Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. “Баркамол авлод” болалар маркази директорининг



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/101
Sana27.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#585226
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101
Bog'liq
Б-160-класификатор

21-§. “Баркамол авлод” болалар маркази директорининг
ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг 
малака тавсифлари
Тартиб рақами 
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди 
Ходимлар тоифаси 
62. Лавозим вазифалари: 
914 
1210 
Бошқарув 
а) ҳудуднинг хусусияти, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра уларнинг
ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга қаратилган, фан ва техникани 
ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ тўгараклар фаолиятини ташкил
этиш; 
б) ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра тўгаракларга жалб этиш, уларда ўқув- 
тарбиявий жараённи ташкил қилиш ва ўқув йили давомида тўгарак аъзолари контингентини 
сақлаб қолишни таъминлаш; 
в) “Баркамол авлод” болалар марказининг йиллик ва истиқбол режаларини 
шакллантириш, мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мувофиқ ўқув
-
тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш; 
г) педагог ходимларни танлаш ва жой
-
жойига қўйишда иштирок этиш, педагогик 
жамоанинг ўқув-методик ишларига раҳбарлик қилиш, уларга методик ёрдам бериш,
жамоанинг ва тўгарак раҳбарларининг фаолиятини таҳлил қилишни ташкил этиш; 
д) тўгарак раҳбарларининг ўқув режаларини тасдиқлаш ҳамда уларни бажарилишини 
назорат қилиш, машғулотлар жадвалини тайёрлаш; 
е) педагог ходимларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва 
оммалаштиришни, замонавий педагогик технологияларни жорий қилишни, таълим 
жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил 
этиш; 
32 


ж) машғулотлар жараёнини дастурий
-
методик материаллар билан таъминлаш, улардан 
фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш; 
з) “Баркамол авлод” болалар маркази педагог ходимларини малакасини ошириш 
истиқбол режаларини белгилаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини амалга ошириш; 
и) методик ва ахборот материалларини ишлаб чиқиш ҳамда тўгарак йўналишлари 
бўйича ўқув
-
мавзуий режасини тузишни таъминлаш; 
к) машғулот жараёнларида тўгарак журналларининг юритилиши ва сақланишини 
таъминлаш, ўқув ишлари ҳолати мониторингини амалга ошириш; 
л) “Баркамол авлод” болалар марказни бошқариш ва таълим жараёнини 
такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; 
м) ўқув хоналарини кўргазмали ва техник таълим воситалари билан жиҳозланишига, 
тажриба
-
синов ишларига раҳбарлик қилиш, услубий кенгаш ишини ташкил этиш; 
н) ёзги таътил кунлари учун алоҳида мавсумий режалар асосида тўгарак ишларини 
ташкил қилиш; 
о) ота
-
оналар, тегишли идоралар, маҳалла қўмиталари, жамоат ва ҳомийликка олувчи 
ташкилотлар билан ўқув
-
тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил 
қилиш; 
п) “Баркамол авлод” болалар марказида ўзига берилган ваколатлар доирасида келиб
тушган хат, ариза ва шикоятлар ҳамда мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, 
фуқаролар қабулини амалга ошириш; 
р) санитария
-
гигиена, меҳнатни мухофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги 
қоидаларига риоя қилиш. 
63. Билиши лозим: 
а) мактабдан ташқари таълимга оид ва болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш 
соҳасидаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмуни, жамоага 
раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва методларини; 
в) ўқув ва тарбиявий ишлар сифатини, ходимларни маънавий ва моддий 
рағбатлантириш тизимлари ва методларини; 
г) ёзги таътил пайтида ишлашни ташкил қилиш шакллари ва методларини; 
д) педагогика, педагогик психология, болалар физиологиясини; 
е) санитария
-
гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
64. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот
;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот
-
коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish