Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-боб. Халқ таълими вазирлиги



Download 1,46 Mb.
bet85/90
Sana05.07.2022
Hajmi1,46 Mb.
#742407
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90
Bog'liq
урта махсус огохлантириш хати 87830

13-боб. Халқ таълими вазирлиги
ходимларининг малака тавсифлари


96-§. Халқ таълими вазирлигининг бош бошқарма
бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари



Тартиб рақами

2053

Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

1120

Ходимлар тоифаси

Бошқарув



286. Лавозим вазифалари:
а) бош бошқарманинг барча йўналишлар бўйича умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарор ва фармойишларини, давлат дастурлари асосида қабул қилинган вазирликнинг ҳайъат қарорлари, буйруқлари, дастурлари ва бошқа ҳужжатларда вазирлик раҳбарияти томонидан бош бошқармага берилган тегишли топшириқлар ижросини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш;
в) вазирликнинг ҳайъат, ишлаб чиқариш йиғилишларида иштирок этиш ҳамда раҳбариятга бошқарма фаолияти доирасидаги масалаларни тайёрлаш ва таклифлар киритиш;
г) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, йиллик ва истиқбол иш режаларини ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва истиқбол йўналишларини белгилаш, уларни вазирликнинг умумий иш режаси билан мувофиқлаштириб бориш, бўлимларнинг иш режасида белгиланган тадбирларни сифатли ижро этилиши устидан назорат қилиш;
д) ўз йўналиши бўйича бош бошқарма ходимлари, Республика ташкилотлари, халқ таълими ҳудудий бошқарув идоралари фаолиятини, умумий ўрта таълим олдида турган долзарб масалаларни ҳал қилиш вазифаларни амалга оширишга йўналтириш;
е) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш, уларнинг янги авлодини яратиш, зарур бўлган дарслик ҳамда ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда педагогик амалиётга жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш, таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг илғор шаклларини, инновацион педагогик технологияларини жорий этилишини ташкил этиш;
ж) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим тизими, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг истиқболини белгилаш жараёнида иштирок этиш, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ҳудудларнинг таълимга доир эҳтиёжларини ўрганиш ва шу фаолият бўйича муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш;
з) қатъий назорат (ҳисоб)даги ўқув ҳужжатлари (синф журналлари, шаҳодатнома, гувоҳномалар, уларни ҳисобга олиш дафтарлари ва ҳ.к.) намуналарини тайёрлаш, буюртмалар асосида нашр этиш ва жойларга етказиш ишларини назорат қилиш;
и) Республикада умумий ўрта ва ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари, илмий тадқиқот тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўз йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
к) бош бошқарма ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш ишларини ташкил этиш, уларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;
л) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, бош бошқарма фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиб бориш;
м) ўз йўналиши бўйича яратилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда фаол иштирок этиш, бош бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ишларига мутахассисларни жалб қилиш, умумий ўрта таълим мактаблари учун таянч ўқув режасини ишлаб чиқиш, уларни тажриба-синовдан ўтказиш, такомиллаштириш, давлат ва мактаб компоненти учун ажратилган дарс соатларидан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш;
н) ўзининг ваколати доирасида таълимни бошқарув органлари учун раҳбар кадрларни танлашда раҳбариятга таклифлар киритиш;
о) таълим соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириб бориш;
п) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари, кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштириб бориш;
р) вазирликнинг бошқармалари, Республика тасарруфидаги ташкилотлар, тегишли ҳудудий бошқарув идоралари билан ҳамкорликда Халқ таълими вазирлигининг асосий кўрсаткичларини тўплам ҳолатида шакллантириш;
с) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
287. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бош бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бош бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини назорат қилишни;
д) умумий ўрта, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари илмий тадқиқот тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш усулларини;
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни;
ж) умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари, кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
288. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish