. 
Замонавий мактаб директори учун бошқарувнинг самарали технологиялари ва 
методларидан фойдаланиш, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали таълим-тарбия 
жараёнини бошқара оладиган маҳоратли менежерга хос бўлган касбий педагогик малакага 
эга бўлиши зарур ҳамда уларни ўзлаштиргандан сўнг бошқарув фаолияти билан 
шуғулланиш мақсадга мувофиқдир.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish